Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қишлоқ хўжалигида тамаки барги етиштирувчиларни янада рағбатлантириш ва хўжаликларнинг тайёрлов ташкилотлари билан иқтисодий муносабатларини эркинлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Товар етиштирувчи тамакичилик хўжаликларидан «Дюбек» навли тамаки барги харид қилиш бўйича ҳар йилги квота 2000—2004 йиллар ҳосилидан «ЎзБАТ А.Ж.» қўшма корхонаси учун 15 минг тонна ва «Озиқовқатсаноат» уюшмаси учун 4,6 минг тонна ҳажмида белгилансин.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги «ЎзБАТ А.Ж.» қўшма корхонаси ва «Озиқовқатсаноат» уюшмаси томонидан тамаки барги харид қилиш ҳажмларининг тамакичилик хўжаликлари ўртасида тенг миқдорда тақсимланишини таъминласин.
2. Тамакичилик хўжаликларига, «ЎзБАТ А.Ж.» қўшма корхонаси ва «Озиқовқатсаноат» уюшмаси билан контрактация шартномалари бажарилгандан кейин, юқорида қайд этилган ҳажмдан ортиқча етиштирилган тамаки баргини (ферментланган тамакини) белгиланган тартибда биржалар орқали сотишига рухсат берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунигача Вазирлар Маҳкамасига маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар бўйича тамаки барги хариди ва уни сотиш ҳажми тўғрисида ҳисобот тақдим этсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 январдаги 40-сон
қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 декабрдаги 515-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.