«10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда товар ишлаб чиқарувчиларга «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали сотиладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази томонидан бажариладиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига агрокимёвий хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар ва ишларга нарх белгилаш нормаларининг асосланганлиги ва уларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
11. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси корхоналари, шу жумладан қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасини Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ лизинг бўйича сотиб олиш ҳуқуқи берилсин».
биринчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликкимё» сўзи «Ўзкимёсаноат» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликкимё» компаниясининг фермер хўжаликларини минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий воситалар билан таъминлаш омбори» сўзлари «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг фермер хўжаликларини минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий воситалар билан таъминлаш омбори» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили пилла етиштирувчи корхоналарга тут дарахтлари зараркунандаси «тут парвонаси»га қарши кураш воситаларини «Ўзбек ипаги» уюшмаси билан биргаликдаги ҳисоб-китоблар асосида аниқланадиган ҳажмда ажратишни назарда тутсин».
5-иловага «Ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар» бўлими қўшилсин, 26 ва 28-сатрлар «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бўлимидан 1 ва 2-сатрлар билан «Ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар» бўлимига ўтказилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорида:
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Чигит экиш учун агротехника тадбирларини ўтказиш чора-тадбирлари ва 2004 йилда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2003 йил 30 декабрдаги 578-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«пахта етиштирувчи хўжаликларга тузилган шартномалар бўйича минерал ўғитларни ўз вақтида етказиб бериш юзасидан жавобгарлик — «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига, кимёлаштириш воситаларини ўз вақтида етказиб бериш юзасидан жавобгарлик — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш марказига».