toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3680-сон қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, жумладан, марказий аппарати ва ҳудудий вакиллари штат бирликлари сони Жамғарма васийлик кенгаши томонидан белгиланади. Бунда Жамғарма иш ҳажмидан келиб чиқиб, Васийлик кенгашига Жамғармага қўшимча штат бирликлари жалб этиш, Ўзбекистон фермерлари кенгашига зарурат бўлганда Жамғарманинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Белгилаб қўйилсинки:
«Томорқа хизмати» МЧЖларнинг устав фондларида Жамғарма маблағлари ҳисобига шакллантирилган улуш номидан Ўзбекистон фермерлари кенгаши, ҳудудий фермерлар кенгашлари иштирокчи бўлиши мумкин;
ҳудудий фермерлар кенгашлари раислари «Томорқа хизмати» МЧЖ устав фондидаги улушларнинг самарали бошқарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;
Жамғарма ижрочи этувчи директори лавозимига кўра Ўзбекистон фермерлари кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади, Жамғарманинг ҳудудий вакиллари ҳудудий фермерлар кенгашлари раислари ўринбосарлари ҳисобланади. Бунда Жамғарма ижрочи директорига Кенгаш фаолиятида иштирокидан келиб чиқиб, Кенгаш маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш тўловлари амалга оширилиши мумкин.
Жамғарма томонидан фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига қонунчиликда белгиланган тартибда мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, иссиқхона мажмуалари қуриб бериш, тайёр интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналари билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш тартиби Жамғарма васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарорига мувофиқ маблағларни тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобидан олинадиган даромадларнинг 30 фоизгача миқдордаги Жамғарма даромадлари Кенгашни моддий-техник ҳамда молиявий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, унинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Мазкур банднинг ўн биринчи хатбошисидаги мақсадлар учун Жамғарманинг «Томорқа хизмати» МЧЖ устав капиталидаги улушларини номинал (баланс) қийматида Ўзбекистон фермерлари кенгашига ҳамда ҳудудий фермерлар кенгашларига беришга розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 2А-уй манзилига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин ҳамда мазкур манзилда ажратилган ҳудуд ва хоналарни Жамғарма маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ваколати берилсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Тошкент шаҳри ҳудудида ер майдони сотиб олиб, маъмурий бино қуриши ёки тайёр бинони харид қилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 798-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/798/1226-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жамғармани белгиланган тартибда Ҳукумат ва шаҳар алоқа воситалари билан таъминласин.
4. Жамғарманинг Васийлик кенгаши раиси (З. Мирзаев) Жамғарманинг Васийлик кенгаши тўғрисидаги низомни бир ой муддатда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2019 й., 09/19/404/3135-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 июнь,
433-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини кўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгашининг
ТАРКИБИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ш.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Васийлик кенгаши раиси

А.А. Хаитов

Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

Э.М. Мухитдинов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари

А.Р. Каримов

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

А.А. Рахимов

Ўзбекистон фермерлари кенгаши раисининг ўринбосари 

И. Аманов

АТБ «Агробанк» раиси ўринбосари

Р. Сулаймонов

АТБ «Микрокредитбанк» раисининг ўринбосари

Г.А. Рашидова

АТ «Халқ банки» раисининг ўринбосари

Т.А. Саттаров

Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ижрочи директори, Васийлик кенгаши аъзоси ва масъул котиби.

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, собиқ аъзоларнинг вазифалари ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар зиммасига юкланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппарати
ТУЗИЛМАСИ

