toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги ПФ-5330-сон, «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон фармонларининг ҳамда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 09/19/571/3401-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасига кирадиган бюджет ташкилотлари рўйхати 31-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони тавсифи ва гувоҳномаси 5, 5а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 июнь,
487-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 09/19/571/3401-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва қуйидаги мақсадларда ташкил қилинади:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини ривожлантириш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасига инновацион технологияларни жорий қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик марказий аппарати «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Вазирлик таркибига кирувчи ўзини ўзи молиялаштирадиган ташкилотлар соф фойдасининг ўз ихтиёрида қолдириладиган қисмидан тузилган шартномалар асосидаги ажратмалари;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига тушумларнинг 0,2 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Жамғармага келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган махсус ғазначилик ҳисобрақамида жамланади.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
5. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
а) Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари моддий-техника базасини ривожлантириш, шу жумладан:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун техника ва технологиялар, экологик мониторинг тизими, ускуналар, компьютер дастурлари ва алоқа воситаларини харид қилиш;
бошқа харажатларга (бино, иситиш тизимини таъмирлаш, туташ ҳудудни ободонлаштириш, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материалларини харид қилиш ва бошқ.);
лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги объектлари, шу жумладан марказий аппарат бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш;
б) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасига инновацион технологияларни жорий қилиш, шу жумладан:
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда инновацион лойиҳалар ва замонавий технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ноширлик ва илмий-тадқиқот фаолиятини молиялаштириш;
илмий ишланмалар, инновацион лойиҳалар ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, ихтиролар яратиш ва илмий ишларни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти масалалари бўйича услубий кўрсатма ва мақолалар чоп этиш, илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш ва ўтказиш;
ҳудудий бўлинмалар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида тажриба оширишини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасини ривожлантириш бўйича халқаро кўргазмалар, лойиҳа ва дастурларда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасида бўлиш даврида хорижий ва халқаро ташкилотлар раҳбар ва мутахассисларини қабул қилиш ва уларга ҳамроҳлик қилиш, шунингдек, анжуманлар ташкил этиш ва ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, шу жумладан Марказий аппарат ва «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси ходимларининг ойлик лавозим маошларига қўшимчалар (мукофотлар, моддий ёрдам, транспорт ва овқатланиш харажатлари, хизмат муддати учун тўловлар) белгилаш йўли билан моддий рағбатлантириш харажатларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ходимларини сақлаш ва моддий рағбатлантириш харажатларини қоплаш;
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в1) Жамғарма Кенгашининг қарорига асосан:
вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тузилмасига кирадиган ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш билан боғлиқ тўловлар, айрим ҳолларда устав фондини шакллантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим ва касб-ҳунар таълими ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг инновацион ғоялари ва ишланмаларини амалиётга татбиқ этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
касб байрами билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан «в1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в2) озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, шу жумладан:
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини таъминлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарорига асосан «в2» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
г) вазифалар бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ қонунчиликда назарда тутилган бошқа мақсадларга.
6. Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) томонидан ҳар йили тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига (кейинги ўринларда смета деб аталади) мувофиқ фойдаланилади.
7. Жамғарма сметаси келгуси йил учун кутилаётган молиявий маблағлар тушуми прогнози ва тадбирларни амалга ошириш заруратидан келиб чиққан ҳолда тузилади.
8. Вазирлик Марказий аппарати бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари даромадлар ва харажатлар сметасига киритиш учун Жамғарма маблағларини ажратиш ҳақида буюртманома (кейинги ўринларда буюртманома деб аталади) беради.
9. Буюртманомада тадбирлар, уларни ўтказиш заруратининг асоси, зарур маблағлар миқдори кўрсатилади.
Келгуси молиявий йил учун буюртманомалар жорий йилнинг 1 июнига қадар Вазирликка тақдим қилинади.
Буюртманома ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилинади.
Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
ташкилотнинг тўлиқ номи ва аниқ манзили, банк реквизитлари;
тадбир (лойиҳа) номи;
лойиҳани амалга ошириш зарурати асосланган, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш (тўлиқ ёки қисман ва белгиланган муддатларда) имкониятлари, талаб этиладиган маблағлар миқдори, маблағлардан фойдаланиш мақсадлари, лойиҳани амалга ошириш учун маблағ мавжуд эмаслигининг асоси, шунингдек, кутилаётган натижалар баён этилган тушунтириш хати;
сўралаётган маблағлар ҳисоб-китоби (лойиҳани амалга ошириш учун фойдаланиладиган маблағлар калькуляцияси ёки лойиҳани амалга ошириш сметаси).
Зарур ҳолларда, буюртманомани асослайдиган тегишли ҳужжатлар, тадбирлар режаси ёки қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бўлинмаларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурий ҳужжатлар буюртманомага илова қилинади.
10. Ҳудудий бўлинмалардан келиб тушган буюртмаларни кўриб чиқиш, кутилаётган молиявий тушумлар ҳақида маълумотларни ўрганиш ва тегишли қарорларни қабул қилиш мақсадида Жамғарма Кенгаши тузилади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Вазирлик томонидан шакллантирилади ва вазир томонидан тасдиқланади.
11. Буюртманомаларни қабул қилиш, умумлаштириш ва уларни Жамғарма Кенгашига тақдим этиш Вазирликнинг Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси томонидан амалга оширилади, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича доимий мониторинг эса иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича вазир ўринбосари томонидан юритилади.
12. Жамғарма Кенгаши:
ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун Жамғарма маблағларининг ажратилиши ҳақида буюртманомаларни кўриб чиқади;
қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг долзарб ва асосланганларини танлаб олади, уларни умумлаштиради ва маблағлар ажратилиши ҳақида қарор қабул қилади;
ажратилган маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда молиялаштиришни тўхтатади ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармасига ажратилган маблағларни қайтариш ҳақида топшириқ беради;
маблағ олувчиларнинг маблағлардан фойдаланиш ва бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларини эшитади;
ўз ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
