1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва моллари сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат гувоҳномалари бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 августда 1611-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 21 ва 4-сонли «Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва молларни сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат берувчи гувоҳномаларни бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1611-3, 27.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–308-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва моллари сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат гувоҳномалари бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кундан кейин кучга киради.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори Т. Омаров ва Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи Б. Ниязматов зиммаларига юклатилсин.