1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5418-сон Фармонини ижро этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2019 й., 06/19/5708/2962-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2019 й., 06/19/5708/2962-сон)
3. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномаларининг қишлоқ хўжалиги қисми бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, шунингдек, корхона ва муассасалар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари учун масъул бўлган тегишли ўринбосарлари Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
5. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсати устувор йўналишларининг мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
а) Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги вазири қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Вазирлик зиммасига юклатилган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш, Вазирлик фаолиятини режалаштириш, шунингдек, унинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.05.00 Бошқа масалалар;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, Вазирлик ходимларини қайта тайёрлаш ва малакаси оширилишини ташкил этиш, улар самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, меҳнат интизомини ва қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузган ходимларга нисбатан интизомий ва бошқа турдаги жавобгарлик чораларини кўриш;
хорижий мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги идоралари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, илғор тажрибани тизимли ўрганиш ва жорий қилиш;
қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва муассасалари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқаролар шахсий қабулини тизимли равишда ўтказиб бориш;
б) қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.11.00 Техник ва ем-хашак экинлари]
пахта ва техник экинларни етиштиришга доир агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, бошоқли, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришни ривожлантириш;
Вазирлик ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг сувдан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорликда ишлашини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, шунингдек, агрокимёвий тадбирларни амалга ошириш;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг)]
контрактация шартномалари тузилиши ва ижро қилиниши устидан мониторинг юритилишини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигида давлат харидларини шакллантириш;
в) қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.08 Паррандачилик. Парранда фермалари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
барқарор нархларда аҳолини йил давомида ва узлуксиз таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираси шакллантирилишини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг чуқур қайта ишланиши ва сақланишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг иқтисодий таҳлилини, шунингдек, нарх ва меъёрлар шакллантирилишини амалга ошириш;
аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, аграр тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори конъюнктурасини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш, аграр соҳанинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш устидан мониторинг олиб бориш;
қишлоқ хўжалигига инновациялар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5418-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари]
Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Вазирлик таркибига кирувчи ўзини ўзи молиялаштирадиган ташкилотлар соф фойдасининг ўз ихтиёрида қолдириладиган қисмидан тузилган шартномалар асосидаги ажратмалари;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига тушумларнинг 0,2 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
7. Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги институти ҳамда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти Вазирлик таркибидан чиқарилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Вазирлик таркибидан чиқарилаётган таълим муассасалари, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
8. Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштириш Республика комиссияси (А.А. Абдухакимов) касб-ҳунар коллежларини тегишли вазирлик ва идораларнинг тасарруфига ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлашда:
қайд этиб ўтилган касб-ҳунар коллежларини Вазирлик тасарруфига уларнинг балансида бўлган бинолар, иморатлар, лабораториялар, жиҳозлар, бошқа объектлар ва моддий бойликлар билан биргаликда ўтказиш масалаларини кўриб чиқсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 июлдаги ПФ-6031-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон)
9. Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Тошкент давлат аграр университети балансидаги бино белгиланган тартибда Вазирлик балансига ўтказилиб, келгусида Вазирлик марказий аппарати мазкур бинода жойлаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Вазирлик биносини капитал таъмирлаш, унга туташ ҳудудни ободонлаштириш, хизмат хоналарини мебель, компьютер, ташкилий техника ва инвентарь билан жиҳозлаш учун зарур бўлган маблағларни ажратсин.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирликни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситалари билан ҳамда юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомни;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
11. Вазирлик:
бир ой муддатда «Маъмурий-хўжалик хизмати» ДУК уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 07/18/3671/1085-сон, 18.09.2018 й., 06/20/5541/0978-сон; 18.04.2019 й., 06/19/5708/2962-сон; 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)