Жамғарма васийлик кенгаши

Жамғарма ижро этувчи директори

Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш бўлими*

3

Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс ажратиш бўлими**

2

Бухгалтерия бўлими ***

2

Юристконсульт ***

1

Жамғарманинг ҳудудий вакиллари

16

Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, жумладан, марказий аппарати ва ҳудудий вакиллари штат бирликлари миқдори Жамғарма васийлик кенгаши томонидан белгиланади. Бунда Жамғарма иш ҳажмидан келиб чиқиб, Васийлик кенгашига Жамғармага қўшимча штат бирликлари жалб этиш ҳуқуқи берилган.
* Бўлим бошлиғи бир вақтнинг ўзида Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари ҳисобланади, Кенгаш раиси билан келишган ҳолда ўринбосар вазифасини бажариш бошқа бўлимлар бошлиқларига юклатилиши мумкин.
** Лизинг фаолиятини амалга ошириш учун Жамғарма улуши иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклида юридик шахс ташкил этилиши мумкин;
*** Юридик хизмат ва бухгалтерия хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилиши мумкин.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433- сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) вазифалари ва фаолияти йўналишларини, бошқариш тартибини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон фермерлари кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ҳисобот беради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Жамғарма муассаса шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, миллий ва хорижий валютада банк ҳисоб рақамларига, ўз эмблемаси тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампларга ва бланкаларга эга.
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
5. Жамғарма ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини ривожлантириш, кредит ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш соҳасида қўллаб-қувватлаш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни рағбатлантириш, шунингдек қишлоқ хўжалигида янги самарали технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
қишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувчи давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларни, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситалари, асбоб-ускуналар ёки улар жойлашган бино-иншоотлар билан бирга, шунингдек, тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
3 боб. Жамғармани бошқариш
6. Жамғарманинг Васийлик кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
7. Жамғарманинг Васийлик кенгаши:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Васийлик кенгаши тўғрисида низомни тасдиқлайди;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг даромадлари бўйича ҳар йилги прогнозларни тасдиқлайди;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 798-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/798/1226-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма томонидан тижорат банкларига ресурс ажратиш, лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда Жамғарманинг бошқа асосий фаолият йўналишларига маблағлар ажратишнинг ҳар йилги прогноз параметрларини белгилайди. Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларга ташаббускорларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда ҳар йилги параметрлардан келиб чиқиб қўшимча маблағлар ажратилиши мумкин;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати фаолияти устидан назорат қилади;
Жамғарма ижро этувчи директорининг Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам эшитади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Жамғарма маблағлари шакллантирилиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Жамғармани йиллик аудитдан ўтказиш учун, шу жумладан, унинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича аудиторлик ташкилотини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма иштирокчи ҳисобланган масъулияти чекланган жамиятлар устав капиталидаги улушларини ва уларнинг йирик битимлари доирасидаги активларини тасарруфидан чиқариш тартибини белгилайди, одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар бундан мустасно;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг устав капиталини кўпайтириш тўғрисида таклифлар киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Васийлик кенгаши қарорлари очиқ овоз бериш орқали, оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Васийлик кенгаши мажлис баёнлари сўров ўтказиш йўли билан расмийлаштирилиши мумкин.
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
Жамғарманинг Васийлик кенгаши аъзоларига юкланган вазифалар бажарилганлиги учун Жамғарманинг Васийлик кенгаши тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ва миқдорларда тақдирлаш пуллари тўланади.
8. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Жамғарманинг ижроия органи ҳисобланади. Жамғарманинг ижро этувчи директори (кейинги ўринларда Ижро этувчи директор деб аталади) Жамғарма ижро этувчи аппарати раҳбари ҳисобланади.
9. Ижро этувчи директор:
Жамғарманинг жорий фаолиятига оператив раҳбарлик қилади;
Жамғармага юкланган вазифаларга мувофиқ Жамғарманинг ижро этувчи аппарати фаолиятини ташкил этади ва шахсан жавоб беради;
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ходимларини ишга қабул қилади ва улар билан тузилган меҳнат шартномалари амал қилишини тўхтатади, уларнинг лавозим мажбуриятлари ва ваколатларини тақсимлайди;
халқаро ва хорижий ташкилотларда Жамғарма номидан иш кўради;
Жамғарма номидан меҳнат, хўжалик, кредит шартномаларини ва бошқа шартномаларни, шу жумладан, ресурсларни ажратиш ва тижорат банкларининг депозитларида жойлаштириш тўғрисидаги шартномаларни имзолайди;
