Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Республикада тамаки барги харид қилиш ва уни ферминтациялашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «ЎЗБАТ А.Ж.» Ўзбекистон—Британия қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 20 июндаги 309-сон
қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
қарорга қуйидаги мазмундаги 13-банд қўшилсин:
«1996 йилдан бошлаб, инвестиция дастурини амалга ошириш даврида «Озиқовқатсаноат» уюшмасининг «Нарзия» акционерлик жамиятига товар етиштирувчилардан ҳар йили 9,6 минг тонна тамаки барги харид қилиш юзасидан квота берилсин»;
қарорнинг
13 ва
14-бандлари тегишли равишда 14 ва 15-бандлар деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.