Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
I. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг биноларига қўйиладиган талаблар
1. ВСҲ биноларини қуриш ва уларни жиҳозлаш ишлари ички ишлар органлари белгилаган меъёрлар талабларига жавоб берадиган лойиҳалар асосида амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
2. ВСҲ мажмуасига ушланган ва қамоққа олинганларни сақлаш учун мўлжалланган асосий бино, сайр қилиш ҳовлиси ва ўраб (тўсиб) турувчи қурилма (жиҳоз, тўсиқ)лар киради. ВСҲ ички ишлар органлари биноларидан алоҳида ёки биргаликда қурилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
3. ВСҲ ички ишлар органларининг асосий маъмурий биносига туташ қурилган бўлса, унинг маъмурий бинодан алоҳида кириш (чиқиш) дарвозаси бўлиши лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
4. Ички ишлар органларининг асосий маъмурий биносига туташ қурилган ВСҲнинг муҳандислик жиҳозлари ва коммуникациялари гигиеник меъёрлар талабларига жавоб бериши, шу жумладан шовқиндан ҳимоя қилинган бўлиши керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
5. ВСҲни биноларнинг 1 ва 2-қаватларига жойлаштирилишига рухсат этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
6. ВСҲ биноси ғиштдан ёки бошқа мустаҳкам материал (темир-бетон, тош ва бошқа)лардан қурилади. ВСҲнинг ички деворлари, камераларнинг оралиқ деворлари ва бошқа хоналар 38 см.дан кам бўлмаган қалинликдаги пишиқ ғиштдан терилади. Камераларнинг деворлари ҳеч қандай бўртиб турувчи жойлари ва бурчаклари қолдирилмаган ҳолда қоришма билан суваб чиқилади. Камераларнинг ташқи деворлари 50 см.дан кам бўлмаган қалинликда бўлади ҳамда ВСҲ ичидаги хизмат ва хўжалик хоналари билан туташган деворлари арматурали панжаралар билан мустаҳкамланади.
7. Камераларнинг том қисми ёғоч материаллардан иборат бўлса, ундай ҳолатда қўшимча равишда темир панжаралар ўрнатилиб, металли элементларга қўшиб, пайвандланиб мустаҳкамланади.
8. Сайр қилиш ҳовлиси камералар мажмуаси деворига туташган бўлиб, бевосита ВСҲ ҳудудида ташкил этилади. Сайр қилиш ҳовлисининг майдони энг кўп сиғимли камераларда сақланаётганларни бирданига сайрга олиб чиқиш имкониятини берадиган даражада бўлиши лозим. Сайр қилиш ҳовлисининг майдони 12 м2дан кам бўлмаслиги керак.
9. Сайр қилиш ҳовлилари ВСҲда мавжуд бўлган камералар сони ва уларнинг майдонига қараб белгиланади. Агар ВСҲ ҳудудида сайр қилиш ҳовлилари бир нечта бўлса, бундай ҳолларда сайр қилиш ҳовлилари ғиштли ёки темир-бетонли тўсиқлар билан бўлинади. Ушбу оралиқ тўсиқ деворларининг баландлиги 3 метрдан кам бўлмаслиги, юқори қисмидан темир панжара ва сим тўрчалар билан ёпилган бўлиши лозим, унинг устидан бир томони 2 метрдан кам бўлмаган темир тунука билан ёпилади. Сайр қилиш ҳовлиларида, ҳовли деворларидан 2 метрдан кам бўлмаган масофада ерга маҳкамланган ҳолда ўриндиқлар ўрнатилиши мумкин.
10. Сайр қилиш ҳовлиларининг барча деворлари силлиқ қилиб сувалади. Поли ёмғир сувини оқизиб кетадиган қияликка эга бўлиши лозим.
11. ВСҲ камералар блокига туташган ёки ВСҲ биносининг ҳамма томонидан ўраб олинган деворнинг баландлиги 3 метрдан кам бўлмаслиги, ушбу деворнинг ҳар иккала томони силлиқ, тош, ғишт ва бўртиқлардан ҳоли бўлиши шарт.
II. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички лойиҳаланиши ва жиҳозланишига қўйиладиган талаблар
12. ВСҲнинг лойиҳаланиши аниқ табиий иқлим, шахсларнинг демографик таркиби, маиший-ижтимоий шарт-шароити талабларига тўлиқ жавоб бериши керак.
13. Камералар 2—4 ўринли бўлиб, йўлакнинг бир томонида ёки икки томонида жойлаштирилиши мумкин. Икки томонлама қурилган камераларнинг қарама-қарши эшиклари бир-бирига нисбатан озгина сурилган ҳолатда қилиб қурилади. Камералар бир томонлама жойлашганда йўлакнинг кенглиги 1,5 метр, икки томонлама жойлашганда йўлакнинг кенглиги 2 метр бўлади. Йўлакнинг камера хоналари блокига туташган зинасимон панжаралар билан кесишиб ўтиши тавсия этилмайди.
14. Камераларнинг қурилишида, камера эшигида полдан 145—150 см. баландликда, сақланаётганлар тўлиқ кўринадиган даражада қилиб овалсимон кузатув туйнуги ўрнатилишини кўзда тутиш зарур. Кузатув туйнугининг ҳажми камера ичидан 14 х 24 см, йўлак томонидан 3,5 х 4,0 см. катталикда бўлиши лозим. Кузатув туйнугига йўлак томондан синмайдиган органик шишадан ясалган ўз ўқида эркин айланадиган қопқоқ ўрнатилади. Шунингдек, камера эшигига овқат бериш учун, пол сатҳидан 120 см баландликда, 20 х 20 см ўлчамда туйнук ўрнатилиб, вагон типидаги қулф билан ёпилади. Туйнуклар йўлак томонга очилиб, ерга нисбатан горизонтал ҳолатда туришини таъминлаш учун тиргаклар билан жиҳозланади.
15. Камералар эшикларининг юзаси 190 х 75 см, кенглиги 6 см.дан кам бўлмаган ўлчамда бўлиб, камерага киришда чап томонга (йўлак томонга қараб) очиладиган қилиб ўрнатилиши лозим. Камералар эшигининг очилиш кенглиги камерадан бирваракайига бир кишидан ортиқ шахс чиқолмайдиган (киролмайдиган) даражада бўлиши шарт. Эшикларнинг бундай кенгликда очилишига эришиш мақсадида йўлак томондан эшикни маълум бурчак остида очилишини таъминловчи чегаралагич ўрнатилади.
16. Эшиклар икки томондан яхлит тунука (пўлат) билан эшикка мустаҳкамланган ҳолда қопланади. Эшик қопламасида бирон-бир тирқишнинг ҳосил бўлишига йўл қўйилмайди.
Камера эшикларига турма типидаги қулфлар ўрнатилади, эшик ёпилганда қулф автоматик тарзда (ўз-ўзидан) қулфланадиган, кейин эса калит билан икки маротаба буралиб қулфланадиган бўлиши, эшиклар ташқи томондан темир тирсак (засов) билан ёпиладиган бўлиши керак.
17. Камерадаги деразаларнинг эни 0,9 метр, баландлиги 0,5 метр кенгликда бўлади. Дераза камера ҳавосини алмашинишини таъминлаш учун ташқарига қараб очиладиган ва вагон типидаги қулф билан жиҳозланган туйнук билан жиҳозланади. Камера деразаси, пастки қисми полдан 1,8 метрдан кам бўлмаган баландликда ўрнатилади. Барча камералардаги деразаларга 12 х 20 см катакча шаклидаги вертикалига диаметри 19 мм ва энига кесим юзаси 60х12 мм бўлган пўлат арматуралардан тайёрланган темир панжаралар ўрнатилади. Дераза токчаси айланасимон шаклда ҳеч қандай бурчакларсиз силлиқ қилиб сувалади. Дераза роми ичкари томонидан симли майда тўр билан қопланади. Камера деразаларининг ички томонидан орасидан сим ўтказилган шиша ва ташқи томонидан кўриш имкониятини бутунлай чеклайдиган шиша ойналари («мороз» типидаги ойналар) билан қопланади.
