1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.23.00 Тиббий саноат. Микробиология саноати. Фармацевтика]
Республиканинг озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, мазкур соҳаларда янги инвестиция лойиҳалари ташаббусларини рағбатлантириш ва пухталик билан тайёрлаш, шунингдек, уларнинг амалий жиҳатдан рўёбга чиқарилишини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда ваколатли тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ҳамда «Асака-банк» АТБлар томонидан озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноати ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган, жумладан қурилиш-монтаж ишлари ва бошқа сарф-харажатлар учун миллий валютада инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун ҳар бири 300 млрд сўмдан кредит линиялари очиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг)]
озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатининг инвестиция лойиҳалари доирасида фақат замонавий импорт ускуналар, технологиялар ва материаллар сотиб олиш учун кредитлар берилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
кредит муддати фоиз ставкаси ЛИБОРнинг 6 ойлик ставкасига ва йиллик 1,0 миқдорга тенг ҳамда қайта молиялаштирадиган банкнинг маржаси йиллик 1,0 фоиз миқдорда бўлган 7 йилгача муддатни, шу жумладан имтиёзли давр — 2 йилни ташкил этади;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
кредит линиялари доирасида молиялаштирилиши назарда тутилаётган озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатидаги инвестиция лойиҳалари тармоқ Илмий-техника кенгашида, уларни реализация қилиш доирасида замонавий импорт ускуналари ва технологияларни сотиб олиш учун тузиладиган импорт шартномалари эса — Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида мажбурий экспертизадан ўтказилиши лозим.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2998-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 419-модда)
4. Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида янги инвестиция лойиҳалари пакетини шакллантириш бўйича доимий амалдаги Ишчи гуруҳи 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
биринчи галда экспортбоп рақобатбардош маҳсулотни ишлаб чиқаришга мўлжалланган озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида янги лойиҳа таклифларини излаш ва шакллантириш, шунингдек, зарур лойиҳа ҳужжатларини сифатли тайёрлашни ташкиллаштириш;
республиканинг озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг тасдиқланган дастурларида назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида фойдаланиш учун тавсия этиладиган энг оптимал технологиялар ва замонавий юқори унумли ускуналарни аниқлаш;
кредит линиялари ҳисобига хорижий валютада молиялаштириладиган озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида келиб чиқадиган масалаларни тезкорлик билан ечиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
а) ваколатли тижорат банклари хорижий валютада жалб этилган кредитлар бўйича ўзларининг мажбуриятларини кредит линиялари доирасида хорижий валютада тўлайдилар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
б) озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноати ташкилотлари ўзларининг хорижий валютадаги мажбуриятларини белгиланган тартибда экспортдан тушадиган валюта ҳисобидан тўлайдилар;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
в) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг тегишли хулосалари асосида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон қарори билан тасдиқланган, қатъий белгиланган нархларда сотиладиган Ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхатига киритилган маҳсулот ишлаб чиқаришни инвестиция лойиҳаси доирасида амалга ошираётган фармацевтика саноати ташкилотлари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
озиқ-овқат саноати учун тара, ўраш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда замонавий совутиш қувватларини яратувчи ташкилотлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
қорамол ва майда шохли моллар терисини чуқур қайта ишлаш асосида замонавий чарм ва пойабзал ишлаб чиқариш бўйича, шунингдек, тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун материаллар ва бутловчи буюмлар етказиб берувчи ташкилотлар хорижий валютада жалб этилган кредитлар бўйича ўз мажбуриятларини ички валюта бозорида белгиланган тартибда конвертацияни амалга оширган ҳолда миллий валютада тўлайдилар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мазкур қарор 5-бандининг «в» кичик бандида кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этиладиган кредит линиялари доирасида хорижий валютадаги кредитларни тўлаш учун маблағлар ўз вақтида конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.
8. Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ваколатли тижорат банкларига:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилган давргача тақдим этилган кредитлар бўйича қўшилган фоизларни капиталлаштиришни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
банк улуши 100 фоизлик бўлган (шу жумладан, инвестиция компаниялари маблағлари ҳисобига) шуъба корхоналари, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бошқа инвесторлар иштирокида корхоналар ташкил этиш ва уларга кредитлар тақдим этиш ҳуқуқи берилсин.
9. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзфармсаноат» АК, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, тижорат банклари бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 январь,
ПҚ-2718-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2718-сон қарорига 1-ИЛОВА
Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида янги инвестиция лойиҳалари пакетини шакллантириш бўйича доимий амалдаги Ишчи гуруҳи
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари
лавозимига кўра
—
иқтисодиёт вазиринингбиринчи ўринбосари
Г.В. Ўрмонова
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари
лавозимига кўра
—
Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари Йиғма АТД мудири
А.Э. Равшанов
—
Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари АТД мудири
К.С. Ризаев
—
Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари АТД мудири
А. К. Мирсоатов
—
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари, Ишчи гуруҳи котиби
Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)