toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
«Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 6 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1737-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги ва «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 июлдаги 184-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва тергов ҳибсхоналарида сақлаб турилган шахсларнинг, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳбусларнинг таъминоти меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 8 октябрдаги 12, 16-сон»Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1737, 2007 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 462-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 март,
9-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 март,
24-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сон қарорига
ИЛОВА
«Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Қарорнинг муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 229-моддасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 229-моддасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 1 ва 2-бандлардаги «идоралари» деган сўз «органлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
в) 3 ва 4-бандлардаги «идораларининг» деган сўз «органларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. ВСҲни биноларнинг 1 ва 2-қаватларига жойлаштирилишига рухсат этилади.»;
д) 28-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
е) 45-банддаги «қурилиш меъёрлари қоидалари (кейинги ўринларда — ҚМҚ) 2.04.01-98 «Биноларнинг ички ичимлик сув (водопровод) ва канализацияси», ҚМҚ 2.04.03-97 «Канализация. Ташқи тармоғи иншоотлари», ҚМҚ 2.08.02-96 «Жамоат бинолари ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар «шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. ВСҲни тайёр овқат билан таъминловчи ошхоналар Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт.»;
з) 1 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
«Хўжалик совуни‎» деб номланган позициянинг «Эркаклар‎» деб номланган устунидаги «200» рақами «250» рақами билан алмаштирилсин;
«Атир совун‎‎» деб номланган позициянинг «Эркаклар‎» деб номланган устунидаги «50» рақами «-» белгиси билан алмаштирилсин;
5 — 7 позициялар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 27-позиция билан тўлдирилсин:

«

27.

Амбу қопи (сунъий нафас олдириш воситаси)

дона

1

‎»;

л) 6-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
2018 йил 12 март
Бош прокурор О. МУРОДОВ
2018 йил 12 март
Миллий хавфсизлик хизмати раиси И. АБДУЛЛАЕВ
2018 йил 12 март
«Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
ИЛОВА
«6-ИЛОВА
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги тиббий пунктлар (хоналар) учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Дори воситаларининг (тиббий буюмларнинг) номи

Халқаро патентланган номи

Ўлчов бирлиги

Сони

1.

Адреналин 0,18 % 1 ml

Epinephrine

ампула

10

2.

Валидол таблеткаси 0,06

Validolum (Mentol in methylisovalerate)

таблетка

50

3.

Дибазол 1 % 1 ml

Bendazole

ампула

20

4.

Папаверин гидрохлорид 2 % 2 ml

Papaverine hydrochloridum

ампула

20

5.

Эналаприл таблеткаси 0,01

Enalapril

таблетка

40

6.

Корвалол 25 ml

Comb drug (Bromizovaleric acid, menthae piperita)

флакон

2

7.

Кофеин-бензоат натрий 20 % 1 ml

Comb drug (Caffeine, sodium benzoate)

ампула

20

8.

Кордиамин 25 % 2 ml

№ikethamide

ампула

10

9.

Лидокаин гидрохлоид 2 % 2 ml

Lidocaine

ампула

20

10.

Нитроглицерин 0,0005

№itroglycerin

таблетка

80

11.

Нитросорбид таблеткаси 0,01

Isosorbide dinitrate

таблетка

50

12.

Строфантин 0,25 мг/1 ml

Quabain

ампула

10

13.

Анальгин 50 % 2 ml

Metamizole sodium

ампула

20

14.

Анальгин таблеткаси 0,5

Metamizole sodium

таблетка

20

15.

Ацетилсалициловая кислота 0,5

Acetylsalicylic acid

таблетка

20

16.

Глюкоза 40 % 10 ml

Dextrose

ампула

10

17.

Глюкоза 5 % 500,0

Dextrose

флакон

10

18.

Натрия хлорид 0,9 % 500,0

Sodium chloride

флакон

10

19.

Димедрол 1 % 1 ml

Diphenhydramine

ампула

20

20.

Диазолин 0,05

Mebhydrolin

таблетка

20

21.

Супрастин 25 mg

Chloropyramine

таблетка

20

22.

Эуфиллин 2,4 % 10 ml

Aminophylline

ампула

10

23.

Магний сульфат 25 % 5 ml

Magnesium sulfate

ампула

20

24.

Атропин сульфат 0,1 % 1 ml

Atropine sulfate

ампула

10

25.

Но-шпа 40 mg

Drotaverine

таблетка

100

26.

Но-шпа 40 мг/2 ml

Drotaverine

ампула

10

27.

Викаир

Comb drug (Bismut subnitrate, magnesium carbonate)

таблетка

20

28.

Викасол 1% 1 ml

Menadione

ампула

10

29.

Кальций хлорид 10 % 10 ml

Calcium chloride

ампула

10

30.

Этамзилат 12,5 % 2 ml

Etamsylate

ампула

10

31.

Сульфацил натрий 20 % 5 ml

Sulfacetamid

флакон

2

32.

Ампициллин тригидрат 0,5

Ampicillin

таблетка

50

33.

Тетрациклин гидрохлорид 100 mg

Tetracycline

таблетка

60

34.

Қисқа таъсир этувчи Инсулин

Insulin human

флакон

5

35.

Пролонгир таъсир этувчи Инсулин

Insulin pigs

флакон

5

36.

Лазикс 1 % 2 ml

Furosemide

ампула

10

37.

Аммиак эритмаси 10 % 10 ml

Ammonia solution dilute

флакон

5

38.

Новокаин 0,5 % 5 ml

Procaine

ампула

20

39.

Дексаметазон 4 мг/мл 1 ml

Dexamethasone

ампула

10

40.

Борная кислота 3 % спиртли эритмаси 10 ml

Boric acid

флакон

2

41.

Бриллиант яшил 1 % 10 ml спиртли эритмаси

Malachite green

флакон

5

42.

Йоднинг 5 % 10 ml спиртли эритмаси

Iodine

флакон

5

43.

Водород пероксид 3 % 25 ml эритмаси

Perhydrolum

флакон

5

44.

Тиббиёт этил спирти 70 % 50 ml

Aethanol

флакон

5

45.

Фурациллин 0,02

№itrofural

таблетка

50

46.

Хлорамин Б 500 gr

Дихлоризоцианид кислотасининг натрийли тузи

kg

5

47.

Кальций гипохлориди

Calcium hydrochloride

kg

100

Тиббий буюмлар

48.

Стерил бинт 5 m х 10 sm

-

дона

5

49.

Ностерил бинт 7 m х 14 sm

-

дона

5

50.

Стерил пахта 100 gr

-

дона

5

51.

Ностерил пахта 100 gr

-

дона

5

52.

Лейкопластирь 1 х 500, 2 х 500 ёки 1 х 250

-

дона

10

53.

Бактерицидли лейкопластирь

-

дона

10

54.

Докали салфеткалар стерил 45 х 29 sm № 10

-

упаковка

10

55.

Система (бир марталик)

-

дона

50

56.

Шприц 2,0 (бир марталик)

-

дона

50

57.

Шприц 5,0 (бир марталик)

-

дона

50

58.

Шприц 10,0 (бир марталик)

-

дона

50

59.

Инсулин учун шприц (бир марталик)

-

дона

10

60.

Перчатка (латекс) (бир марталик)

-

дона

50

».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)