18. Камералар, ушланган ва қамоққа олинганларни сақлаш учун бир қаватли ёки икки қаватли кроватлар билан жиҳозланади. Камераларни иситиш мосламалари дераза остида, устки қисми махсус тешикли пўлат панжара билан қопланган ҳолатда ўрнатилади. Иситиш мосламаларининг қувурлари камералар деворлари орасидан кўринмайдиган қилиб ўтказилади.
19. ВСҲ навбатчисининг хонаси билан бир жойда жойлашган ушланган ва қамоққа олинганларни текширувдан ўтказиш хонасида бўйи 1,2-1,0 метр ва эни 1,0-0,8 метр кенгликда бўлган кабиналар ташкил қилинади. Кабиналар бир-биридан 1/2 қалинликдаги ғиштдан терилган девор билан ажратилади.
20. Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланган шахсларнинг ҳар бирига индивидуал кружкаларда қайнатилган сув тарқатиш учун, ВСҲ йўлагида қопқоғи бекилувчи қайнатилган сув қуйилган идиш бўлиши зарур. Идишдаги қайнатилган сув ҳар куни алмаштирилиб турилиши лозим.
21. ВСҲларда қўриқловчи ва навбатчилик қилувчи ходимлар учун ажратилган хоналарнинг кенглиги 12 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
22. Хоналарни тозалаш анжомлари (пол латтаси, челак, швабра, чўткалар)ни сақлаш, уларни ювиш учун чиғаноқлар билан жиҳозланган 3 м2 дан кам бўлмаган хона ажратилиши зарур.
23. Ушланган, қамоққа олинганлар ва маҳкумлар табиий ёруғлик билан таъминланган, ҳар бир сақланаётган шахс учун майдони 2,5 м2 дан кам бўлмаган камераларда сақланади. Ҳомиладор, болали аёллар эркакларнинг камераларига нисбатан ёруғроқ, ҳар бирининг майдони 4 м2 дан кам бўлмаган камераларда сақланади.
24. ВСҲда 3 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ушлаб турилган шахслар бир ёки икки қаватли каравотлари бор бўлган камераларга жойлаштирилади. Дастлабки 3 кундан ортиқ муддатга қамоққа олинганларни сақлаш камераларида овқатланиш столи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий буюмларини сақлаш учун девор шкафлари бўлиши керак.
25. Ҳамма камералар ичимлик сув идиши ва кружкалар билан таъминланади.
26. Ҳар бир ВСҲ овқат иситиш учун ёпиқ спиралли («мармит») электроплита, сув қайнатиш воситалари, шкаф, уч қисмдан иборат идиш-товоқни ювиш ваннаси билан жиҳозланади.
27. ВСҲ кўрпа-тўшак ва камераларда сақланишига рухсат берилмаган шахсий буюмларни сақлаш учун хоналар билан жиҳозланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
29. ВСҲлар душхона (чўмиладиган хона), дезинфекция хонаси, бошқа хизмат ва ёрдамчи хоналар билан жиҳозланади.
III. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички муҳитига қўйиладиган талаблар
30. Табиий ва сунъий ёритиш, табиий шамоллатиш ва микроиқлим параметрлари, хоналарнинг қуёш нуридан ҳимояланиши амалдаги лойиҳалаш меъёрларига мос келиши лозим.
31. Сунъий ёритишга бўлган асосий гигиеник талаблар: ёруғлик хоналарнинг белгиланган мақсадига мувофиқ бўлиши, кўзни қамаштирадиган даражада ёрқин ва инсон организми ҳамда хонанинг ички муҳитига зарарли бўлмаслиги керак.
32. ВСҲнинг барча хона ва камералари умумий ёритилишни таъминловчи сунъий ёруғлик қурилмаси билан жиҳозланиши лозим. Хоналарнинг белгиланган вазифаларига қараб, улар қўшимча равишда маҳаллий ёритиш чироғи билан жиҳозланиши мумкин.
33. Хона ва камераларнинг ўртача ёритилиш даражаси 100 люксдан, йўлак, зинапоя майдони ва зиналарнинг ёритилиши эса 50 люксдан кам бўлмаслиги керак.
34. ВСҲнинг барча камераларида электр ёриткичлар ўрнатилади, электр тармоқлари яширин ҳолатда ўтказилади. Камералардаги ёриткич чироқлари, камера эшикларининг тепа қисмидаги махсус туйнукларда ўрнатилиб, металл панжаралар билан қопланади. ВСҲнинг йўлаги, тергов хоналари, овқат иситиш ва санитар ишлов бериш хоналарининг электр ёриткичлари муҳофазаланган бўлиши керак.
35. Электр тармоғининг авария ҳолатларида ВСҲни ёритиш мақсадида аккумулятор батареяларидан ёки мустақил равишда ток берувчи мосламалардан (генераторлардан) фойдаланилади.
36. Сунъий ёритишни тўлдириш учун хоналар юзаси (девор, шифт) имкон борича ёруғликни қайтарувчи ёрқин, ёнғиндан хавфсиз (сув-эмульсияли) бўёқлар билан қопланиши зарур.
37. Узоқ муддатда сақланадиган шахслар хоналаридаги ҳавонинг алмаштирилиб турилиши, табиий вентиляция (ҳавонинг форточка, махсус дераза тешиги) ёки вентиляция туйнугидан кириши орқали амалга оширилиши керак. Ҳавони олиб кетувчи вентиляция мосламаси намлик юқори бўлган хоналар: санитария тармоғи, санитария ишлови бериш, овқат тарқатиш хоналари шифтига қурилиши кўзда тутилиши лозим.
38. Меъёрдаги ҳаво ҳарорати яратилиши ва уни тозалаш учун вентиляциянинг умум алмашинув тизими кўзда тутилиши зарур.
40. Вентиляция ва қувурўтказгичларни ўтказувчи туйнукларга симли тўр ўрнатилиб, кемирувчилардан ҳимояланган бўлиши лозим.
41. Иситиш тизимини лойиҳалашда хона ва камералар ҳавосини бир маромда иситиш, иссиқлик оқими бошқарилишини таъминлашни ҳисобга олиш керак. Иситилиш мавсумида ВСҲ хоналаридаги ҳаво ҳарорати 18°Сдан кам бўлмаган даражада ушлаб турилиши керак. Доимий иситиш манбаи бўлмаган, вақти-вақти билан иситилиб туриладиган ВСҲнинг хоналаридаги ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариши ±3°Сдан ошмаслиги керак.
42. Йилнинг иссиқ мавсумида иситиш тизимидан камера хоналарини совутиш мақсадида фойдаланиш мумкин.
IV. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ичимлик суви таъминоти ва канализация
43. Марказлашган ичимлик суви тизими бўлган аҳоли пунктларидаги ВСҲларда ичимлик суви қувурлари, ёнғинга қарши шланглар ҳамда маиший канализация ўтказилиши кўзда тутилиши керак.
44. Марказлашган ичимлик суви тизими, канализацияси ва иссиқлик, газ таъминоти бўлмаган жойлардаги ВСҲда маҳаллий (автоном) муҳандислик ускуналар ўрнатилиши лозим.
45. Канализацияси мавжуд бўлган аҳоли пунктларида жойлашган ВСҲ камералари санитария тармоғи (унитаз ва қўл ювиш чиғаноғи) билан жиҳозланадилар ҳамда уларнинг канализация тизими шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ умумий канализация тармоғига уланган бўлиши керак.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
46. Канализацияси мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларида жойлашган ВСҲда ташкил этилган ички канализация тармоғи, нам ўтказмайдиган ўра типидаги ҳожатхонага уланадиган қилиб қурилиши кўзда тутилиши керак.
V. Озиқ-овқат маҳсулотларининг тайёрланиши, сақланиши ва етказиб берилишига қўйиладиган гигиеник талаблар (ВСҲга шартнома асосида тайёр овқат етказиб берувчи ошхоналарга тааллуқли)
47. ВСҲни тайёр овқат билан таъминловчи ошхоналар Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
48. Технологик жиҳозлар, инвентарлар, идиш-товоқлар, сиғимлар санитар-эпидемиологик хулосага эга бўлган материаллардан тайёрланган бўлиши ва санитария қоидаларга мувофиқ хом ва тайёр маҳсулотларга ишлов берилишида ишлатилиш учун белгиланган (маркировкаланган) бўлиши лозим.
49. Ювувчи ва зарарсизлантирувчи (дезинфекцияловчи) воситаларнинг ишлатилиши бўйича йўриқнома билан шу воситалардан фойдаланувчи ходимлар таништирилади.
50. Ювувчи ва зарарсизлантирувчи (дезинфекцияловчи) воситалар яхши шамоллантириладиган ва қуруқ хоналарда сақланади. Зарарсизлантирувчи (дезинфекцияловчи) эритмалар, оғзи пўкак билан яхши ёпиладиган, қорайтирилган шиша идишларда, 5 кундан ошиқ бўлмаган муҳлатда, ёруғлик ва намлик тушмайдиган ҳолатда сақланади.
51. Индивидуал идиш-товоқлар зангламайдиган пўлатдан тайёрланган бўлиши керак. Четлари дарз кетган, ёрилган, синган, пачоқланган, эмал қавати кўчган ҳамда пластмасса ва алюминийдан тайёрланган идиш-товоқлардан фойдаланиш тақиқланади.
55. 3-ванна ошхона идиш-товоқларини зарарсизлантирувчи (дезинфекцияловчи) эритмада бўктириш учун фойдаланилади.
56. Овқат чиқиндилари белгиланган (маркировкаланган) қопқоқли челакларга, педалли бакларга солиб йиғилади, улар 2/3 ҳажмда тўлгандан сўнг бўшатилади ва тозаланилади, иш кунининг охирида ҳар куни, канализация трапи устида шлангдан оқувчи сув билан тозаланади, 2% ли кальцийли сода билан ювилади. Сўнгра иссиқ сув билан чайилади ва қуритилади.
57. Ошхонада қуйидаги кундалик тозалаш ишлари олиб борилади: полларни ювиш, ҳидларни йўқотиш ва чангларни артиш, радиаторларни ва дераза токчаларини артиш, ювувчи воситалар билан ҳар ҳафтада деворларни, ёритиш воситаларини ва ойналарни ювиш ва ҳ. к. Ойда бир маротаба ошхонанинг ҳамма хоналарида умумий тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари ўтказилади.
58. Озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланишдан сақланган ҳолда ташилиши зарур.
59. Тез ва осон бузилувчи маҳсулотлар йилнинг иссиқ вақтида совуткичли ва ташиш ҳарорати тартибини таъминловчи изотермик транспортларда ташилади (музсиз 1 соат ва муз билан 3 соат). Транспорт кузови ичкаридан санитария ишлов берилиши учун қулай бўлган материал билан қопланиши ва стеллажлар билан жиҳозланиши лозим.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 26-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 3 ноябрдаги 59-ққ-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-2, 22.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2022 й., 10/22/1737-2/1036-сон)
60. Озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларини ташишда ҳамроҳлик қилувчи, йўлда уларни туширувчи ва ортувчи шахслар ўрнатилган намунадаги санитар кийимлардан (халат, қўлқоплардан) фойдаланадилар, тиббий кўрик, лаборатория таҳлили натижалари, касбий ва гигиеник тайёргарликдан ўтганлиги, шаҳодатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд қилинган шахсий тиббий дафтарчасига эга бўлишлари шарт.
61. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи транспорт воситаси тоза сақланиши шарт. Улардан одам, турли хилдаги белгиланмаган бошқа товарларни ташишда фойдаланиш ман этилади.
62. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи транспорт воситасида кундалик тозалаш ишларини транспорт ҳайдовчиси амалга оширади, шунингдек ҳар 10 кунда 1 марта дезинфектор томонидан зарарсизлантириш (дезинфекция) ишлови берилади.
63. Ошхонадан тайёр овқат олиб келинадиган идишлар белгиланган (маркировкаланган) бўлиши ва қатъий мўлжалланган мақсадларда ишлатилиши лозим. Клеёнкали ва бошқа қоплар, металл ва ёғочдан ясалган қутилар, бидонлар, флягалар ишлатилгандан сўнг тозаланиши, 2% кальцийланган соданинг сувли эритмасида (1 литр сувга 20 гр кальцийланган сода) ювилиши, қайноқ сувда чайилиши, қуритилиши ва ифлосланмайдиган жойда сақланиши лозим.
64. Қабул қилинаётган ҳар бир озиқ-овқат маҳсулотининг санитария талабларига жавоб берувчи санитар-эпидемиологик хулосаси бўлиши шарт.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 26-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 3 ноябрдаги 59-ққ-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-2, 22.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2022 й., 10/22/1737-2/1036-сон)
65. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқат сифатини навбатчи ва тиббий ходим текширади ва бу ҳақда махсус журналга қайд қилади. Ҳамроҳ ҳужжатлари бўлмаган, яроқлилик муддати тугаган, бузилиш аломатлари бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
66. Тез ва осон бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари амалдаги санитария қоида ва меъёрларига мувофиқ ҳарорати 2, 6°С бўлган музлаткич ва совуткич камераларида сақланади. Ҳароратни назорат қилиб туриш учун совуткич ва музлаткич камераларига термометр ўрнатилади. Битта совуткич камераси бўлган ҳолатларда, камерада гўшт, балиқ ва сут маҳсулотларининг сақланиш жойлари қатъий чегараланган бўлиши, ювилиши ва зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов берилиши осон бўлган махсус полкалар билан жиҳозланиши шарт.
67. Таомлар тайёрланишида фақат миллий стандартларга жавоб берадиган йодланган ош тузидан фойдаланилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 5 июлдаги 23-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 26 июндаги 36-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-3, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/1737-3/0487-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
68. Овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг келиб чиқиши, тарқалиши ва унинг олдини олиш мақсадида:
69. Ҳар кунги суткалик тайёр овқат намунаси олиб қўйилади. Нохуш эпидемиологик вазиятларда микробиологик текширув ўтказиш учун 1-таомнинг тўлиқ ҳажмдаги порцияси ва 100 граммдан кам бўлмаган гарнирлар намунаси олинади. Намуна оғзи қопқоқ билан ёпилувчи стерилланган шиша идишга солинади (салат ва гарнирлар алоҳида идишга солинади) ва 24 соат мобайнида ҳарорати 2, 6°С бўлган махсус совуткичда сақланади. Суткалик тайёр овқат намунасини тўғри олиш назоратини тиббиёт ходими олиб боради.
70. Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларнинг яқин қариндошлари ёки бошқа фуқаролар томонидан олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар ўрнатилган тартибда, ВСҲда сақланаётганларга берилишига рухсат этилади.
VI. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг пардозланиши
71. Камераларнинг деворлари ҳеч қандай бўртиб турувчи жойлари ва бурчакларини қолдирмаган ҳолда бетонли қоришма билан суваб чиқилади.
72. Камералардаги поллар ёғочдан қилиниб, бетонли асосда бўлиши керак.
73. ВСҲ хоналари:
ташқи муҳитга, инсон соғлиғига бевосита ёки билвосита таъсир қилувчи ҳид ва зарарли учувчан моддалар ажратмайдиган, микрофлора ва замбуруғли сув ўтларининг кўпайишини тезлаштирмайдиган;
ишлов бериш ва зарарсизлантириш (дезинфекция) учун қулай бўлган материаллар билан жиҳозланади.
74. Намлик даражаси юқори бўлган хоналар, шунингдек жорий зарарсизлантирилиши (дезинфекциялаш) лозим бўлган хоналарнинг (Тиббиёт хонаси, санитария ишлови бериш хонаси ва б.) девори сирланган кошин (плитка) билан ёки бошқа намга чидамли материаллар билан шифтгача қопланиши, хона шифти эса намга чидамли бўёқлар билан бўялиши керак.
VII. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибга риоя қилиниши ва тиббий ёрдам кўрсатиш
75. Ушланган, қамоққа олинган шахсларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш идораларининг маҳаллий даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
76. ВСҲда тиббиёт пунктлари учун умумий майдони 12 м2 дан кам бўлмаган хона ажратилади ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.
77. ВСҲга ушлаб туриш учун олиб келинган шахслар камераларга жойлаштиришдан олдин, соғлиғи туфайли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлган шахслар ВСҲ навбатчиси томонидан аниқланади ҳамда битлаганлиги текширилади. Қичима, битлаш ҳамда юқумли касаллик борлигига гумон қилинган шахслар бошқалардан ажратилиб, ташхиси аниқлангунча, тиббий изоляторда ёки шу мақсадлар учун ажратилган махсус камераларда сақланади.
78. Руҳий касаллик аломатлари бўлган шахслар ҳам атрофдагилардан ажратилади. Шифокор-психиатрнинг кўригидан сўнг ва унинг ёзма хулосасига асосланиб уларнинг бошқа шахслар билан биргаликда сақланишига рухсат этилади.
79. Ушланган ва қамоққа олинган шахслардан бирининг соғлиғи ёмонлашганлиги ҳақида шикоят қилган ёки касалликнинг яққол аломатлари бўлган ҳолатларда ВСҲ навбатчиси зудлик билан тез тиббий ёрдам бригадасини чақириши шарт.
80. ВСҲда сақлаб турилган шахслар ВСҲ бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар етти кунда камида бир маротаба санитар ишловдан ўтказилиши шарт. Битта камерада сақланаётган шахслар санитар ишловидан бир вақтнинг ўзида ўтказилади.
81. ВСҲда санитар ишлови бериш хонаси бўлмаган тақдирда, маҳбус ва маҳкумлар умумий ҳаммомларда санитар ишловидан ўтказилади.
82. ВСҲнинг хоналари ва камераларида ҳар куни зарарсизлантирувчи воситаларни қўллаган ҳолда техник ходимлар томонидан тозалаш ишлари ўтказилади.
83. ВСҲ хоналари ва камераларида чивин, суварак ва кемирувчиларга қарши санитария-профилактик, улар пайдо бўлган ҳолатларда эса, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ССВ томонидан рухсат этилган кимёвий препаратлар ёрдамида зараркунандаларни йўқотиш тадбирлари амалга оширилади.
84. ВСҲ санитария ҳолати текширилганлиги натижалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан махсус журналда қайд этилади.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 5 июлдаги 23-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 26 июндаги 36-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-3, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/1737-3/0487-сон)
85. Ушбу санитария қоидалари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
2-ИЛОВА
Айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг (қувватлилигини инобатга олган ҳолда) ўзаро алмаштирилиш жадвали
* Изоҳ: бир марта ишлатилувчи хавфсиз устара ишлатилиб бўлингандан сўнг ВСҲ навбатчисига қайтариб берилиши шарт. Давлат аҳамиятига эга бўлган оғир жиноятни содир этишда гумон қилинаётганларга ҳамда хавфли рецидив жиноятчиларга хавфсиз соқол олиш ускунаси ва лезвиялар берилмайди. Электрли соқол олиш ускуналардан фойдаланиш рухсат этилиши мумкин.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
5-ИЛОВА
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги тиббий пунктлар (хоналар) учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар рўйхати
«Оғизга-оғиз» усулида сунъий нафас олдириш учун ишлатиладиган S-симон трубка
дона
2
14.
Кислород ёстиқчаси
дона
1
15.
Бўй ўлчагич (Ростомер)
дона
1
16.
Тарози
дона
1
17.
Бир эшикли тиббий шкаф
дона
1
18.
Дори воситаларини сақлаш учун металл шкаф
дона
1
19.
Сейф
дона
1
20.
Тиббий инструментлар учун столча
дона
1
21.
Стул
дона
2
22.
Стол
дона
1
23.
Тиббий кушетка
дона
1
24.
Тумбочка
дона
1
25.
Чиқиндилар учун сатил (урна)
дона
2
26.
Шифокор ёрдамигача ҳар бир шошилинч ҳолатларда қўлланилувчи тиббий асбоблар ва зарурий дори воситалари билан жиҳозланган (сумка, чемодан)
дона
1
27.
Амбу қопи (сунъий нафас олдириш воситаси)
дона
1
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
Comb drug (Bismut subnitrate, magnesium carbonate)
таблетка
20
28.
Викасол 1% 1 ml
Menadione
ампула
10
29.
Кальций хлорид 10 % 10 ml
Calcium chloride
ампула
10
30.
Этамзилат 12,5 % 2 ml
Etamsylate
ампула
10
31.
Сульфацил натрий 20 % 5 ml
Sulfacetamid
флакон
2
32.
Ампициллин тригидрат 0,5
Ampicillin
таблетка
50
33.
Тетрациклин гидрохлорид 100 mg
Tetracycline
таблетка
60
34.
Қисқа таъсир этувчи Инсулин
Insulin human
флакон
5
35.
Пролонгир таъсир этувчи Инсулин
Insulin pigs
флакон
5
36.
Лазикс 1 % 2 ml
Furosemide
ампула
10
37.
Аммиак эритмаси 10 % 10 ml
Ammonia solution dilute
флакон
5
38.
Новокаин 0,5 % 5 ml
Procaine
ампула
20
39.
Дексаметазон 4 мг/мл 1 ml
Dexamethasone
ампула
10
40.
Борная кислота 3 % спиртли эритмаси 10 ml
Boric acid
флакон
2
41.
Бриллиант яшил 1 % 10 ml спиртли эритмаси
Malachite green
флакон
5
42.
Йоднинг 5 % 10 ml спиртли эритмаси
Iodine
флакон
5
43.
Водород пероксид 3 % 25 ml эритмаси
Perhydrolum
флакон
5
44.
Тиббиёт этил спирти 70 % 50 ml
Aethanol
флакон
5
45.
Фурациллин 0,02
№itrofural
таблетка
50
46.
Хлорамин Б 500 gr
Дихлоризоцианид кислотасининг натрийли тузи
kg
5
47.
Кальций гипохлориди
Calcium hydrochloride
kg
100
Тиббий буюмлар
48.
Стерил бинт 5 m х 10 sm
-
дона
5
49.
Ностерил бинт 7 m х 14 sm
-
дона
5
50.
Стерил пахта 100 gr
-
дона
5
51.
Ностерил пахта 100 gr
-
дона
5
52.
Лейкопластирь 1 х 500, 2 х 500 ёки 1 х 250
-
дона
10
53.
Бактерицидли лейкопластирь
-
дона
10
54.
Докали салфеткалар стерил 45 х 29 sm № 10
-
упаковка
10
55.
Система (бир марталик)
-
дона
50
56.
Шприц 2,0 (бир марталик)
-
дона
50
57.
Шприц 5,0 (бир марталик)
-
дона
50
58.
Шприц 10,0 (бир марталик)
-
дона
50
59.
Инсулин учун шприц (бир марталик)
-
дона
10
60.
Перчатка (латекс) (бир марталик)
-
дона
50
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 9 ва 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1737-1, 06.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 462-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2022 й., 10/22/1737-2/1036-сон; 17.07.2023 й., 10/23/1737-3/0487-сон )