1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
1992 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришни рағбатлантириш, республика халқ хўжалиги ва аҳолисининг унга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида, шунингдек, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш, бозор муносабатларига ўтиш шароитида қишлоқ хўжалиги ходимларининг моддий манфаатдорлигини оширишни кўзлаб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар бошқарув органлари, Иқтисодиёт қўмитаси, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, Давлат ўрмончилик қўмитаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлари академиясининг, «Узплодоовошчвинпром» концернининг, «Узкоопзагот-торг»нинг Ўзбекистон Республикаси бўйича 1992 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашё тайёрлаш ҳажмлари ва уларни етказиб бериш учун давлат буюртмаси тўғрисидаги таклифи 1-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
*1-илова берилмайди.
2. Белгилаб қўйилсинки, 1992 йилда жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари пахта толаси, пилла, дон, шоли, қуруқ мевалар, чорва, парранда, сут, тухум бўйича белгиланган топшириқнинг 85 фоизини ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошка бўйича белгиланган топшириқнинг 50 фоизини чекланган харид нархларида республика фондига етказиб берадилар.
Маҳсулотнинг белгиланган топшириқдан қолган қисми ва топшириқдан ортиқча олинган маҳсулот етиштирувчиларнинг ўз хоҳишларига кўра шартномавий (эркин) харид нархларида сотилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 май 242-сонли қарори билан республика фондига пилла етказиб бериш юзасидан давлат буюртмаси белгиланган топшириқнинг 75 фоизигача камайтирилган.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг)]
3. Давлат буюртмасига биноан етказиб бериладиган озиқ-овқат ва техника аҳамиятидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг чекланган харид нархлари 2- ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
LexUZ шарҳи
3-банднинг 2-илова-мева-сабзавот маҳсулотлари қисми ва 3-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 апрелдаги 188-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси мана шу иловаларга мувофиқ янги чекланган харид нархларининг прейскурантларини 10 кун муддат ичида аниқласин.
Мазкур иловаларда ҳисобга олинмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларига (пахтадан ташқари) шартномавий (эркин) харид нархлари белгиланади.
4. Республиканинг тайёрлов ташкилотлари ушбу қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашё харид қилиш тўғрисидаги олдиндан тузилган шартномаларга зарур аниқликлар киритсинлар.
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, Давлат ўрмончилик қўмитаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Узплодоовошчвинпром» концерни, «Узкоопзаготторг», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий бошқарув органлари:
1992 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг тахминий йиғма кўрсаткичлари бўйича зарур материалларни 1992 йилнинг 15 февралигача республика комиссиясининг кўриб чиқиши учун тақдим этсинлар;
жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, маҳаллий қишлоқ хўжалиги органлари раҳбарлари ва мутахассисларининг диққат-эътиборини ғўза ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш схемаларига мувофиқ жойлаштириш, сабзавот ва озуқа экинлари далаларининг қисқаришига йўл қўймаслик, боғ, токзорлар майдонларининг қатъий ҳисобини тартибга солиш зарурлигига қаратсинлар;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш, хўжалик юритишнинг янги шакл ва усулларини — деҳқон (фермер) хўжаликларини, хўжаликлар ичидаги ва бошқа кооперативларни жорий этиш борасидаги ишларни ҳамма жойда авж олдирсинлар.
6. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш асосан республика корхоналари, хўжаликлари ва аҳолиси катта тақчилликни сезаётган озиқ-овқат, халқ истеъмоли моллари ва ишлаб чиқариш-техника аҳамиятидаги маҳсулотларни бартер йўли билан айирбошлаш асосида шартномаларга биноан амалга оширилади.
(10, 11 ва 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 220-сонли қарори билан ўз кучини йўқотди)
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг органлари республика ичкарисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёнинг ҳеч қандай тўсиқсиз ташилишини ҳамда уларнинг Тошкент шаҳрига етказиб берилишини таъминласинлар.
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 5 апрелдаги 89-сон, 1991 йил 29 июндаги 180-сон, 1991 йил 20 июлдаги 196-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Мазкур қарор қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И. Ҳ Жўрабековга юклатилсин. Унинг амалга оширилиши 1992 йилнинг апрелида кўриб чиқилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 21 январь,
23-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 апрелдаги 188-сонли қарори билан 2-илованинг мева-сабзавот маҳсулотларига тааллуқли қисми ўз кучини йўқотди.
* Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг мазкур тури бўйича — ўрта ҳисобда. Қишлоқ хўжалиги экинларининг ва чорвачилик маҳсулотининг конкрет турлари бўйича чекланган харид нархлари прейскурантлар билан белгиланади.