«10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда товар ишлаб чиқарувчиларга «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали сотиладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази томонидан бажариладиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига агрокимёвий хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар ва ишларга нарх белгилаш нормаларининг асосланганлиги ва уларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
11. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси корхоналари, шу жумладан қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасини Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ лизинг бўйича сотиб олиш ҳуқуқи берилсин».
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили пилла етиштирувчи корхоналарга тут дарахтлари зараркунандаси «тут парвонаси»га қарши кураш воситаларини «Ўзбек ипаги» уюшмаси билан биргаликдаги ҳисоб-китоблар асосида аниқланадиган ҳажмда ажратишни назарда тутсин».
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва уларнинг таркибини ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон қарорида:
5-иловага «Ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар» бўлими қўшилсин, 26 ва 28-сатрлар «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бўлимидан 1 ва 2-сатрлар билан «Ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар» бўлимига ўтказилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорида:
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 370-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)