(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПФ-6273-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 06/21/6273/0733-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПФ-6273-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 06/21/6273/0733-сон)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси У.З. Салимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 июнь,
ПҚ-3773-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3773-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 январдаги ПҚ-2737-сонли қарори иловаси 4-банди «б)» кичик бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 33-сонли қарорининг 3-иловасида:
а) ««Ўзавтосаноат» АК» сўзлари ««Ўзавтосаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2018 й., 07/18/3773/1314-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 06/21/6273/0733-сон)