1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Суд тузилиши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига судларга аризалар берганда давлат божи миқдорларини ошириш, шунингдек, судлар ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон Фармони ҳамда «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарори қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 июль,
544-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 июлдаги 544-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида» 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида:
«Судлар ва адлия органларининг малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари (лавозим маошига нисбатан фоизларда)
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати етакчи мутахассиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассислари сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устама тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади»;
«Судлар ва адлия органлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ МИҚДОРЛАРИ
Номи
Лавозим маошларига нисбатан фоизларда қўшимча ҳақ миқдори
3-даражали юрист
20
2-даражали юрист
24
1-даражали юрист
28
3-даражали адлия маслаҳатчиси
32
2-даражали адлия маслаҳатчиси
36
1-даражали адлия маслаҳатчиси
40
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
44
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
47
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
50
Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси
50
Изоҳ.
Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати етакчи мутахассиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассислари сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади».
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорида:
«Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари ва жиноят ишлари бўйича судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари ва жиноят ишлари бўйича судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича РАЗРЯДЛАР
Лавозим номи
Вилоятлар гуруҳлари бўйича разрядлар
гуруҳдан ташқари
1-гуруҳ
2-гуруҳ
3-гуруҳ
разряд
разряд
разряд
разряд
Раис
20
19
18
18
Раис ўринбосари
18
18
17
17
Судья
17
17
16
16
Бўлим бошлиғи
14
14
13
13
Девонхона мудири, бош мутахассис
12
12
11
11
Катта мутахассис, судья катта ёрдамчиси, малака ҳайъати котиби
«Ҳудудий ҳарбий судлар, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича шаҳар судлари, вилоятлар маркази бўлган шаҳарлар (шаҳар, туманлараро) иқтисодий ва маъмурий судлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича РАЗРЯДЛАР
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)