1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АВИАЦИЯСИ АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИГА ТЕГИШЛИ ЛАВОЗИМЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 111-сонли «Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 48-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўз идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 21 октябрь,
361-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 октябрдаги 361-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар
— алоқа бошлиғи — катта ҳаво (эскадрилья) радисти;
— (қидириш-қутқариш ва парашют-десантни тайёргарлаш) хизмати бошлиғи — катта инспектор-учувчи;
— техника-фойдаланиш қисми (звеноси) бошлиғи;
— техника-фойдаланиш қисми (қўшилмаси) бошлиғи (шу жумладан ўринбосарлари);
— ҳарбий-ҳаво кучлари бошқармаси бошлиғи;
— фронт авиацияси бошлиғи;
— муҳандислик-авиация хизмати (қўшилмаси), фотоназорат, назорат, ракеталарни тайёрлаш, энергетика таъминоти, баландлик анжомлари ва жиҳозлари, хизмат кўрсатиш ва регламент (аниқлаш воситалари) — назорат-ёзиш аппаратлари ва ахборотларни ишлаш, тормоз-парашют тизимлари барча номлар ва ихтисослардаги гуруҳлари бошлиқлари;
— (эскадрилья) штурмани ёрдамчиси;
— барча номлар ва ихтисослардаги муҳандислик-авиация хизмати (қўшилмалари) катта муҳандислари;
— катта ҳаво радисти — инспектори;
— парвозларни таъминлаш бўйича катта инспектор;
— парвозлар хавфсизлиги бўйича катта инспектор;
— алоқа ва радиотехника асбоб-ускуналари бўйича радиотехника таъминоти бўлими катта офицери;
— (бирлашма) катта штурмани;
— (қўшилма) катта штурмани;
— (отряд) штурмани (шу жумладан катта штурман);
— (қўшилма) штурмани;
— (ўқув эскадрильяси) штурмани;
— (эскадрилья) штурмани.
4. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни амалга оширувчи мансабдор шахслар
— ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш, уларни диагностика қилиш ва таъмирлаш, фотоназорат, назорат, ракеталарни тайёрлаш, энергетика таъминоти, баландлик анжомлари ва жиҳозлари, (аниқлаш воситалари)га хизмат кўрсатиш ва регламент, назорат-ёзиш аппаратлари ва ахборотларни ишлаш, тормоз-парашют тизимлари бўйича барча номлар ва ихтисослардаги авиация механиги (механик) (шу жумладан катта механик);
— ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш, уларни диагностика қилиш ва таъмирлаш, фотоназорат, назорат, ракеталарни тайёрлаш, энергетика таъминоти, баландлик анжомлари ва жиҳозлари, (аниқлаш воситалари)га хизмат кўрсатиш ва регламент, назорат-ёзиш аппаратлари ва ахборотларни ишлаш, тормоз-парашют тизимлари бўйича барча номлар ва ихтисослардаги авиация техниги (техник) (шу жумладан катта техник);
— ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш, уларни диагностика қилиш ва таъмирлаш, фотоназорат, назорат, ракеталарни тайёрлаш, энергетика таъминоти, баландлик анжомлари ва жиҳозлари, (аниқлаш воситалари)га хизмат кўрсатиш ва регламент, назорат-ёзиш аппаратлари ва ахборотларни ишлаш, тормоз-парашют тизимлари бўйича барча номлар ва ихтисослардаги секциялар командирлари;
— яқин навигация, радиотехника тизими, қўндириш радиомаяк гуруҳи, радио ва ёруғлик техникаси билан таъминлаш гуруҳи, прожектор секцияси, узатиш радиостанцияси, самолётларни қўндириш тизимлари, радиолокация бўлими, станцияси механиги (шу жумладан катта механик);
— радио-ёруғлик техникаси билан таъминлаш узели, яқин навигация радиотехника тизими, радиомаяк, радиомаркёр пункти, радиотехника станцияси, сменаси, стартга команда бериш пункти, самолётларни қўндириш тизимлари, радиопеленгатор пункти, радиолокация бўлинмаси, радиолокация станцияси бошлиғи;