toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 29.02.2016
Ҳужжат 24.08.2001 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАСДАН ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ АЪЗОЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларининг давлат томонидан суғурталанишга доир конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва улар тўлаган суғурта бадалларининг шахсий ҳисобга олиб борилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартиби 1-иловага мувофиқ;
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аҳоли ўртасида ўзини ўзи иш билан таъминлаш орқали даромад олувчи фуқароларни давлат томонидан суғурталаш мақсадлари, тамойиллари ва механизми тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали фаол тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 28 январдаги 47-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 4-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 9 июлдаги 289-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 25-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 24 август,
351-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорига
1-ИЛОВА
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар
тартиби
Мазкур Тартиб юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари тўлаш ҳисобига олинадиган пенсия таъминотига ва давлат ижтимоий суғуртасига бўлган конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва мажбурий суғурта бадаллари тўланишининг шахсий ҳисобини олиб бориш, меҳнат дафтарчаларини юритиш, пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш учун меҳнат стажи ва даромадни ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилаб беради.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тартиб юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда тадбиркор деб юритилади), шунингдек тадбиркорлик фаолиятини машғулотнинг исталган бошқа тури (бошқа иш) билан қўшиб олиб борувчи фуқароларга татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тадбиркор давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир пайтда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўловчи сифатида давлат ижтимоий суғурталанадиган шахсга айланади.
3. Тадбиркор бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган тақдирда:
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия билан таъминланиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, бола туғилганда нафақа олиш ҳамда дафн маросими учун нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тадбиркорнинг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи у пенсия ёшига тўлганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошланади.
Ижтимоий суғурта бўйича нафақа, агар ушбу нафақани олиш ҳуқуқи тадбиркор томонидан суғурта бадаллари тўлаш даврида бошланган бўлса берилади.
II. Тадбиркор томонидан суғурта бадалларини тўлаш тартиби
5. Тадбиркор ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайди, бироқ у бадалларнинг мазкур Тартибда белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тайинланадиган пенсия, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича нафақа миқдори бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадаллари миқдорига ҳамда тадбиркорнинг меҳнат стажига боғлиқ бўлади.
6. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалларининг энг кам миқдори ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорни, ёшига оид пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган тадбиркорлар учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тадбиркор белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб турган пайтида суғурта бадаллари тўланмайди, ва бу давр стажга қўшилмайди.
7. Суғурта бадаллари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадидан солиқ тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Суғурта бадаллари тадбиркор яшаб турган ёки фаолиятни амалга ошираётган туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисоб рақамига нақдинасиз ҳисоб-китоб ёки нақд пул ўтказиш йўли билан тўланади.
Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда суғурта бадали тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана суғурта бадали тўланган кун ҳисобланади.
9. Тўланган суғурта бадали қайтарилмайди.
10. Тадбиркорлар солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ суғурта бадаллари ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.
III. Суғурта бадаллари тўланишининг шахсий ҳисобини олиб бориш
11. Суғурта бадаллари тўланишининг ҳисоби умумий белгиланган тартибда тадбиркорнинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларида юритилади.
