Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Республика жамоа ва давлат хўжаликларини рағбатлантириш ва пиллачиликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг республика фондига пилла етказиб бериш юзасидан давлат буюртмасини белгиланган топшириқнинг 75 фоизигача камайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Давлат буюртмасидан ортиқча олинган пилланинг қолган қисми жамоа ва давлат хўжаликларининг ихтиёрига кўра шартномавий (эркин) нархларда сотилади.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарорнинг
1-иловасига ва кўрсатилган қарорнинг
2-бандига тегишли ўзгартишлар киритилсин.