ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 352-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг Марказ ҳузурида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти негизида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2004 йил 25 августгача Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти Уставини, тузилмасини ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1998 йил 26 февралдаги 82-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 5-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 342-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 77-сон қарорида:
3, 5-бандлар ва қарорга 1, 1а, 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
6-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 2-илова 17-бандининг «Марказий аппарат» сатрида тўртинчи ва бешинчи устунлардаги «5» ва «10» рақамлари чиқариб ташлансин, олтинчи устундаги «46» рақами «58» рақами билан алмаштирилсин.