ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Фуқароларнинг юридик ёрдам олишга бўлган конституцион ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида якка тартибдаги амалиёт билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий бирлашиши сифатида адвокатлар коллегияси фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олиб, шунингдек, адвокатларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика фуқароларининг пенсия таъминоти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
Қонуни қабул қилингунга қадар вақтинча, 1992 йил 1 январдан бошлаб адвокатлар коллегияси Ўзбекистон Республикасининг адвокатураси тўғрисидаги Низомнинг 31-моддасида назарда тутилган коллегиянинг умумий эҳтиёжлари учун зарур бўлган сумма адвокатлардан ушлаб қолинганидан кейин уларнинг иш ҳақи (даромадлари)дан 7 фоиз миқдорида давлат ижтимоий таъминоти ва суғуртасига бадал тўлаши белгилансин.
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон республика Пенсия фонди бўлими, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда мазкур қарорнинг
1-бандига мувофиқ корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимларидан давлат ижтимоий суғуртасига бадал ундириш ва уни ҳисобга олишнинг амалдаги тартибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юклатилсин.