Суғурта бадаллари тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга ошираётган жойда тўланган тақдирда солиқ органлари ҳар чоракда тадбиркорнинг яшаш жойидаги солиқ органига маълумотлар тақдим этади.
Солиқ органлари томонидан йилнинг ҳар чорагида тадбиркордан тушган суғурта бадаллари якуни чиқарилади ва тўланмаган ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда, тадбиркорларга уларнинг қарзи миқдори ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр, шунингдек тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун қўшилган пеня миқдори кўрсатилган ҳолда билдиришнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Жойларда солиқ органлари тадбиркорлардан суғурта бадаллари тушиши устидан доимий назорат олиб борадилар ва ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача тадбиркорнинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот чорагида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) тадбиркорлар тўғрисидаги ахборотни;
2-иловага мувофиқ шакл бўйича улар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
13. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари:
тадбиркорнинг ҳисобга қўйилганлиги (ҳисобдан чиқарилганлиги) тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг ахбороти асосида 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олишнинг шахсий карточкаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш карточкаси деб юритилади) очадилар (ёпадилар), ушбу ҳисобга олиш карточкаси доимий равишда ижтимоий таъминот бўлимида сақланади;
давлат солиқ хизмати органларининг суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлари асосида ҳисобга олиш карточкасига бадаллар суммаси (суғурта бадаллари ўз вақтида тўланмаганлиги учун қўшиладиган пеняни ҳисобга олмаган ҳолда) ва улар тўланган даврлар тўғрисидаги ёзувларни қайд этади.
Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари, шунингдек давлат солиқ хизмати органларининг ахбороти ва маълумотлари асосида мазкур Тартибнинг 20—22-бандларига мувофиқ тадбиркорнинг меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларни қайд этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Тадбиркорда сақланадиган 4-иловага мувофиқ Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтарчаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтарчаси деб юритилади) суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. ҳисобга олиш дафтарчаси ижтимоий таъминот бўлими томонидан ушбу фаолиятга биринчи марта киришган тадбиркорга очилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Тадбиркорнинг хоҳишига кўра туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими тадбиркор томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланган бадалларни ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштириши шарт. Солиштириш натижалари ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига киритилади ҳамда тадбиркорнинг ва ижтимоий таъминот бўлими масъул ходимининг имзоси, шунингдек бўлим муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари тадбиркор томонидан тўланган бадаллар ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштирилгунга қадар тадбиркорда сақланади.
17. Тадбиркорлик фаолияти тўхтатилганда ёки рўйхатдан ўтказиш жойи ўзгарган тақдирда ижтимоий таъминот бўлими ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисида тегишли белгилар қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби
18. Меҳнат дафтарчаси тадбиркорнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
19. Меҳнат дафтарчаси тадбиркор рўйхатдан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида унинг мазкур тумандаги (шаҳардаги) тадбиркорлик фаолиятининг бутун муддати мобайнида сақланади ва юритилади.
Агар фуқаро тадбиркорлик фаолияти бошлангунга қадар меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган бўлса, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими белгиланган тартибда меҳнат дафтарчаси очади.
Агар тадбиркорлик фаолияти фуқаро учун ўриндошлик ҳисобланса, унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида юритилади.
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик билан ўриндошлик бўйича шуғулланувчи шахснинг хоҳишига кўра меҳнат дафтарчасига тадбиркор сифатидаги фаолият даври тўғрисидаги ёзув киритилиши мумкин. Ёзув рўйхатдан ўтказиш жойидаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Тадбиркор меҳнат дафтарчасининг:
а) «Сана» устунида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш бошланган, тўхтатиб қўйилган ва тикланган сана, шунингдек тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган сана тўғрисидаги ёзув ёзилади.
Тадбиркор бадал тўлаган ойнинг биринчи куни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш бошланган сана ҳисобланади.
