toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни кенг жалб этиш, уларнинг корпоратив бошқарувда, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда, сифатли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ва уларни ташқи бозорларга етказиб беришни ташкил этишда фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, акциядорлик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат активлари ва улушларини қисқартириш ҳисобига иқтисодиётда давлат иштирокини тубдан камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
устав капиталидаги давлат улушининг камида 15 фоизи хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
ишлаб чиқариш ва стратегик хом ашёни дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчиларнинг рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича амалга оширилган ишларни тизимли равишда мониторингини олиб бориш ва мониторинг натижалари бўйича ҳисоботларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боришни;
акциядорлик жамиятларининг устав капиталларидаги белгиланган муддатларда сотилмаган давлат улушларини кейинчалик тасарруф этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларга киритилган акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш учун зарур бўлган кадастр ҳужжатларининг тўлиқ ҳажмда тайёрланишини ўн кун муддатда таъминласинлар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари:
хўжалик бошқаруви органларининг тақдим этилган таклифлари асосида ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига киритилган акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш жадвалларини ўн кун муддатда тасдиқласинлар;
акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш жадвалларини бажарилишининг бориши юзасидан доимий назорат ўрнатсинлар.
5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган акциядорлик жамиятлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда:
потенциал хорижий инвесторларни қидириб топиш ва акциядорлик жамиятларига жалб этиш;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини, оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан хорижий оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, шунингдек Интернет тармоғида акциялар пакетларини сотиш ва бериладиган имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги ахборотларни кенг ёритиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хўжалик бошқаруви органлари ва акциядорлик жамиятлари муассислари билан биргаликда, ўзларининг устав капиталларида хорижий инвесторларни камида 15 фоиз миқдоридаги улушлар билан қатнашишга жалб этишни белгиланган муддатларда таъминламаган акциядорлик жамиятларини бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантиришни 2016 йил 1 декабргача бўлган муддатда таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорининг 8-бандида белгиланган муддатда қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатиб ўтилган қарорида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва преференциялари беришга доир тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 10 февраль,
33-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги низомда:
а) I бўлимнинг 1-банди биринчи хатбошидаги «очиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) III бўлимнинг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) IV бўлимнинг 1-бандидаги «Давлат мулки қўмитаси томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 октябрдаги 452-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 10-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Улгуржи қишлоқ хўжалиги бозори тўғрисидаги Намунавий низомда:
а) 1-банддаги «очиқ турдаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 22-банддаги «очиқ» сўзи чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисидаги низомда:
6-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«инвестиция воситачиларининг ва (ёки) Марказий депозитарийнинг электрон топшириқлари ёхуд ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг бошқа аъзолари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида «тўловга қараб етказиб бериш» тамойили бўйича битишувлар натижаларига кўра мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш»;
қуйидаги мазмундаги 71 ва 72-бандлар қўшилсин:
«71. Учинчи шахсларнинг, шу жумладан судларнинг ва бошқа давлат органларининг қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчиси мажбуриятлари бўйича талаблари ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамидаги савдолар қатнашчиларининг пул маблағлари ҳисобига қондирилиши мумкин эмас.
72. Қимматли қоғозлар билан битимлар натижалари бўйича ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига пул маблағларини қабул қилишда ва ўтказишда ваколатли банк томонидан воситачилик хизматлари ҳақи ундирилмайди».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й ., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низомнинг 1-банди биринчи хатбошидаги «1 млрд сўмдан ортиқ бўлган корхоналарда» сўзларидан кейин «шунингдек активларнинг баланс қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг юз минг бараваридан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 22 майдаги 140-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбошидаги «фонд бозорини янада ривожлантириш учун» сўзларидан кейин «шу жумладан «Энг яхши корпоратив бошқарув», «Энг яхши инвестиция воситачиси» ва «Энг яхши инвестиция консультанти» ҳар йилги танловини ўтказиш учун, шунингдек корпоратив бошқарув ва молия бозори соҳасида халқаро конференциялар, «давра суҳбатлари» ва семинарлар ўтказиш учун» сўзлари қўшилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 7-бандидаги «очиқ» сўзи чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудлари ва ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорига 3-иловадаги 42-позиция чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 9 октябрдаги 289-сон қарорида:
19 ва 104-позициялар чиқариб ташлансин;
185-позициядаги «Ўзавтосаноат» АК» сўзлари «Ўзавтосаноат» АК» («QIZIL SUV» ШАРБАТИ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
193 — 194-позициялар чиқариб ташлансин;
226-позициядаги «27,22%» рақамлари «1,37%» рақамлари билан алмаштирилсин;
11-позиция чиқариб ташлансин;
23-позициядаги «Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати» АЖ» сўзлари ««Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати***» сўзлари билан алмаштирилсин;
60-позициядаги «Когон-ёғ» сўзлари ««Ўзпахтаёғ» сўзи билан алмаштирилсин;
62-позициядаги «Қизилқумцемент» АЖ» сўзлари «Ўзқурилишматериаллари» АК» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
«*** Давлат активларини ўтказиш акцияларни номинал қиймати бўйича қўшиш ва конвертация қилиш йўли билан амалга оширилади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 31-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига 8-илованинг 8-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига 6-илова II бўлимининг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбоши, шунингдек унинг 1, 4-иловалари ҳамда 5-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунлари)» 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 79-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 6-сон, 56-модда, 21-сон, 236-модда, 2016 й., 32-сон, 388-модда; 2017 й., 4-сон, 51-модда, 6-сон, 78-модда, 26-сон, 593-модда, 26-сон, 593-модда, 38-сон, 1053-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон, 09.10.2018 й., 09/18/806/2014-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон, 10.04.2019 й., 09/19/289/2912-сон, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон; 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон; 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон)