Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 77-сон
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг тугатиладиган ҳунар-техника таълими бўлимлари ва методик кабинетлари штатлари ҳисобига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари 1—4
*-иловаларга мувофиқ ташкил этилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шахсан раҳбарлик қиладилар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимлар томонидан тайинланадилар.