Тадбиркор бадал тўлашни тўхтатган ойнинг охирги куни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тўхтатиб қўйилган сана ҳисобланади.
Бадал тўлаш тикланган ойнинг биринчи куни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тикланган сана ҳисобланади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобдан чиқариш кунигача тўланган тақдирда — солиқ органларида ҳисобдан чиқарилган сана, суғурта бадаллари ушбу кунгача тўланмаган тақдирда тадбиркор бадал тўлашни тўхтатган ойнинг охирги куни тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган сана ҳисобланади;
б) «Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар» устунида тегишли равишда қуйидаги ёзувлар ёзилади:
«Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади», шунингдек тадбиркорнинг давлат солиқ хизмати органларида ва бўлимнинг номи тўлиқ кўрсатилган ҳолда туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Суғурта бадаллари тўлашни тўхтатиб қўйди»;
«Суғурта бадаллари тўлашни тиклади»;
«Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини тўхтатди»;
в) «Қайси ҳужжатга асосан ёзилган» устунига «______туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг 200__ й. «___»___________-сон маълумоти асосида» деб ёзилади.
21. Тадбиркор томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал белгиланган муддатдан кейин бир ой мобайнида тўланмаган тақдирда, меҳнат дафтарчасига «Суғурта бадаллари тўлашни тўхтатиб қўйди» деган ёзув ёзилади. Агар тадбиркор мазкур ёзув ёзилгандан кейин бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлашни тикласа, меҳнат дафтарчасига «Суғурта бадаллари тўлашни тиклади» деб ёзилади.
22. Тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган тақдирда меҳнат дафтарчасига «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини тўхтатди» деб ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни тўхтатган ёки рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартирган шахснинг талаби бўйича ижтимоий таъминот бўлими меҳнат дафтарчасини унинг қўлига беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Меҳнат стажи ва даромадни ҳисоблаб чиқариш тартиби
24. Тадбиркорнинг меҳнат стажига у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлар киритилади.
25. Пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқишда, агар тўланган бадаллар суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам бадалдан кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда), стажга календарь йил қўшилади.
Тадбиркорнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишидан қатъи назар, пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади.
Тўлиқ календарь йил мобайнида тадбиркорнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш бўлган ҳолларда, агар мазкур йилда бадаллар камида 9 ой мобайнида тўланган бўлса стажга календарь йил қўшилади.
26. Меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки йўқотилган тақдирда тадбиркорнинг пенсия ёки ижтимоий суғурта бўйича нафақа тайинлаш учун зарур бўлган иш стажи ҳисобга олиш карточкаси ёки ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Тадбиркор сифатидаги иш фаолияти ва унинг давомийлиги гувоҳлик кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.
27. Пенсия ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш) бўйича нафақа миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун тадбиркорнинг даромади тўланган ойлик суғурта бадали суммасини иш берувчилар ва ходимлар учун суғурта бадаллари ажратишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жами фоизига бўлинади ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаб чиқиш учун тамом бўлган йилдаги ўртача ойлик даромад олинади.
Тамом бўлган йилда бадаллар тўланмаган тақдирда тадбиркорга нафақа кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш
29. Пенсия яшаш жойида, ижтимоий суғурта бўйича нафақа эса тадбиркор туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган жойда амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
пенсияларни тадбиркорнинг ихтиёрига кўра унинг яшаш жойидаги почта алоқа бўлимлари ёки Халқ банки бўлимига омонат ўтказиш йўли билан;
ижтимоий суғурта бўйича нафақани тадбиркорнинг фоизсиз шахсий ҳисоб рақамига нафақа суммасини ўтказиш йўли билан Халқ банки бўлими орқали тўлайдилар.
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи
жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини
ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар
ажратиши Тартибига
1-ИЛОВА
200 ____йилнинг______________чорагида __________________туман (шаҳар)
давлат солиқ инспекциясида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) тадбиркорлар тўғрисида
маълумотлар

Тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми

‎‏Идентификация рақами

Паспорт
‎(серия, тартиб рақами)‎‏

Рўйхатдан ўтган яшаш манзили‎‏

Рўйхатдан ўтган сана

Ҳисобдан чиқарилган сана‎

‎‏Пенсионер
‎ (ҳа, йўқ)

Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

‎‎_________________
‎имзо‎

‎‎200__йил «__»_________

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи
жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини
ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар
ажратиши Тартибига
2-ИЛОВА
200 ____йилнинг ____________чорагида тадбиркорлар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисида
маълумотлар

Т/р‎

Тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми‎

Идентификация рақами‎

Қайси давр учун
‎ (ой кўрсатилсин)

Сумма (сўм)‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси

Жами‎

Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

_______________
имзо‎

200_йил «__»‎________

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартибига
3-ИЛОВА
_______- сон ҳисобга олиш карточкаси

_________________________
(ижтимоий таъминот бўлими)‎‎

________________________
(тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

___________________туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилган

Тадбиркорлик фаолиятини давом этиш‎‎

________________________
(рўйхатдан ўтган яшаш манзили)‎‎

_________________-сон идентификация рақами берилди

Солиқ тўловчининг идентификация рақами‎‎

Сана‎‎‎‎

‎‎

________________________
(паспорт серияси, тартиб рақами, берилган вақти)

‎‎Бадалларни ҳисобга олиш карточкаси очилган сана
200_й. ‎«__»___________

‎‎‎ ‎‎‎

‎‎Туман ижтимоий таъминот бўлими мудири

‎‎‎

‎‎М. Ў. ПЖ даромадлар ва харажатлар шуъбаси мудири

‎‎‎ ‎‎‎

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисида
‎Маълумотлар

Йил

Йил

Йил

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо

Январь‎

Январь‎

Январь‎

Февраль‎

Февраль‎

Февраль‎

Март‎

Март‎

Март‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Апрель‎

Апрель‎

Апрель‎

Май‎

Май‎

Май‎

Июнь‎

Июнь‎

Июнь‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Июль‎

Июль‎‎

Июль‎‎

Август‎

Август‎‎

Август‎‎

Сентябрь‎

Сентябрь‎‎

Сентябрь‎‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Октябрь‎

Октябрь‎‎

Октябрь‎‎

Ноябрь‎

Ноябрь‎‎

Ноябрь‎‎

Декабрь‎

Декабрь‎‎

Декабрь‎‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎‎

Ҳаммаси‎‎

Жами‎

Жами‎

Жами

(Орқа томони)‎‎

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар

Йил‎‎

Йил‎‎

Йил‎‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос

Имзо

Январь‎

Январь‎

Январь‎

Февраль‎

Февраль‎

Февраль‎

Март‎

Март‎

Март‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси ‎

Ҳаммаси ‎

Апрель‎

Апрель‎

Апрель‎

Май‎

Май‎

Май‎

Июнь‎

Июнь‎

Июнь‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси ‎

Ҳаммаси

Июль‎

Июль‎‎

Июль‎‎

Август‎

Август‎‎

Август‎‎

Сентябрь‎

Сентябрь‎‎

Сентябрь‎‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Октябрь‎

Октябрь‎‎

Октябрь‎‎

Ноябрь‎

Ноябрь‎‎

Ноябрь‎‎

Декабрь‎

Декабрь‎‎

Декабрь‎‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Жами‎

Жами‎

Жами‎

Ижтимоий суғурта бўйича тўланган тўловлар тўғрисидаги маълумотлар
‎(вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, хомиладорлик ва туғиш бўйича, чақалоқ туғилганда, дафн этиш учун нафақа)

Йил‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Йил‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎‎

Имзо

‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартибига
4-ИЛОВА



‎‎Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини
‎ ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги






Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига
‎суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш


‎‎ДАФТАРЧАСИ










‎‎

‎(Муқова)

(Сарварақ)‎
‎‎____________________________________ҳокимлиги ижтимоий таъминот бўлими‎
Фамилияси_________________________________________________________________‎
Исми‎‎_______________________Отасининг исми__________‎‎_______________________‎
Туғилган санаси_______________________________‎‎‎

(йил, ой, ун)‎

Паспорт: серия________, №_____________, ______________________‎томонидан берилган

Ҳисобга олиш дафтари 200_й.«___»__________да берилган‎‎‎

Ижтимоий таъминот бўлимининг мудири имзоси________‎ Тадбиркорнинг имзоси__________‎
М. Ў.‎

________________________________ҳокимлиги ижтимоий таъминот бўлими


‎ТЎЛАНГАН СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲАҚИДА
‎МАЪЛУМОТЛАР

Тадбиркор‎‎________________________, солиқ тўловчининг идентификация рақами_________________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

200_йил‎

Т/р

Ойлар‎

Бадал суммалар

Асос‎

Масъул шахснинг имзоси

1.‎ Январь‎
2.‎ Февраль‎
3.‎ Март‎
4.‎ Апрель‎
5.‎ Май‎
6.‎ Июнь‎
7.‎ Июль‎
8.‎ Август‎
9.‎ Сентябрь‎
10.‎ Октябрь‎
11.‎ Ноябрь‎
12.‎ Декабрь‎
Ҳаммаси‎
‎‎200_йил «___»_____________да___________томонидан солиштириб чиқилди
‎(ижтимоий таъминот бўлими ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми)
Ижтимоий таъминот бўлимининг мудири имзоси_______