13. Келгуси йил учун тақдим қилинган буюртманомалар ҳар йили 1 июнга қадар Жамғарма Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари белгиланади ҳамда улар асосида маблағлар ажратиш ҳақида қарор қабул қилинади.
14. Вазирлик тасдиқланган сметага асосан Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун ҳисобдорлик, назорат ва жавобгарлик
15. Жамғарма маблағларидан оқилона ва қатъий мақсадларда фойдаланилиши юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
16. Иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича вазир ўринбосари, Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи — Вазирликнинг бош ҳисобчиси бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушуми ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботларни тузилиши ва тақдим этилишига жавобгар ҳисобланади.
17. Жамғарма маблағларини олувчилар Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни Вазирликка тақдим этади.
18. Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи — Вазирликнинг бош ҳисобчиси Жамғарма маблағларини олувчилардан маблағлардан фойдаланиш ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни қабул қилади ва улар Жамғарма Кенгашида эшитилганидан сўнг умумлаштиради.
Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда ҳисобот даври тугагандан сўнг 25 кундан кечикмасдан, йиллик ҳисоботлар эса келгуси йилнинг 30 январидан кечикмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилинади.
5-боб. Якунловчи қоида
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Х боби.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2-боб. Ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирларини амалга ошириш
2. Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади:
а) бюджет маблағлари:
бир йилда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги мукофотлар;
бир йилда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам тўловлари;
қонунчиликда белгиланган миқдор ва тартибда давлат хизматчиларининг лавозим маошига меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сонли «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида»ги қарори.
Махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 15 фоиз миқдорида ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сонли қарорига асосан 2-банд «а» кичик бандининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларининг чиқарилиш санаси 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон)
б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига:
ходимнинг умумий иш стажи давомийлигидан келиб чиқиб, хизмат муддати учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;
байрам саналарига мукофотлар;
хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажарганлик учун юқори малакали ходимларнинг лавозим маошларига устамалар;
ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг соғлигини тиклаш мақсадида тўланадиган моддий ёрдам;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир маротаба тўланадиган моддий ёрдам.
3-боб. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш миқдорлари ва шартлари
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида лавозимга тайинланган мансабдор шахсларнинг умумий иш стажи, хизмат муддати, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи ходимларнинг умумий иш стажи учун лавозим маошига ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда қуйидаги миқдорларда тўланади:
3 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз;
5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз;
10 йилдан 20 йилгача — 30 фоиз;
20 йилдан ортиқ — 40 фоиз;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, вазирлик марказий аппарати ходимларининг умумий иш стажи учун лавозим маошига (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда қуйидаги миқдорларда тўланади:
1 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз;
5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз;
10 йилдан 15 йилгача — 30 фоиз;
15 йилдан 20 йилгача — 40 фоиз;
20 йилдан 25 йилгача — 50 фоиз;
25 йилдан ортиқ — 60 фоиз.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Байрам саналарида — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни, Конституция куни, 8 март куни, Наврўз, Янги йил, диний байрамларда («Рўза ҳайит» (Ийд-ал-Фитр) и «Қурбон ҳайит» (Ийд-ал-Адха) ҳамда касб байрамида ходимлар ойлик лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) бир баробари миқдорида рағбатлантирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор вазирлик марказий аппарати ва «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизгача ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларига 100 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланиши мумкин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
Устаманинг аниқ миқдори вазирлик марказий аппарати ходимлари ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан ҳамда қолган ходимларга ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири алоҳида ўрнак кўрсатган марказий аппарат ходимларига мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган миқдордан ташқари лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 100 фоизгача миқдорда устамалар белгилаши мумкин, бундай ходимлар сони марказий аппаратнинг умумий ходимлари сонининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаригача бўлган тўловлар ва уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаригача бўлган тўловлар амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Заруратга кўра, касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган ҳолда ходимлар ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига қуйидаги ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
ходим вафот этганда — бунда моддий ёрдам хотинига (эрига) тўлаб берилади, агар ходимнинг хотини (эри) бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўлаб берилади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам ота-онаси ёки боқимандалар ўртасида тенг улушларда тақсимланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
турмуш қурганда, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
истисно тариқасида, ходим аризасини қаноатлантириш тўғрисида вазир ёки вазирлик таркибига кирувчи ташкилот раҳбарининг розилиги асосида қуйидаги ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилади;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
яқин қариндоши вафот этганда — вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда;
алоҳида заруратга кўра (бахтсиз ҳодиса, фалокат, узоқ муддатли касаллик сабабли даволаниш ва соғлигини тиклаш, оиланинг кам таъминланганлиги ва молиявий ҳолатининг оғирлиги).
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда тўловлар амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
4-боб. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимининг ходимларини рағбатлантириш чораларини молиялаштириш
9. Қуйидагилар ходимларни рағбатлантиришнинг молиявий манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари –Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ва бюджет маблағлари;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи бюджет ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари — улар фаолияти натижалари бўйича олинган соф фойданинг бир қисми;
шунингдек, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
10. Молиялаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ тегишли миқдор ва манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоида
11. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Х боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорига
31-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасига кирадиган бюджет ташкилотларининг
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ташкилот номи