Жамғарманинг пул маблағлари ва моддий бойликларининг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, молиявий ва статистика ҳисоботлари белгиланган тартибда тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ва ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур бандда назарда тутилаётган мажбурият ва ваколатлар Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Жамғарманинг ижро этувчи аппаратини сақлаб туриш Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида Жамғарманинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Жамғарма ижро этувчи директори ва ходимларини моддий рағбатлантириш Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомга асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Жамғарма ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида ҳамда Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомда назарда тутилган қўшимча моддий рағбатлантириш маблағларидан ташкил топади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма ходимларининг лавозим маошлари Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган штатлар жадвали асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма ўз ходимларининг лавозим маошларига 5 бараваргача ўсиб борувчи коэффициентни қўллашга ҳақли.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Жамғармага юкланган вазифаларни бажариш учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ ўн бешта хизмат автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлаш учун маблағ ажратилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 07/20/4767/1009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармада иш юритиш жараёнини рақамлаштириш мақсадида Жамғарма васийлик кенгаши билан келишган ҳолда унинг фаолиятидаги барча ҳисоб-китобларни ва ҳужжатлаштириш жараёнини қамраб олувчи ҳамда «oilakredit.uz» ягона электрон платформасига интеграция қилинадиган ахборот дастури яратилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
15. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан чиқарилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Жамғармага юкланган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Жамғарманинг даромадлари, шу жумладан, маблағларни депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага келиб тушган маблағлар унинг ўз маблағлари ҳисобланади ва Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида сарфланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 07/20/4767/1009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг тижорат банкларида очиладиган ҳисоб рақамларида жамланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун сарфланади:
фермер хўжаликлари ва улар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, агротуризм лойиҳалари, сув чиқариш учун тежамкор насос агрегатлари харид қилиш, қишлоқ хўжалиги мақсадларида қуёш панелларини ўрнатиш, артезиан қудуқларини қазиш, ёмғирлатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва дала дўконларини қуриш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 4 йил муддатга кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
фермер хўжаликлари ва улар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорти ҳамда асбоб-ускуналарини харид қилиш, уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар (жумладан, ёзги тўрли иссиқхоналар) қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, агрологистика марказларини ташкил этиш, «in-vitro» ва бошқа лабораториялар, совутиш омборхоналарини ташкил этиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, халқаро сертификатлар олиш, «ўсимликлар клиникаси» фаолияти ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлари учун айланма маблағларга талабгорларга 6 ой имтиёзли давр билан 18 ой муддатга кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатиш;
халқаро молия институтларидан олинган грант маблағлари ва Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига грантлар ажратиш. Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан грант ажратиш йўналишлари ва тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига қонунчиликда белгиланган тартибда мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, иссиқхона мажмуалари қуриб бериш, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналари билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилиш ва ўрнатишга 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар бериш. Бунда, кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олинади, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олинади;
мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, иссиқхона мажмуалари қурилишига, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этилишига, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналарини келтиришга ва мазкур объектларни сотиш учун савдо майдонлари ташкил этишга. Бунда мазкур хатбошида назарда тутилаётган фаолият Жамғарма таъсисчилигида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши мумкин, шунингдек мазкур объектлар фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига Жамғармадан белгиланган тартибда ажратиладиган кредитлар эвазига ва лизинг тўловлари асосида мазкур объектларнинг ўзини гаровга қўйиш ҳуқуқи асосида Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади. Уларни қуриш, харид қилиш ва сотиш тартиби Жамғарма васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштириш;
Жамғармани сақлаб туриш ва фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
устав капиталида Жамғарма улуши шакллантирилган масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятида иштирок этиш ва уларга қўшимча маблағ ажратиш;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантириш, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишлар;
Жамғарма томонидан фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш. Бунда ўқув марказлари фаолиятини молиялаштириш тартиби Жамғарманинг васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги борасида инновацион йўналишларни оммалаштириш мақсадида маҳаллий ва халқаро семинар ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда хорижда ўтказиладиган бу каби тадбирларда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, Кенгаш ва Жамғарма ходимларини иштирокини таъминлаш;