Тадбиркорнинг имзоси_________‎

(Навбатдаги саҳифалар)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорига
2-ИЛОВА
Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисида
низом
Мазкур Низом деҳқон хўжалиги аъзоларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ихтиёрий суғурта бадаллари тўлаш ҳисобига олинадиган пенсия таъминотига ва давлат ижтимоий суғуртасига бўлган конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва тўланган суғурта бадалларининг шахсий ҳисобини олиб бориш, меҳнат дафтарчаларини юритиш, пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш учун меҳнат стажи ва даромадни ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилаб беради.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ижтимоий суғурталаниш хоҳишини билдирган деҳқон хўжалиги аъзоларига татбиқ этилади.
Деҳқон хўжалиги аъзолари ихтиёрийлик асосида ижтимоий суғурта қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ижтимоий суғурталаниш хоҳишини билдирган деҳқон хўжалиги аъзоси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши шарт.
3. Деҳқон хўжалиги аъзоси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган тақдирда:
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия билан таъминланиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, бола туғилганда нафақа олиш ҳамда дафн маросими учун нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Деҳқон хўжалиги аъзосининг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи у пенсия ёшига тўлганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошланади.
Ижтимоий суғурта бўйича нафақа, агар ушбу нафақани олиш ҳуқуқи деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш даврида бошланган бўлса берилади.
II. Деҳқон хўжалиги аъзолари томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш тартиби
5. Деҳқон хўжалиги аъзоси ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайди, бироқ у бадалларнинг мазкур Низомда белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Тайинланадиган пенсия, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича нафақа миқдори бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадаллари миқдорига ҳамда деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажига боғлиқ бўлади.
6. Ҳар ойда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалларининг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этиши керак.
7. Суғурта бадаллари жисмоний шахслар даромадидан солиқ тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Суғурта бадаллари деҳқон хўжалиги аъзоси яшаб турган ёки фаолиятни амалга ошираётган туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисоб рақамига нақдинасиз ҳисоб-китоб ёки нақд пул ўтказиш йўли билан тўланади.
Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда суғурта бадали тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана суғурта бадали тўланган кун ҳисобланади.
9. Тўланган суғурта бадали қайтарилмайди.
10. Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган муддатдан кейин уч ой мобайнида узрсиз сабабларга кўра бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмаса, солиқ органи бу ҳақда деҳқон хўжалиги аъзоси рўйхатдан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига меҳнат дафтарчасига меҳнат стажи тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритиш учун хабар қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Суғурта бадаллари тўланишининг шахсий ҳисобини олиб бориш
11. Давлат солиқ хизмати органлари ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот чорагида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) деҳқон хўжалиги аъзолари тўғрисидаги ахборотни;
2-иловага мувофиқ шакл бўйича улар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
12. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари:
деҳқон хўжалиги аъзосининг ҳисобга қўйилганлиги (ҳисобдан чиқарилганлиги) тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг ахбороти асосида 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олишнинг шахсий карточкаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш карточкаси деб юритилади) очадилар (ёпадилар), ушбу ҳисобга олиш карточкаси доимий равишда ижтимоий таъминот бўлимида сақланади;
давлат солиқ хизмати органларининг суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлари асосида ҳисобга олиш карточкасига бадаллар суммаси (суғурта бадаллари ўз вақтида тўланмаганлиги учун қўшиладиган пеняни ҳисобга олмаган ҳолда) ва улар тўланган даврлар тўғрисидаги ёзувларни қайд этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Деҳқон хўжалиги аъзосида сақланадиган Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтарчаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтарчаси деб юритилади) суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобга олиш дафтарчаси ижтимоий таъминот бўлими томонидан 4-иловага мувофиқ шакл бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлаш хоҳишини биринчи марта билдирган деҳқон хўжалиги аъзосига очилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Деҳқон хўжалиги аъзосининг хоҳишига кўра туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланган бадалларни ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштириши шарт. Солиштириш натижалари ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига киритилади ҳамда деҳқон хўжалиги аъзосининг ва ижтимоий таъминот бўлими масъул ходимининг имзоси, шунингдек бўлим муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан тўланган бадаллар ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштирилгунга қадар деҳқон хўжалиги аъзосида сақланади.
16. Суғурта бадаллари тўлаш, деҳқон хўжалигида ишлаш тўхтатилганда ёки рўйхатдан ўтказиш жойи ўзгарган тақдирда ижтимоий таъминот бўлими ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисида тегишли белгилар қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби
17. Меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
18. Юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги аъзоси рўйхатдан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида у суғурта бадаллари тўлайдиган бутун муддат мобайнида сақланади ва юритилади.
