Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
1. Қуйидаги мазмундаги 712-банд билан тўлдирилсин:
«712. Энергия самарадор ва энергия тежамкор технологияларни кўллаш масалалари билан боғлиқ шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг лойиҳалари «Энергия тежаш миллий компанияси» акциядорлик жамияти билан келишилиши шарт.».
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ушбу ҳужжатларнинг электрон шакли электрон ахборот ташувчи жисмларда ҳам тақдим этилади ёхуд улар вазирликка электрон почта тизими орқали юборилади.».
4. Қуйидаги мазмундаги 1251-банд билан тўлдирилсин:
«1251. Давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати бўйича давлат органлари ва ташкилотларга юборилади.».
«Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) улар расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириши шарт.».