toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 29.02.2016
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАСДАН ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ АЪЗОЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларининг давлат томонидан суғурталанишга доир конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва улар тўлаган суғурта бадалларининг шахсий ҳисобга олиб борилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартиби 1-иловага мувофиқ;
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аҳоли ўртасида ўзини ўзи иш билан таъминлаш орқали даромад олувчи фуқароларни давлат томонидан суғурталаш мақсадлари, тамойиллари ва механизми тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали фаол тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 28 январдаги 47-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 4-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 9 июлдаги 289-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 25-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 24 август,
351-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорига
1-ИЛОВА
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар
тартиби
Мазкур Тартиб юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари тўлаш ҳисобига олинадиган пенсия таъминотига ва давлат ижтимоий суғуртасига бўлган конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва мажбурий суғурта бадаллари тўланишининг шахсий ҳисобини олиб бориш, меҳнат дафтарчаларини юритиш, пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш учун меҳнат стажи ва даромадни ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилаб беради.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тартиб юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга (шу жумладан, юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларига), (кейинги ўринларда тадбиркор деб юритилади), шунингдек тадбиркорлик фаолиятини машғулотнинг исталган бошқа тури (бошқа иш) билан қўшиб олиб борувчи фуқароларга татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
2. Тадбиркор давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир пайтда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўловчи сифатида давлат ижтимоий суғурталанадиган шахсга айланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тадбиркор бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган тақдирда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 24-сон, 249-модда)
4. Тадбиркорнинг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи у пенсия ёшига тўлганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошланади.
Ижтимоий суғурта бўйича нафақа, агар ушбу нафақани олиш ҳуқуқи тадбиркор томонидан суғурта бадаллари тўлаш даврида бошланган бўлса берилади.
II. Тадбиркор томонидан суғурта бадалларини тўлаш тартиби
5. Тадбиркор ўзи учун ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайди, бироқ у бадалларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 31-сон, 411-модда)
Тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ҳар бир ходим учун тадбиркор ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлайди;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 31-сон, 411-модда)
Тайинланадиган пенсия, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича нафақа миқдори бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадаллари миқдорига ҳамда тадбиркорнинг меҳнат стажига боғлиқ бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
6. Тадбиркор белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб турган пайтида суғурта бадаллари тўланмайди, ва бу давр стажга қўшилмайди.
7. Фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
8. Суғурта бадаллари тадбиркор яшаб турган ёки фаолиятни амалга ошираётган туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисоб рақамига нақдинасиз ҳисоб-китоб ёки нақд пул ўтказиш йўли билан тўланади.
Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда суғурта бадали тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана суғурта бадали тўланган кун ҳисобланади.
9. Тўланган суғурта бадали қайтарилмайди.
10. Тадбиркорлар солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ суғурта бадаллари ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.
III. Суғурта бадаллари тўланишининг шахсий ҳисобини олиб бориш
11. Суғурта бадаллари тўланишининг ҳисоби умумий белгиланган тартибда тадбиркорнинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларида юритилади.
Суғурта бадаллари тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга ошираётган жойда тўланган тақдирда солиқ органлари ҳар чоракда тадбиркорнинг яшаш жойидаги солиқ органига маълумотлар тақдим этади.
Солиқ органлари томонидан йилнинг ҳар чорагида тадбиркордан тушган суғурта бадаллари якуни чиқарилади ва тўланмаган ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда, тадбиркорларга уларнинг қарзи миқдори ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр, шунингдек тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун қўшилган пеня миқдори кўрсатилган ҳолда билдиришнома юборилади.
Тадбиркор томонидан ёлланган ходимларнинг суғурта бадалларини ҳисобга олиш ушбу Низомда оилавий тадбиркорлик субъектининг оила аъзолари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 31-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Жойларда солиқ органлари тадбиркорлардан суғурта бадаллари тушиши устидан доимий назорат олиб борадилар ва ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача тадбиркорнинг яшаш жойидаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
1-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот чорагида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) тадбиркорлар тўғрисидаги ахборотни;
2-иловага мувофиқ шакл бўйича улар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
13. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари:
тадбиркорнинг ҳисобга қўйилганлиги (ҳисобдан чиқарилганлиги) тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг ахбороти асосида 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олишнинг шахсий карточкаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш карточкаси деб юритилади) очадилар (ёпадилар), ушбу ҳисобга олиш карточкаси доимий равишда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимида сақланади;
давлат солиқ хизмати органларининг суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлари асосида ҳисобга олиш карточкасига бадаллар суммаси (суғурта бадаллари ўз вақтида тўланмаганлиги учун қўшиладиган пеняни ҳисобга олмаган ҳолда) ва улар тўланган даврлар тўғрисидаги ёзувларни қайд этади.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари, шунингдек давлат солиқ хизмати органларининг ахбороти ва маълумотлари асосида мазкур Тартибнинг 20—22-бандларига мувофиқ тадбиркорнинг меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларни қайд этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Тадбиркорда сақланадиган 4-иловага мувофиқ Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтарчаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтарчаси деб юритилади) суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобга олиш дафтарчаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан ушбу фаолиятга биринчи марта киришган тадбиркорга очилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Тадбиркорнинг хоҳишига кўра Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими тадбиркор томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланган бадалларни ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштириши шарт. Солиштириш натижалари ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига киритилади ҳамда тадбиркорнинг ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими масъул ходимининг имзоси, шунингдек бўлим муҳри билан тасдиқланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
16. Суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари тадбиркор томонидан тўланган бадаллар ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштирилгунга қадар тадбиркорда сақланади.
17. Тадбиркорлик фаолияти тўхтатилганда (шу жумладан, оила аъзоси юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик субъекти қатнашчилари таркибидан чиққан) ёки рўйхатдан ўтказиш жойи ўзгарган тақдирда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисида тегишли белгилар қўяди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
IV. Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби
18. Меҳнат дафтарчаси тадбиркорнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
19. Меҳнат дафтарчаси тадбиркор рўйхатдан ўтказилган жойдаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида унинг мазкур тумандаги (шаҳардаги) тадбиркорлик фаолиятининг бутун муддати мобайнида сақланади ва юритилади.
Агар фуқаро тадбиркорлик фаолияти бошлангунга қадар меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган бўлса, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими белгиланган тартибда меҳнат дафтарчаси очади.
Агар тадбиркорлик фаолияти фуқаро учун ўриндошлик ҳисобланса, унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида юритилади.
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик билан ўриндошлик бўйича шуғулланувчи шахснинг хоҳишига кўра меҳнат дафтарчасига тадбиркор сифатидаги фаолият даври тўғрисидаги ёзув киритилиши мумкин. Ёзув рўйхатдан ўтказиш жойидаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан киритилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
20. Тадбиркор меҳнат дафтарчасининг:
а) «Сана» устунида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш бошланган, тўхтатиб қўйилган ва тикланган сана, шунингдек тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган сана тўғрисидаги ёзув ёзилади.
Тадбиркор бадал тўлаган ойнинг биринчи куни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш бошланган сана ҳисобланади.
Тадбиркор бадал тўлашни тўхтатган ойнинг охирги куни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тўхтатиб қўйилган сана ҳисобланади.
Бадал тўлаш тикланган ойнинг биринчи куни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тикланган сана ҳисобланади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобдан чиқариш кунигача тўланган тақдирда — солиқ органларида ҳисобдан чиқарилган сана, суғурта бадаллари ушбу кунгача тўланмаган тақдирда тадбиркор бадал тўлашни тўхтатган ойнинг охирги куни тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган сана ҳисобланади;
б) «Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар» устунида тегишли равишда қуйидаги ёзувлар ёзилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади», шунингдек тадбиркорнинг давлат солиқ хизмати органларида ва бўлимнинг номи тўлиқ кўрсатилган ҳолда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилади;
(20-банднинг «б» кичик бандининг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
«Суғурта бадаллари тўлашни тўхтатиб қўйди»;
«Суғурта бадаллари тўлашни тиклади»;
«Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини тўхтатди»;
в) «Қайси ҳужжатга асосан ёзилган» устунига «______туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг 200__ й. «___»___________-сон маълумоти асосида» деб ёзилади.
21. Тадбиркор томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал белгиланган муддатдан кейин бир ой мобайнида тўланмаган тақдирда, меҳнат дафтарчасига «Суғурта бадаллари тўлашни тўхтатиб қўйди» деган ёзув ёзилади. Агар тадбиркор мазкур ёзув ёзилгандан кейин бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлашни тикласа, меҳнат дафтарчасига «Суғурта бадаллари тўлашни тиклади» деб ёзилади.
22. Тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган (шу жумладан, оила аъзоси юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик субъекти қатнашчилари таркибидан чиққан) тақдирда меҳнат дафтарчасига «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини тўхтатди» деб ёзилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
23. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни тўхтатган (шу жумладан, оила аъзоси юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик субъекти қатнашчилари таркибидан чиққан) ёки рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартирган шахснинг талаби бўйича Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими меҳнат дафтарчасини унинг қўлига беради.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
V. Меҳнат стажи ва даромадни ҳисоблаб чиқариш тартиби
24. Тадбиркорнинг меҳнат стажига у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлар киритилади.
25. Пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқишда, агар тўланган бадаллар суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам бадалдан кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда), стажга календарь йил қўшилади.
Тадбиркорнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишидан қатъи назар, пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади.
Тўлиқ календарь йил мобайнида тадбиркорнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш бўлган ҳолларда, агар мазкур йилда бадаллар камида 9 ой мобайнида тўланган бўлса стажга календарь йил қўшилади.
26. Меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки йўқотилган тақдирда тадбиркорнинг пенсия ёки ижтимоий суғурта бўйича нафақа тайинлаш учун зарур бўлган иш стажи ҳисобга олиш карточкаси ёки ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Тадбиркор сифатидаги иш фаолияти ва унинг давомийлиги гувоҳлик кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.
27. Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун тадбиркорнинг даромади тўланган ойлик суғурта бадали суммасини иш берувчилар ва ходимлар учун суғурта бадаллари ажратишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жами фоизига бўлинади ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Тадбиркор томонидан ёлланган ходимнинг пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун даромади суғурта бадаллари тўланган ойдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик миқдорига тенг қилиб олинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 31-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
VI. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Пенсия яшаш жойида, ижтимоий суғурта бўйича нафақа эса тадбиркор Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган жойда амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари;
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
пенсияларни тадбиркорнинг ихтиёрига кўра унинг яшаш жойидаги почта алоқа бўлимлари ёки Халқ банки бўлимига омонат ўтказиш йўли билан;
ижтимоий суғурта бўйича нафақани тадбиркорнинг фоизсиз шахсий ҳисоб рақамига нафақа суммасини ўтказиш йўли билан Халқ банки бўлими орқали тўлайдилар.
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи
жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини
ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар
ажратиши Тартибига
1-ИЛОВА
200 ____йилнинг______________чорагида __________________туман (шаҳар)
давлат солиқ инспекциясида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) тадбиркорлар тўғрисида
маълумотлар

Тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми

‎‏Идентификация рақами

Паспорт
‎(серия, тартиб рақами)‎‏

Рўйхатдан ўтган яшаш манзили‎‏

Рўйхатдан ўтган сана

Ҳисобдан чиқарилган сана‎

‎‏Пенсионер
‎ (ҳа, йўқ)

Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

‎‎_________________
‎имзо‎

‎‎200__йил «__»_________

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи
жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини
ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар
ажратиши Тартибига
2-ИЛОВА
200 ____йилнинг ____________чорагида тадбиркорлар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисида
маълумотлар

Т/р‎

Тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми‎

Идентификация рақами‎

Қайси давр учун
‎ (ой кўрсатилсин)

Сумма (сўм)‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси

Жами‎

Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

_______________
имзо‎

200_йил «__»‎________

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартибига
3-ИЛОВА
_______- сон ҳисобга олиш карточкаси

_________________________
(Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими)‎‎

________________________
(тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

___________________туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилган

Тадбиркорлик фаолиятини давом этиш‎‎

________________________
(рўйхатдан ўтган яшаш манзили)‎‎

_________________-сон идентификация рақами берилди

Солиқ тўловчининг идентификация рақами‎‎

Сана‎‎‎‎

‎‎

________________________
(паспорт серияси, тартиб рақами, берилган вақти)

‎‎Бадалларни ҳисобга олиш карточкаси очилган сана
200_й. ‎«__»___________

‎‎‎ ‎‎‎

‎‎Туман Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими мудири

‎‎‎

‎‎М. Ў. ПЖ даромадлар ва харажатлар шуъбаси мудири

‎‎‎ ‎‎‎

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисида
‎Маълумотлар

Йил

Йил

Йил

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо

Январь‎

Январь‎

Январь‎

Февраль‎

Февраль‎

Февраль‎

Март‎

Март‎

Март‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Апрель‎

Апрель‎

Апрель‎

Май‎

Май‎

Май‎

Июнь‎

Июнь‎

Июнь‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Июль‎

Июль‎‎

Июль‎‎

Август‎

Август‎‎

Август‎‎

Сентябрь‎

Сентябрь‎‎

Сентябрь‎‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Октябрь‎

Октябрь‎‎

Октябрь‎‎

Ноябрь‎

Ноябрь‎‎

Ноябрь‎‎

Декабрь‎

Декабрь‎‎

Декабрь‎‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎‎

Ҳаммаси‎‎

Жами‎

Жами‎

Жами

(Орқа томони)‎‎

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар

Йил‎‎

Йил‎‎

Йил‎‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос

Имзо

Январь‎

Январь‎

Январь‎

Февраль‎

Февраль‎

Февраль‎

Март‎

Март‎

Март‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси ‎

Ҳаммаси ‎

Апрель‎

Апрель‎

Апрель‎

Май‎

Май‎

Май‎

Июнь‎

Июнь‎

Июнь‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси ‎

Ҳаммаси

Июль‎

Июль‎‎

Июль‎‎

Август‎

Август‎‎

Август‎‎

Сентябрь‎

Сентябрь‎‎

Сентябрь‎‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Октябрь‎

Октябрь‎‎

Октябрь‎‎

Ноябрь‎

Ноябрь‎‎

Ноябрь‎‎

Декабрь‎

Декабрь‎‎

Декабрь‎‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Жами‎

Жами‎

Жами‎

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 24-сон, 249-модда)
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартибига
4-ИЛОВА



‎‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
‎ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси





Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига
‎суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш


‎‎ДАФТАРЧАСИ










‎‎

‎(Муқова)

(Сарварақ)‎
‎‎____________________________________Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ‎ташқари
‎Пенсия жамғармаси
Фамилияси_________________________________________________________________‎
Исми‎‎_______________________Отасининг исми__________‎‎_______________________‎
Туғилган санаси_______________________________‎‎‎

(йил, ой, кун)‎

Паспорт: серия________, №_____________, ______________________‎томонидан берилган

Ҳисобга олиш дафтари 200_й.«___»__________да берилган‎‎‎

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
‎бўлимининг мудири
имзоси________‎
Тадбиркорнинг имзоси__________‎
М. Ў.‎

________________________________Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси


‎ТЎЛАНГАН СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲАҚИДА
‎МАЪЛУМОТЛАР

Тадбиркор‎‎________________________, солиқ тўловчининг идентификация рақами_________________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

200_йил‎

Т/р

Ойлар‎

Бадал суммалар

Асос‎

Масъул шахснинг имзоси

1.‎ Январь‎
2.‎ Февраль‎
3.‎ Март‎
4.‎ Апрель‎
5.‎ Май‎
6.‎ Июнь‎
7.‎ Июль‎
8.‎ Август‎
9.‎ Сентябрь‎
10.‎ Октябрь‎
11.‎ Ноябрь‎
12.‎ Декабрь‎
Ҳаммаси‎
‎‎200_йил «___»_____________да___________томонидан солиштириб чиқилди
‎(бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг
ходими фамилияси, исми, отасининг исми)
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ‎бўлимининг мудири имзоси_______

Тадбиркорнинг имзоси_________‎

(Навбатдаги саҳифалар)

(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорига
2-ИЛОВА
Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисида
низом
Мазкур Низом деҳқон хўжалиги аъзоларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ихтиёрий суғурта бадаллари тўлаш ҳисобига олинадиган пенсия таъминотига ва давлат ижтимоий суғуртасига бўлган конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва тўланган суғурта бадалларининг шахсий ҳисобини олиб бориш, меҳнат дафтарчаларини юритиш, пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш учун меҳнат стажи ва даромадни ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилаб беради.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ижтимоий суғурталаниш хоҳишини билдирган деҳқон хўжалиги аъзоларига татбиқ этилади.
Деҳқон хўжалиги аъзолари ихтиёрийлик асосида ижтимоий суғурта қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш билан банд бўлган деҳқон хўжаликлари аъзоларига татбиқ этилмайди.
(1-банд хатбоши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 майдаги 102-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 197-модда)
2. Ижтимоий суғурталаниш хоҳишини билдирган деҳқон хўжалиги аъзоси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Деҳқон хўжалиги аъзоси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган тақдирда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 24-сон, 249-модда)
4. Деҳқон хўжалиги аъзосининг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи у пенсия ёшига тўлганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошланади.
Ижтимоий суғурта бўйича нафақа, агар ушбу нафақани олиш ҳуқуқи деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш даврида бошланган бўлса берилади.
II. Деҳқон хўжалиги аъзолари томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш тартиби
5. Деҳқон хўжалиги аъзоси ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайди, бироқ у бадалларнинг мазкур Низомда белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Тайинланадиган пенсия, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича нафақа миқдори бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадаллари миқдорига ҳамда деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажига боғлиқ бўлади.
6. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалларининг энг кам миқдори бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорни ташкил этиши керак.
7. Суғурта бадаллари ҳисобот йилининг 1 октябрига қадар тўланади. Бунда суғурта бадаллари миқдори тўлов кунига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
(6 ва 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 515-модда)
8. Суғурта бадаллари деҳқон хўжалиги аъзоси яшаб турган ёки фаолиятни амалга ошираётган туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисоб рақамига нақдинасиз ҳисоб-китоб ёки нақд пул ўтказиш йўли билан тўланади.
Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда суғурта бадали тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана суғурта бадали тўланган кун ҳисобланади.
9. Тўланган суғурта бадали қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган муддатдан кейин уч ой мобайнида узрсиз сабабларга кўра бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмаса, солиқ органи бу ҳақда деҳқон хўжалиги аъзоси рўйхатдан ўтказилган жойдаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига меҳнат дафтарчасига меҳнат стажи тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритиш учун хабар қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
III. Суғурта бадаллари тўланишининг шахсий ҳисобини олиб бориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат солиқ хизмати органлари ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига:
(11-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
1-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот чорагида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) деҳқон хўжалиги аъзолари тўғрисидаги ахборотни;
2-иловага мувофиқ шакл бўйича улар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
12. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари:
деҳқон хўжалиги аъзосининг ҳисобга қўйилганлиги (ҳисобдан чиқарилганлиги) тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг ахбороти асосида 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олишнинг шахсий карточкаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш карточкаси деб юритилади) очадилар (ёпадилар), ушбу ҳисобга олиш карточкаси доимий равишда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимида сақланади;
давлат солиқ хизмати органларининг суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлари асосида ҳисобга олиш карточкасига бадаллар суммаси (суғурта бадаллари ўз вақтида тўланмаганлиги учун қўшиладиган пеняни ҳисобга олмаган ҳолда) ва улар тўланган даврлар тўғрисидаги ёзувларни қайд этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Деҳқон хўжалиги аъзосида сақланадиган Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтарчаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтарчаси деб юритилади) суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобга олиш дафтарчаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан 4-иловага мувофиқ шакл бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлаш хоҳишини биринчи марта билдирган деҳқон хўжалиги аъзосига очилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Деҳқон хўжалиги аъзосининг хоҳишига кўра Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланган бадалларни ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштириши шарт. Солиштириш натижалари ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига киритилади ҳамда деҳқон хўжалиги аъзосининг ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими масъул ходимининг имзоси, шунингдек бўлим муҳри билан тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
15. Суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан тўланган бадаллар ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштирилгунга қадар деҳқон хўжалиги аъзосида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Суғурта бадаллари тўлаш, деҳқон хўжалигида ишлаш тўхтатилганда ёки рўйхатдан ўтказиш жойи ўзгарган тақдирда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисида тегишли белгилар қўяди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
IV. Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби
17. Меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
18. Юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги аъзоси рўйхатдан ўтказилган жойдаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида у суғурта бадаллари тўлайдиган бутун муддат мобайнида сақланади ва юритилади.
Агар деҳқон хўжалиги аъзоси суғурта бадаллари тўлаш бошлангунга қадар меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган бўлса, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унга меҳнат дафтарчаси очади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
19. Юридик шахс ташкил этган ҳолда барпо этилган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалигининг ихтиёрига кўра деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан ёхуд Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан сақланади ва юритилади.
Юридик шахс ташкил этган ҳолда барпо этилган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасидаги деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан ёзилган ёзувлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан тасдиқланиши керак.
Деҳқон хўжалигининг бошлиғи томонидан деҳқон хўжалигида ишлаш даврлари тўғрисида меҳнат дафтарчасига ёзилган ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан тасдиқланмаган ёзувлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
20. Агар деҳқон хўжалигида ишлаш фуқаро учун ўриндошлик ҳисобланса, унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида юритилади.
21. Деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасининг:
а) «Сана» устунида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш бошланган ва тўхтатилган сана тўғрисидаги ёзув ёзилади.
Деҳқон хўжалиги аъзоси бадал тўлаган ойнинг биринчи куни унинг меҳнат стажини ҳисоблаш бошланган сана ҳисобланади.
Деҳқон хўжалиги аъзоси бадал тўлашни тўхтатган ойнинг охирги куни унинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўхтатилган сана ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) «Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар» устунида – «Деҳқон хўжалигида иш билан шуғулланади», деган ёзув ёзилади, шунингдек деҳқон хўжалиги аъзосининг давлат солиқ хизмати органларида ва бўлимнинг номи тўлиқ кўрсатилган ҳолда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилади;
(21-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
в) «Қайси ҳужжатга асосан ёзилган» устунига «_______ туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг 200__ й. «____»____________-сон маълумоти асосида» деб ёзилади.
22. Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлаш тўхтатилган тақдирда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими:
меҳнат дафтарчаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан юритилган ҳолларда — унга «Суғурта бадаллари тўлашни тўхтатиб қўйди» деган ёзувни ёзади;
меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан юритилган ҳолларда — деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасига меҳнат стажи тўхтатилганлиги ҳақидаги ёзувни киритишни талаб қилган ҳолда давлат ижтимоий суғуртасига бўлган ҳуқуқ тўхтатилиши ҳақида деҳқон хўжалиги бошлиғини хабардор қилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
23. Агар деҳқон хўжалиги аъзоси меҳнат дафтарчасига унинг меҳнат стажи тўхтатилганлиги ҳақидаги ёзув киритилгандан кейин бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлашни тикласа, меҳнат дафтарчасига бадал тўлаш тикланган ойнинг биринчи кунидан бошлаб «Суғурта бадаллари тўлашни тиклади», деган ёзув ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Суғурта бадаллари тўлашни, деҳқон хўжалигида ишлашни тўхтатган ёки яшаш жойини ўзгартирган шахснинг талаби бўйича Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими меҳнат дафтарчасини унинг қўлига беради.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
V. Меҳнат стажи ва даромадни ҳисоблаб чиқариш тартиби
25. Деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажига у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлар киритилади.
26. Пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқишда, агар деҳқон хўжалиги аъзоси ушбу йилда 12 ой ишлаган ва камида 9 ой бадал тўлаган бўлса, стажга календарь йил қўшилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стажни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган ва бу вақт давомида деҳқон хўжалиги аъзоларига суғурта бадаллари тўламаслик ҳуқуқи берилган ойлар (бир йилда уч ой) берилган ариза асосида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимининг қарори билан расмийлаштирилади. Ушбу ойларга мазкур Низом 22-бандининг амал қилиши жорий этилмайди.
(26-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Бошқа ҳолларда стаж суғурта бадаллари тўланган ойлар сонига мутаносиб тарзда ҳисобга олинади.
Деҳқон хўжалиги аъзосининг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишидан қатъи назар, пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади.
27. Деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки йўқотилган тақдирда пенсия ёки ижтимоий суғурта бўйича нафақа тайинлаш учун зарур бўлган иш стажи ҳисобга олиш карточкаси ёки ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар асосида ҳисоблаб чиқилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан суғурта бадаллари тўланиши ва унинг қанча давом этганлиги гувоҳлик кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.
28. Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун деҳқон хўжалиги аъзосининг даромади тўланган ойлик суғурта бадали суммасини иш берувчилар ва ходимлар учун суғурта бадаллари ажратишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жами фоизига бўлиш ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
VI. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақа деҳқон хўжалиги аъзосининг яшаш жойидаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
пенсияларни деҳқон хўжалиги аъзосининг ихтиёрига кўра унинг яшаш жойидаги почта алоқа бўлимлари орқали ёки Халқ банки бўлимига омонатга ўтказиш йўли билан;
ижтимоий суғурта бўйича нафақани деҳқон хўжалиги аъзосининг фоизсиз шахсий ҳисоб рақамига нафақа суммасини ўтказиш йўли билан Халқ банки бўлими орқали тўлайдилар.
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий
суғурталаш ва уларнинг ижтимоий
таъминоти тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
200 ___йилнинг ________чорагида _________________туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) деҳқон хўжаликлари аъзолари тўғрисида
маълумотлар

Тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми

‎‏Идентификация рақами

Паспорт
‎(серия, тартиб рақами)‎‏

Рўйхатдан ўтган яшаш манзили‎‏

Рўйхатдан
‎ўтган сана

Ҳисобдан чиқарилган
‎ сана‎

‎‏Пенсионер
‎ (ҳа, йўқ)

Давлат солиқ
‎инспекцияси бошлиғи


‎‎‎________________
‎имзо‎

‎‎
‎200__йил «__»_________

М.Ў.‎
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий
суғурталаш ва уларнинг ижтимоий
таъминоти тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
200 ___йилнинг ________чорагида деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисида
маълумотлар

Т/р‎

Деҳқон хўжалиги,
‎аъзосининг фамилияси, исми,
‎отасининг исми‎

Идентификация
‎рақами‎

Қайси давр учун
‎ (ой кўрсатилсин)

Сумма (сўм)‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

чорак учун ҳаммаси

Жами‎

Давлат солиқ
‎ инспекцияси бошлиғи


‎_______________
имзо‎


‎200_йил «__»‎________

М.Ў.‎

Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг
ижтимоий таъминоти тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
______________-сон ҳисобга олиш карточкаси

_________________________
(Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими)‎‎

________________________
(деҳқон хўжалиги аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми)

___________________туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилган

Суғурта бадалларини тўлашни
‎ давом этиш
‎‎

________________________
(рўйхатдан ўтган яшаш манзили)‎‎

_________________-сон идентификация рақами берилди

Солиқ тўловчининг идентификация рақами‎‎

Сана‎‎‎‎

‎‎

________________________
(паспорт серияси, тартиб рақами, берилган вақти)

‎‎Бадалларни ҳисобга олиш карточкаси очилган сана
200_й. ‎«__»___________

‎‎‎ ‎‎‎

‎‎Туман Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими мудири

‎‎‎

‎‎М. Ў. ПЖ даромадлар ва харажатлар шуъбаси мудири

‎‎‎ ‎‎‎

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисида
‎Маълумотлар

Йил

Йил

Йил

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо

Январь‎

Январь‎

Январь‎

Февраль‎

Февраль‎

Февраль‎

Март‎

Март‎

Март‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Апрель‎

Апрель‎

Апрель‎

Май‎

Май‎

Май‎

Июнь‎

Июнь‎

Июнь‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Июль‎

Июль‎‎

Июль‎‎

Август‎

Август‎‎

Август‎‎

Сентябрь‎

Сентябрь‎‎

Сентябрь‎‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎

Октябрь‎

Октябрь‎‎

Октябрь‎‎

Ноябрь‎

Ноябрь‎‎

Ноябрь‎‎

Декабрь‎

Декабрь‎‎

Декабрь‎‎

Ҳаммаси‎

Ҳаммаси‎‎

Ҳаммаси‎‎

Жами‎

Жами‎

Жами


‎(Орқа томони)‎‎

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисидаги
‎маълумотлар

Йил‎‎

Йил‎‎

Йил‎‎

Ой‎

Сумма‎

Асос‎

Имзо‎

ОйŽ

Сумма‎

Асос

Имзо‎

Ой‎

Сумма‎

Асос

Имзо

Январь‎

Январь‎

Январь‎

Февраль‎

Февраль‎

Февраль‎

Март‎

Март‎

Март‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси ‎

Ҳаммаси ‎

Апрель‎

Апрель‎

Апрель‎

Май‎

Май‎

Май‎

Июнь‎

Июнь‎

Июнь‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси ‎