Кенгашни сақлаш ва моддий-техник таъминлаш ҳамда маблағларни тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига олинадиган Жамғарма даромадларнинг 30 фоизи миқдордаги маблағлар (пул маблағлари ёки бошқа активлар кўринишида) унинг ходимларини моддий рағбатлантириш.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Жамғарманинг тижорат банкларига ресурс ажратиш ва маблағларини депозитга қўйишдан олинган, шунингдек Жамғарманинг бўш турган маблағларига тижорат банки томонидан тўланган фоиз кўринишидаги даромадлари Жамғарманинг ўз маблағлари бўлиб, консолидациялашган бюджет маблағлари ёки бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобланмайди.
Жамғарманинг Васийлик кенгаши қарорига асосан «Томорқа хизмати» МЧЖларга 300 миллион сўмгача ажратилган гаровсиз кредит учун Жамғарманинг тижорат банклари томонидан гаровга (депозит) олинган маблағларининг акцептсиз ундирилган ҳамда тижорат банкларига қўйилган депозит маблағларининг қайтмаган қисми мазкур банднинг биринчи хатбошисида келтирилган манбалар ҳисобидан яратилган захира маблағлари ҳисобидан қопланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг «Томорқа хизмати» МЧЖлар устав фондини шакллантириш учун йўналтирилган маблағлари мазкур банднинг биринчи хатбошида келтирилган манбалар ҳисобидан шакллантирилган бўлиб, Жамғарманинг ўз активлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-22-сон Фармони 6-бандида белгиланган маблағлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиб берилгандан сўнг Жамғарманинг балансида мавжуд барча активлар, жумладан пул маблағлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг даромадидан шаклланган ўз активлари ҳисобланади;
Жамғарма фаолияти ва маблағлари давлат ташқи аудити ва молиявий назорати органлари назорат объекти ҳисобланмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
5-боб. Тижорат банкларига ресурслар бериш тартиби
19. Тижорат банкларига ресурслар ажратиш учун Жамғарма ва бош тижорат банки ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-боби.
20. Бош келишувни тузиш учун тижорат банклари Жамғармага банкнинг тегишли бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки акциядорлар умумий йиғилиши) томонидан тасдиқланган бош келишув тузиш тўғрисидаги қарорнинг ёки бош келишув тузиш ваколатини берувчи бошқа ҳужжатнинг бир нусхасини тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермерлар кенгашлари тавсияномасига кўра ҳамда ҳар бир маҳаллага маҳаллабай ишлаш бўйича бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан бериладиган тавсиялар асосида кўра оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш манбаларида назарда тутилган маблағлардан ташқари ва навбатсиз расмийлаштириб берилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Тавсия этилган талабгор кредит олиш бўйича талабларга мос бўлмаганда тижорат банклари кредит бермаслик ҳуқуқига эга.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабгорларга кредитлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларидан ташқари бошқа қишлоқ хўжалиги йўналишлари асосида ҳам ажратилиши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Бош келишувни тузган республика тижорат банклари ёки уларнинг вилоят филиаллари маблағлар олиш учун Жамғармага ҳудудий фермерлар кенгашлари билан келишилганлигини тасдиқловчи ахборот ва ҳудудлар бўйича қарз олувчилар — лойиҳа ташаббускорлари кўрсатилган буюртманомани тақдим этадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Олинган буюртманомалар асосида Жамғарма маблағларни тижорат банкига ўтказиб беради, шунингдек, фермерлар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари учун маблағлар тижорат банкларининг умумий буюртманомаси асосида (ташаббускор — фермерлар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари кўрсатилмаган ҳолда) ҳам ўтказиб берилиши мумкин.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага киритилган буюртманомалар қонунчиликда белгиланган талабларга мос бўлмаган тақдирда, тижорат банкига ресурс бўлиб — бўлиб ажратилиши ёки ажратилмасдан қайтариб юборилиши мумкин.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Жамғарма томонидан тижорат банкларига ажратилган ҳамда фермер хўжаликларига кредит бериш учун фойдаланилаётган ресурслар учун бош банк бош келишувда назарда тутилган тижорат банки маржасини ажратиб қолган ҳолда имтиёзли фоиз ставкаси миқдорида фоиз ҳисоблайди, ушбу маблағлар жамғариб бориладиган ҳисобрақамида йиғилади ва бош келишувда белгиланган муддатларда Жамғарманинг тегишли банк ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағлари фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига махсус электрон ахборот дастурлари орқали расмийлаштириб берилиши мумкин.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Томорқа ер эгаларига онлайн тарзда микрокредитлар ажратиш учун ресурслар ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифларига асосан Жамғарма томонидан республика тижорат банкларига туманлар кесимида жойлаштирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 798-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/798/1226-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Тижорат банки фойдаланилмаган ва муддатидан олдин қайтарилган, шунингдек, мақсадсиз ишлатилган маблағларни Жамғарма ҳисобрақамига қайтаришга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банклари Жамғармадан ажратилган кредитларни ташаббускорлар томонидан мақсадли фойдаланилиши ва тижорат банкига қайтарилиши тўғрисида Жамғармага ҳар ойнинг 5-санасига қадар ташаббускорлар кесимида ахборот тақдим этади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
27. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд тартибида ҳал этилади.
28. Жамғарма тугатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/433/1335-сон; 15.05.2019 й., 09/19/404/3135-сон, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон, 01.07.2020 й., 07/20/4767/1009-сон; 30.01.2021 й., 09/21/44/0072-сон; 19.03.2021 й., 09/21/152/0278-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/798/1226-сон; 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон; 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон; 15.08.2023 й., 09/23/378/0609-сон; 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон; 06.08.2024 й., 09/24/479/0579-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)