Ходимларнинг чекланган умумий сони

шу жумладан:

маъмурий-бошқарув ходимлар

ишлаб чиқариш, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

1.

Мониторинг хизмати**

17

5

12

2.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

221

10

211

* Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ–3671-сон қарори билан белгиланганади.
** Иш ҳақи ва барча бошқа харажатлар Мониторинг хизмати юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан молиялаштирилади.
(31-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/508/1212-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорига
4-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони тўғрисида
НИЗОМ
1. «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан меҳнат тажрибаси ва касбий малакага эга, фаолиятида юқори натижаларга эришган ва соҳада фидокорона меҳнати билан намуна бўлган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари раҳбар ва ходимлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ходимлари мукофотланади.
2. Кўкрак нишони билан ушбу Низомнинг 1-бандида қайд қилинган хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
3. Мукофотлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.
4. Мукофотлаш ушбу Низомнинг 1-бандида қайд қилинган ташкилотлар ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг тақдимномаси бўйича ҳар йили 5 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.
5. Кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайтида чоп этилади.
6. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини топшириш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ёки унинг топшириғи ва унинг номидан масъул шахслар томонидан тантанали вазиятда амалга оширилади.
7. Кўкрак нишони кўкракнинг чап томонида давлат мукофотларидан қуйида тақилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла пул мукофоти оладилар.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Бир йўла пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
9. Айнан бир шахс кўкрак нишони билан, қоидага кўра, бир марта мукофотланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорига
5-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони
ТАВСИФИ
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) мис қотишмасидан тайёрланади ва 34 мм диаметрли айлана шаклига эга бўлади:
Кўкрак нишонининг олд қисмининг маркази бўйлаб пахта ва буғдой бошоқлари тасвири жойлаштирилган, улар айлана шаклидаги қишлоқ хўжалиги техникаси белгиси билан ўралган, айлананинг қуйида дарё тасвирланган. Кўкрак нишонининг айланаси бўйича сирланган доирага яшил рангда ва бронза ҳошия билан ҳошияланган «O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI QISНLOQ XO`JALIGI FIDOYISI» ёзуви туширилган. Бронза рангидаги ҳарфлар баландлиги 2,3 мм ташкил этади. Қуйи қисмида марказ бўйлаб бронза рангидаги саккизбурчакли юлдуз тасвири жойлаштирилган.
Кўкрак нишонининг орқа томонида «SOНADAGI KO`P YILLIK FIDOKORONA MEНNATLARI UCНUN» ёзуви жойлаштирилган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги — 2,2 миллиметр.
Тасвир ва ёзувлар бўртиб чиққан.
Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари ҳошияланган.
Кўкрак нишони илмоқча ва ҳалқа ёрдамида тўғри тўртбурчакли қадағичга уланади.
Қадағич кенглиги — 26 миллиметр, баландлиги — 17 миллиметр. Қадағич тўқ яшил рангда. Қадағич маркази бўйлаб кенглиги 20 миллиметр, узунлиги 13 миллиметр, 6 та барг ва 5 та новдачадан иборат бронза рангидаги новда жойлаштирилган.