Ҳаммаси

Июль‎

Июль‎‎

Июль‎‎

Август‎

Август‎‎

Август‎‎

Сентябрь‎

Сентябрь‎‎

Сентябрь‎‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Октябрь‎

Октябрь‎‎

Октябрь‎‎

Ноябрь‎

Ноябрь‎‎

Ноябрь‎‎

Декабрь‎

Декабрь‎‎

Декабрь‎‎

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Ҳаммаси

Жами‎

Жами‎

Жами‎

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 24-сон, 249-модда)
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий
суғурталаш ва уларнинг ижтимоий
таъминоти тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА



‎‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
‎ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси






Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига
‎суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш


‎‎ДАФТАРЧАСИ










‎‎

‎(Муқова)

Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий
‎суғурталаш ва уларнинг ижтимоий
‎таъминоти тўғрисидаги Низомга
‎4-ИЛОВА‎нинг давоми

(Сарварақ)‎
‎‎_______________________________________________ Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

‎Фамилияси_____________________________________________________________________‎

‎Исми‎‎_______________________Отасининг исми__________‎‎____________________________‎

‎Туғилган санаси________________________________‎‎‎

(йил, ой, ун)‎

Паспорт: серия________, №________________, ______________________‎томонидан берилган.


‎Ҳисобга олиш дафтари 200_й. «___»__________да берилган‎‎‎.


бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мудирининг имзоси____________‎

‎Деҳқон хўжаликлари аъзосининг
‎имзоси___________________‎

‎М. Ў.‎

____________________________________________Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси


‎ТЎЛАНГАН СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲАҚИДА
‎МАЪЛУМОТЛАР

Деҳқон хўжаликлари аъзоси ‎‎________________________________________________________‎

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎солиқ тўловчининг идентификация рақами_____________________________________________

‎200_йил‎

(Навбатдаги саҳифалар)

Т/р

Ойлар‎

Бадал
‎суммалар

Асос‎

Масъул
‎шахснинг
‎имзоси

1.‎ Январь‎
2.‎ Февраль‎
3.‎ Март‎
4.‎ Апрель‎
5.‎ Май‎
6.‎ Июнь‎
7.‎ Июль‎
8.‎ Август‎
9.‎ Сентябрь‎
10.‎ Октябрь‎
11.‎ Ноябрь‎
12.‎ Декабрь‎
Ҳаммаси‎

‎‎200_йил «___»_____________да____________________________________________________
‎(бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг ходими фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎‎томонидан солиштириб чиқилди

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мудирининг имзоси_____________


‎Деҳқон хўжалиги аъзосининг
‎ имзоси__________________

(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 109-модда; 2006 й., 22-сон, 197-модда; 2007 й., 27-28-сон, 287-модда; 2008 й., 52-сон, 515-модда; 2010 й., 6-7-сон, 52-модда; 2011 й., 24-сон, 249-модда; 2013 й., 52-сон, 690-модда; 2015 й., 31-сон, 411-модда)