toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларидан самарали ва мутаносиб равишда фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2018 — 2019 йилларда адлия органлари ва муассасаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида:
буюртмачилар этиб — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари;
бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар этиб — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича ғолиблар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сонли «Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори.
молиялаштириш манбалари этиб — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг оширилган тўлов-контракт суммалари ҳисобидан тушадиган маблағлар, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг техник ёрдам маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда Дастурда кўрсатилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида, сифатли ишлаб чиқилиши, давлат экспертизасидан ўтказилиши ва объектларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини устувор равишда давлат-хусусий шерикчилик асосида таъминласин.
4. Тошкент давлат юридик университети 2017/2018 ўқув йили учун тўлов-контрактлар шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг бир қисмидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар ўтказишдан озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилансинки, 2018 йил 1 мартдан бошлаб адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплашга йўналтирилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига 2018 йил 1 мартдан қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 февраль,
124-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 124-сон қарорига
1-ИЛОВА
2018 — 2019 йилларда адлия органлари ва муассасаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш
ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Қиймати
(млн. сўм)

2018 йил

2019 йил

I. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш

1.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати биносининг фасад қисмини таъмирлаш

1 450

2.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати биноси ички хоналарини таъмирлаш ва иситиш тизимини янгилаш (капитал таъмирлаш 2018-2019 йилларда амалга оширилади)

15 000

3.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги биносини капитал таъмирлаш

2 000

4.

Бухоро вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

1 000

3 500

5.

Навоий вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

6 500

6.

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси биноси қурилишини якунлаш

6 500

7.

Хоразм вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

8 000

8.

Тошкент вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

7 000

9.

«Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази» ДУКнинг биносини таъмирлаш

800

10.

Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш

7000

11.

Юристлар коворинги маркази биносини таъмирлаш

200

Жами:

46 950

12 000

II. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари биноларини қуриш ва таъмирлаш

1.

Бухоро тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

2.

Олмалиқ шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000

Жами:

2 000

2000

Ҳаммаси:

48 950

14 000

Изоҳлар:
1. Ушбу Дастур тадбирларини амалга оширишнинг якуний қиймати объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича, шунингдек реал шаклланадиган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, зарурат бўлганда, ушбу Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан давлат-хусусий шерикчиликни жорий этиш бўйича вазифалардан келиб чиққан ҳолда, объектларни ўзгартириш ҳуқуқига эга.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 09/20/156/0317-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2018 й., 09/18/124/0782-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон; 16.03.2020 й., 09/20/156/0317-сон, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)