4. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда) 11-моддасининг «Мустақиллик» ордени» деган сўзларидан кейин «Амир Темур» ордени» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 26 апрель,
225-I-сон
«Амир Темур» ордени тўғрисидаги
НИЗОМ
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
1. «Амир Темур» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлатчиликни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари, меъморчиликни, илм-фан, адабиёт ва санъатни, шу жумладан ҳарбий маҳоратни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссалари учун мукофотланадилар. «Амир Темур» ордени билан давлатлараро ҳамкорликни, тинчликни ҳамда халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ишига алоҳида ҳисса қўшганлик учун ҳам тақдирланадилар.
«Амир Темур» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси.
2. «Амир Темур» ордени билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш ва орденни топшириш «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
3. «Амир Темур» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
«Амир Темур» ордени билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4. «Амир Темур» ордени кўкракнинг ўнг томонига «Мустақиллик» орденидан кейин тақилади.
5. «Амир Темур» ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла бериладиган пул тўлови мукофотланганнинг оиласига топширилади.
Отлиқ қиёфасини ўраб турган айлананинг юқорисида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рамзи — ярим ой ва юлдузни ўз ичига олган мовий мусамман тасвирланган. Мусамман жо бўлган майдоннинг диаметри — 10,5 миллиметр. Ярим ой ҳамда беш қиррали юлдуз жо бўлган майдонларининг диаметрлари тегишлича — 5,0 миллиметр ва 2,6 миллиметр. Айлананинг юқори қисмида оқ рангли эмаль манзарада «AMIR TEMUR» ёзуви битилган бўлиб, у ёқутранг эмаль билан қопланган. Ҳарфларнинг баландлиги — 2,5 миллиметр. Айлана бошдан охиригача маржонли нақшлар билан ўралган. Айлананинг диаметри — 36 миллиметр, қалинлиги — 6 миллиметр.