Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
«Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва молларни сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат берувчи гувоҳномаларни бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2006 йил 13 июлдаги 6/1 ва 5-сон «Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва молларни сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат берувчи гувоҳномаларни бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1611, 2006 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 329-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 14 мартдаги 2/1 ва 8-сон «Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва молларни сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат берувчи гувоҳномаларни бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 69-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1611-1, 2013 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 192-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 2 июлдаги 4 ва 12-сон «Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва молларни сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат берувчи гувоҳномаларни бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1611-2, 2014 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 353-модда).