Агар деҳқон хўжалиги аъзоси суғурта бадаллари тўлаш бошлангунга қадар меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган бўлса, ижтимоий таъминот бўлими қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унга меҳнат дафтарчаси очади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Юридик шахс ташкил этган ҳолда барпо этилган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалигининг ихтиёрига кўра деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан ёхуд ижтимоий таъминот бўлими томонидан сақланади ва юритилади.
Юридик шахс ташкил этган ҳолда барпо этилган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасидаги деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан ёзилган ёзувлар ижтимоий таъминот бўлими томонидан тасдиқланиши керак.
Деҳқон хўжалигининг бошлиғи томонидан деҳқон хўжалигида ишлаш даврлари тўғрисида меҳнат дафтарчасига ёзилган ва ижтимоий таъминот бўлими томонидан тасдиқланмаган ёзувлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Агар деҳқон хўжалигида ишлаш фуқаро учун ўриндошлик ҳисобланса, унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида юритилади.
21. Деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасининг:
а) «Сана» устунида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш бошланган ва тўхтатилган сана тўғрисидаги ёзув ёзилади.
Деҳқон хўжалиги аъзоси бадал тўлаган ойнинг биринчи куни унинг меҳнат стажини ҳисоблаш бошланган сана ҳисобланади.
Деҳқон хўжалиги аъзоси бадал тўлашни тўхтатган ойнинг охирги куни унинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўхтатилган сана ҳисобланади.
б) «Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар» устунида – «Деҳқон хўжалигида иш билан шуғулланади», деган ёзув ёзилади, шунингдек деҳқон хўжалиги аъзосининг давлат солиқ хизмати органларида ва бўлимнинг номи тўлиқ кўрсатилган ҳолда туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) «Қайси ҳужжатга асосан ёзилган» устунига «_______ туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг 200__ й. «____»____________-сон маълумоти асосида» деб ёзилади.
22. Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлаш тўхтатилган тақдирда ижтимоий таъминот бўлими:
меҳнат дафтарчаси ижтимоий таъминот бўлими томонидан юритилган ҳолларда — унга «Суғурта бадаллари тўлашни тўхтатиб қўйди» деган ёзувни ёзади;
меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан юритилган ҳолларда — деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасига меҳнат стажи тўхтатилганлиги ҳақидаги ёзувни киритишни талаб қилган ҳолда давлат ижтимоий суғуртасига бўлган ҳуқуқ тўхтатилиши ҳақида деҳқон хўжалиги бошлиғини хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Агар деҳқон хўжалиги аъзоси меҳнат дафтарчасига унинг меҳнат стажи тўхтатилганлиги ҳақидаги ёзув киритилгандан кейин бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлашни тикласа, меҳнат дафтарчасига бадал тўлаш тикланган ойнинг биринчи кунидан бошлаб «Суғурта бадаллари тўлашни тиклади», деган ёзув ёзилади.
24. Суғурта бадаллари тўлашни, деҳқон хўжалигида ишлашни тўхтатган ёки яшаш жойини ўзгартирган шахснинг талаби бўйича ижтимоий таъминот бўлими меҳнат дафтарчасини унинг қўлига беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Меҳнат стажи ва даромадни ҳисоблаб чиқариш тартиби
25. Деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажига у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлар киритилади.
26. Пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқишда, агар деҳқон хўжалиги аъзоси ушбу йилда 12 ой ишлаган ва камида 9 ой бадал тўлаган бўлса, стажга календарь йил қўшилади.
Стажни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган ва бу вақт давомида деҳқон хўжалиги аъзоларига суғурта бадаллари тўламаслик ҳуқуқи берилган ойлар (бир йилда уч ой) берилган ариза асосида туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг қарори билан расмийлаштирилади. Ушбу ойларга мазкур Низом 22-бандининг амал қилиши жорий этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқа ҳолларда стаж суғурта бадаллари тўланган ойлар сонига мутаносиб тарзда ҳисобга олинади.
Деҳқон хўжалиги аъзосининг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишидан қатъи назар, пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади.
27. Деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки йўқотилган тақдирда пенсия ёки ижтимоий суғурта бўйича нафақа тайинлаш учун зарур бўлган иш стажи ҳисобга олиш карточкаси ёки ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар асосида ҳисоблаб чиқилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан суғурта бадаллари тўланиши ва унинг қанча давом этганлиги гувоҳлик кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.
28. Пенсия ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш) бўйича нафақа миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун деҳқон хўжалиги аъзосининг даромади тўланган ойлик суғурта бадали суммасини иш берувчилар ва ходимлар учун суғурта бадаллари ажратишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жами фоизига бўлиш ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаб чиқиш учун тамом бўлган йилдаги ўртача ойлик даромад олинади.
Тамом бўлган йилда бадаллар тўланмаган тақдирда деҳқон хўжалиги аъзосига нафақа кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш
30. Пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақа деҳқон хўжалиги аъзосининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
пенсияларни деҳқон хўжалиги аъзосининг ихтиёрига кўра унинг яшаш жойидаги почта алоқа бўлимлари орқали ёки Халқ банки бўлимига омонатга ўтказиш йўли билан;
ижтимоий суғурта бўйича нафақани деҳқон хўжалиги аъзосининг фоизсиз шахсий ҳисоб рақамига нафақа суммасини ўтказиш йўли билан Халқ банки бўлими орқали тўлайдилар.
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий
суғурталаш ва уларнинг ижтимоий
таъминоти тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
200 ___йилнинг ________чорагида _________________туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) деҳқон хўжаликлари аъзолари тўғрисида
маълумотлар

Тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми

‎‏Идентификация рақами

Паспорт
‎(серия, тартиб рақами)‎‏

Рўйхатдан ўтган яшаш манзили‎‏

Рўйхатдан
‎ўтган сана

Ҳисобдан чиқарилган
‎ сана‎

‎‏Пенсионер
‎ (ҳа, йўқ)

Давлат солиқ
‎инспекцияси бошлиғи


‎‎‎________________
‎имзо‎

‎‎
‎200__йил «__»_________

М.Ў.‎
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий
суғурталаш ва уларнинг ижтимоий
таъминоти тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
200 ___йилнинг ________чорагида деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисида
маълумотлар

Т/р‎

Деҳқон хўжалиги,
‎аъзосининг фамилияси, исми,
‎отасининг исми‎

Идентификация
‎рақами‎

Қайси давр учун
‎ (ой кўрсатилсин)

Сумма (сўм)‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси

Жами‎

Давлат солиқ
‎ инспекцияси бошлиғи


‎_______________
имзо‎


‎200_йил «__»‎________

М.Ў.‎

Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг
ижтимоий таъминоти тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
______________-сон ҳисобга олиш карточкаси

_________________________
(ижтимоий таъминот бўлими)‎‎

________________________
(деҳқон хўжалиги аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми)

___________________туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилган

Суғурта бадалларини тўлашни
‎ давом этиш
‎‎

________________________
(рўйхатдан ўтган яшаш манзили)‎‎

_________________-сон идентификация рақами берилди

Солиқ тўловчининг идентификация рақами‎‎

Сана‎‎‎‎

‎‎

________________________
(паспорт серияси, тартиб рақами, берилган вақти)

‎‎Бадалларни ҳисобга олиш карточкаси очилган сана
200_й. ‎«__»___________

‎‎‎ ‎‎‎

‎‎Туман ижтимоий таъминот бўлими мудири

‎‎‎

‎‎М. Ў. ПЖ даромадлар ва харажатлар шуъбаси мудири

‎‎‎ ‎‎‎

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисида
‎Маълумотлар

Йил

Йил

Йил

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо

Январь‎

Январь‎

Январь‎

Февраль‎

Февраль‎

Февраль‎

Март‎

Март‎

Март‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Апрель‎

Апрель‎

Апрель‎

Май‎

Май‎

Май‎

Июнь‎

Июнь‎

Июнь‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Июль‎

Июль‎‎

Июль‎‎

Август‎

Август‎‎

Август‎‎

Сентябрь‎

Сентябрь‎‎

Сентябрь‎‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Октябрь‎

Октябрь‎‎

Октябрь‎‎

Ноябрь‎

Ноябрь‎‎

Ноябрь‎‎

Декабрь‎

Декабрь‎‎

Декабрь‎‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎‎

Ҳаммаси‎‎

Жами‎

Жами‎

Жами


‎(Орқа томони)‎‎

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисидаги
‎маълумотлар

Йил‎‎

Йил‎‎

Йил‎‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Ой

Сумма‎

Асос

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос

Имзо

Январь‎

Январь‎

Январь‎

Февраль‎

Февраль‎

Февраль‎

Март‎

Март‎

Март‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси ‎

Ҳаммаси ‎

Апрель‎

Апрель‎

Апрель‎

Май‎

Май‎

Май‎

Июнь‎

Июнь‎

Июнь‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси ‎

Ҳаммаси

Июль‎

Июль‎‎