Қадағичнинг орқа томонида кўкрак нишонини кийимга маҳкамлаш учун тўғноғич шаклидаги мослама мавжуд.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорига
5а-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишонига гувоҳнома
ТАВСИФИ
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишонига гувоҳнома 240 г/м.кв қалинликдаги офсет қоғозидан тайёрланган 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобчадан иборат.
Гувоҳноманинг олди томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) плёнка билан зичланган, яшил ранг фонига эга.
Гувоҳноманинг биринчи бети 7,5 миллиметр қалинликдаги ички бурчаклари юмалоқланган тўқ яшил рангдаги ҳошия билан ҳошияланган.
Гувоҳнома юқори қисмидан 35 миллиметр қуйида марказ бўйлаб 3,5 миллиметр оралиқда уч қатор матн жойлаштирилган: биринчи қатори «O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчиси — «QISНLOQ XO’JALIGI FIDOYISI», учинчиси — «ko’krak nishoni» (шрифт «Times new Roman Bolt», кегль 17). 6 миллиметр қуйида — «GUVOНNOMASI» ёзуви (ёзувлар бош ҳарфларда, шрифт «Times new Roman Bolt», кегль 17) жойлаштирилган. Ёзувлар бронза рангида тайёрланган.
Гувоҳноманинг ички қисми (иккинчи ва учинчи бетлари) «Танғир» тасвири туширилган мовий осмон рангида тайёрланган ва офсет усулида босилган.
Гувоҳнома ички томонининг чап қисмида (иккинчи бет) марказ бўйлаб ўз катталигидаги кўкрак нишонининг рангли тасвири жойлаштирилган.
Гувоҳнома ички томонининг ўнг қисмида (учинчи бет) юқори четидан 8 миллиметр қуйида марказ бўйлаб «_____-sonli guvohnoma» ёзуви жойлаштирилган (шрифт «Times new Roman Bolt», кегль 10) (15 миллиметр узунликдаги чизиқ билан).
«GUVOНNOMA» ёзувидан 11 миллиметр қуйида 8 миллиметр оралиқда мукофотланадиган раҳбар ёки ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд қилиш учун учта чизиқ жойлаштирилган.
Қуйи чизиқдан 6 миллиметр масофада марказ бўйлаб 2 миллиметр оралиқда уч қаторли матн жойлаштирилган. Матн «O’zbekiston Respublikasi Qishloq xo’jaligi vazirining» (шрифт «Times new Roman Bolt», кегль 10) ёзувдан иборат.
Сўнг 5 миллиметр қуйида 4 миллиметр оралиқда икки қаторли матн жойлаштирилган. Биринчи қатор «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчиси — «____-sonli buyrug’iga asosan» (шрифт «Times new Roman Bolt», кегль 10) ёзувларидан иборат.
Давомида 5 миллиметр қуйида марказ бўйлаб 5 миллиметр оралиқда уч қаторда матн жойлаштирилган. Биринчи қатори — «O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчиси — «QISНLOQ XO’JALIGI FIDOYISI» (шрифт «Times new Roman Bolt», 12-кегль), учинчиси — «ko‘krak nishoni bilan mukofotlandi» (шрифт «Times new Roman Bolt», кегль 10) ёзувларидан иборат.
Чапда охирги сўзлардан 9 миллиметр қуйида 2 миллиметр оралиқда бир қаторда ёзув жойлаштирилган. Матн «VAZIR»: (шрифт «Times new Roman Bolt», кегль 10) ёзувидан иборат.
«VAZIR» сўзидан кейин имзо учун 20 миллиметр узунликда чизиқ туширилган. Унинг остида «(Imzo)» ёзуви мавжуд. Унинг остида чап томонида муҳр учун «M.O’.» ёзуви мавжуд.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2018 й., 09/18/487/1415-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 10.07.2019 й., 09/19/571/3401-сон, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 25.08.2020 й., 09/20/508/1212-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон; 10.07.2023 й., 07/23/216/0457-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон)