1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 декабрь,
1034-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 21-банди бешинчи хатбошидан (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 33-модда) «шаҳарсозлик» сўзи чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш Қоидаларининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) 5.8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига иловага мувофиқ рўйхатдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар табиий газ учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича тўлайдилар».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда):
б) Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида Низомда:
3-бандга «ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича» сўзлари билан қўшилсин.
қуйидаги мазмундаги 41 ва 42-бандлар қўшилсин:
«41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига иловага мувофиқ рўйхатдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар электр энергияси (750 кВАгача қувватга уланган) учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича тўлайдилар.
750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) истеъмолчилар электр энергияси ҳақини иккинчи гуруҳ тарифлар бўйича тўловлар тўлайдиган юридик шахслар учун тариф миқдорида белгиланадиган сутка вақтлари зоналари бўйича табақалаштирилган тарифга асосан ҳисоб-китоб қилади.
42. Ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар (тиғиз вақт — эрталабки ва кечки тиғиз вақт) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ошиб борувчи коэффициентни қўллаш орқали, энг кам юкламали соатларда эса (тунги давр — сутканинг қоронғи вақти) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камайиб борувчи коэффициентни қўллаш орқали ва ярим тиғиз вақтда (сутканинг ёруғ вақти) — ўрнатилган тариф бўйича тўланади.
Табақалаштирилган тариф сутка вақтининг қуйидаги зоналари бўйича қўлланилади:
тиғиз вақт — соат 6-00 дан 09-00 гача ва 17-00 дан 22-00 гача;
тунги вақт — соат 22-00 дан 24-00 гача ва 00-00 дан 06-00 гача;
ярим тиғиз вақт — соат 9-00 дан 17-00 гача.
Сутка вақти зоналари республиканинг барча ҳудудлари учун бир хил»;
6-банднинг иккинчи хатбошидан «(қувват)» ва «ва қувватлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10-бандига (Ўзбекистон республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 28-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига иловага мувофиқ рўйхатдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар табиий газ учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича тўлайдилар».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)