Июль‎‎

Август‎

Август‎‎

Август‎‎

Сентябрь‎

Сентябрь‎‎

Сентябрь‎‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Октябрь‎

Октябрь‎‎

Октябрь‎‎

Ноябрь‎

Ноябрь‎‎

Ноябрь‎‎

Декабрь‎

Декабрь‎‎

Декабрь‎‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Жами‎

Жами‎

Жами‎


‎Ижтимоий суғурта бўйича тўланган тўловлар тўғрисидаги маълумотлар
‎(вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳомиладорлик ва туғиш бўйича, чақалоқ туғилганда, дафн этиш учун нафақа)

Йил‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Йил‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎‎

Имзо

‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий
суғурталаш ва уларнинг ижтимоий
таъминоти тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА



‎‎Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини
‎ ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги






Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига
‎суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш


‎‎ДАФТАРЧАСИ










‎‎

‎(Муқова)

Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий
‎суғурталаш ва уларнинг ижтимоий
‎таъминоти тўғрисидаги Низомга
‎4-ИЛОВА‎нинг давоми

(Сарварақ)‎
‎‎_______________________________________________ ҳокимлиги ижтимоий таъминот бўлими‎

‎Фамилияси_____________________________________________________________________‎

‎Исми‎‎_______________________Отасининг исми__________‎‎____________________________‎

‎Туғилган санаси________________________________‎‎‎

(йил, ой, ун)‎

Паспорт: серия________, №________________, ______________________‎томонидан берилган.


‎Ҳисобга олиш дафтари 200_й. «___»__________да берилган‎‎‎.


‎Ижтимоий таъминот бўлимининг
‎мудири имзоси________________‎

‎Деҳқон хўжаликлари аъзосининг
‎имзоси___________________‎

‎М. Ў.‎

____________________________________________ҳокимлиги ижтимоий таъминот бўлими


‎ТЎЛАНГАН СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲАҚИДА
‎МАЪЛУМОТЛАР

Деҳқон хўжаликлари аъзоси ‎‎________________________________________________________‎

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎солиқ тўловчининг идентификация рақами_____________________________________________

‎200_йил‎

(Навбатдаги саҳифалар)

Т/р

Ойлар‎

Бадал
‎суммалар

Асос‎

Масъул
‎шахснинг
‎имзоси

1.‎ Январь‎
2.‎ Февраль‎
3.‎ Март‎
4.‎ Апрель‎
5.‎ Май‎
6.‎ Июнь‎
7.‎ Июль‎
8.‎ Август‎
9.‎ Сентябрь‎
10.‎ Октябрь‎
11.‎ Ноябрь‎
12.‎ Декабрь‎
Ҳаммаси‎

‎‎200_йил «___»_____________да____________________________________________________
‎(ижтимоий таъминот бўлими ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎‎томонидан солиштириб чиқилди

‎Ижтимоий таъминот бўлими
‎ мудирининг имзоси_____________


‎Деҳқон хўжалиги аъзосининг
‎ имзоси__________________

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 109-модда; 2006 й., 22-сон, 197-модда; 2007 й., 27-28-сон, 287-модда; 2008 й., 52-сон, 515-модда; 2010 й., 6-7-сон, 52-модда; 2011 й., 24-сон, 249-модда; 2013 й., 52-сон, 690-модда; 2015 й., 31-сон, 411-модда)