1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ў3БАТ А. Ж.» ЎЗБЕКИСТОН — БРИТАНИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
«Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги Фармонини бажариш, республика иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб этишни рағбатлантириш, шунингдек, истеъмол бозорини тамаки саноатининг юқори сифатли ва рақобатга бардошли маҳсулоти билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзозиқовқатсаноат» давлат концерни ва «БАТ Инвестментс» компаниясининг Тошкент тамаки фабрикаси (бундан кейин «ТТФ» деб аталади) ва Ургут ферментлаш заводи (бундан кейин «СФЗ» деб аталади) ёпиқ турдаги «ЎЗТАМАКИ А. Ж.» акционерлик жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўзозиқовқатсаноат» давлат концерни Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.01 Умумий қоидалар]
ТТФ ва УФЗ билан ижара шартномаларини бекор қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
барча учала корхонанинг мулкларини қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда ТТФ, СФЗ ва УФЗнинг тегишли активлари ва мажбуриятларининг ҳаммасини «ЎЗТАМАКИ А.Ж.»га ўтказиш бўйича ишларни икки ҳафта муддатда тугалласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин «ЎЗТАМАКИ А.Ж.»ини ёпиқ турдаги акционерлик жамияти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
4. Давлат мулки қўмитаси «ВАТ Инвестментс», «БАТ ко Лимитед» ва Давлат мулки қўмитаси ўртасида 1994 йилнинг 14 майида тузилган Шартномага мувофиқ, «ЎЗТАМАКИ А.Ж.» акцияларининг 51 фоизини «БАТ Инвестментс» компаниясига белгиланган тартибда сотилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
Маълумот учун қабул қилинсинки, Давлат мулки қўмитаси «БАТ Инвестментс» инвестиция дастурини амалга ошириш даврида, лекин камида 5 йил «ЎЗТАМАКИ А.Ж.» компанияси фаолияти билан боғлиқ бўлган энг муҳим масалаларни ҳал этиш юзасидан «вето» ҳуқуқига эгадир.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитасидан тегишли ҳужжатларни олгандан кейин «ЎЗТАМАКИ А.Ж.»ни чет эл инвестициялари бўлган корхона сифатида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсин.
1994 йил 14 майдаги Шартномага мувофиқ «ЎЗТАМАКИ А.Ж.» бундан кейин «ЎЗБAT А.Ж.» деб аталади.
6. Маълумот учун қабул қилинсинки:
«БАТ Инвестментс»нинг 5 йилга мўлжалланган ва 232 млн. АҚШ долларида баҳоланган инвестиция дастурини бажариш натижасида ушбу компаниянинг «ЎЗБАТ А.Ж.» сармоясидаги улуши 5-йил охирига бориб кўпайтирилади;
Давлат мулки қўмитаси 1994 йил 14 майдаги Шартномага мувофиқ, «ЎЗБАТ А.Ж.» сармоясидаги ўз улушини 24,9 фоизга етказиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолсин.
7. Давлат мулки қўмитаси «ЎЗБАТ А.Ж.» рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб «ЎЗБАТ А.Ж.» қўшма корхонасидаги давлат акцияларини бошқариш ҳуқуқини белгиланган тартибда «Ўзозиқовқатсаноат» давлат концернига берсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекбирлашув ва «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси билан биргаликда чет элда ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотидан бир хил солиқ олиш тартибини яратишга доир таклифни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
9. Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари ҳозирги вақтда ТТФ, СФЗ ва УФЗ томонидан фойдаланилаётган, шунингдек, янги сигарет фабрикаси учун ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида «ЎЗБАТ А.Ж.» билан шартномалар тузилишини таъминласинлар, бунда, тамаки маҳсулоти ишлаб чиқарилган тақдирда, дастлабки 10 йилда ер учун ижара ҳақи олинмаслигини назарда тутсинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
10. Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар мавжуд инфраструктурани модернизация қилиш ҳамда ТТФ, СФЗ, ва УФЗнинг фаолият кўрсатиши учун, шунингдек, Самарқанд шаҳрида янги сигарет фабрикаси қурилиши учун зарур бўлган янги инфраструктура яратишда «ЎЗБАТ А.Ж.»га шартномавий шартларда ёрдам берсинлар.
11. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси «ЎЗБАТ А.Ж.»ни ташкил этишни Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.
12. Маълумот учун қабул қилинсинки, «ЎЗБАТ А.Ж.»:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
беш йил мобайнида «Ўзозиқовқатсаноат» давлат концернига келишилган нархларда ва муддатларда умумий миқдори 65000 тоннагача бўлган ферментланган тамаки баргини беради;
(12-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 январдаги 40-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
дастлабки уч йил мобайнида корхоналарнинг экологик ҳолатини, шунингдек, хавфсизлик техникаси даражасини (Инвестиция дастурига мувофиқ СФЗнинг мавжуд майдонида тамаки маҳсулоти ишлаб чиқариш тўхтатилиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда) халқаро миқёсда эътироф этилган стандартлар даражасига етказишга доир асосий тадбирларни амалга оширади.
13. 1996 йилдан бошлаб, инвестиция дастурини амалга ошириш даврида «Ўзозиқовқатсаноат» уюшмасининг «Нарзия» акционерлик жамиятига товар етиштирувчилардан ҳар йили 9,6 минг тонна тамаки барги харид қилиш юзасидан квота белгилансин.
(қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 январдаги 40-сонли қарори билан тўлдирилган)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
14. Инвестиция дастурини бажариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида «ЎЗБАТ А. Ж.» га қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар]
«ЎЗБАТ А.Ж.» ғайриқонуний битимларга тааллуқли чеклашларга ва монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисидаги Қонунда белгиланган ноҳалол рақобатга дучор қилинаверган тақдирда, компанияни монополит корхоналар Реестрига киритмаган ҳолда, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотга нархларни мустақил равишда белгилаш;
тамаки барги етиштирувчилар билан ўзаро фойдали шартларда мустақил равишда чеклашларсиз контрактлар тузиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
«БАТ» компанияси гуруҳи халқаро амалиётига биноан ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўздавстандарт» марказининг саломатликка зарарлик тўғрисида огоҳлантиришига тааллуқли талабларига мувофиқ ҳолда тамаки маҳсулотини ишлаб чиқариш ва идишларга жойлашни амалга ошириш;
сигарет, қайта ишланган тамаки барги ишлаб чиқариш, шунингдек, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган кўк тамаки барги етказиб бериш юзасидан давлат буюртмаси тизимидан озод қилиш;
рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб беш йил муддатда эксклюзив шароитларда тамаки маҳсулоти ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида корхоналар қуриш ва улардан фойдаланиш, Давлат мулки бўлмаган ферментлаш заводлари хорижий компаниялар билан фақат тамаки барги етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар асосида ишлаши мумкин;
асосий сармоя амортизацияси учун ажратмалар тўлашдан ва бошқа тўловлардан озод қилиниш;
Ўзбекистон Республикасининг исталган ташкилотида, шунингдек, чет элларда суғурталанишни амалга ошириш;
1994 йил 14 майдаги Шартномада назарда тутилган имтиёзларни олиш.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 январдаги 40-сонли қарори билан 14-банд деб ҳисобланган)
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Pecпyбликacи Бош вазирининг ўринбосари В.Л. Чжен зиммасига юклансин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 январдаги 40-сонли қарори билан 15-банд деб ҳисобланган)