toggle_night_mode
Ҳужжат 01.11.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги ПФ-3022-сон Фармонига мувофиқ ҳамда суғурта тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, суғурталовчиларнинг моддий-техника базасини ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг минтақавий ваколатхоналарини кенгайтириш ва аҳолининг суғурта ташкилотларига бўлган ишончини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 майдаги 105-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 21-сон, 215-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурта фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Юридик шахслар учун суғуртанинг ихтиёрий турлари бўйича йиллик харажатлар нормативи маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган тушум йиллик ҳажмининг икки фоизи миқдорида белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси идоравий норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 27 ноябрь,
413-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорига
1-ИЛОВА
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорлари бўлишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.
II. Лицензия талаблари ва шартлари
5. Қуйидагилар суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ махфийлигини таъминлаш;
лицензияловчи орган талабига кўра суғурта фаолиятини амалга оширишга доир қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотларни тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгори (лицензиат)нинг раҳбари ва бош бухгалтери суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлишлари керак;
(5-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 июлдаги 151-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 270-модда)
лицензия талабгори (лицензиат) раҳбари бошқа суғурта ташкилотларида раҳбар лавозимини эгаллашга ҳақли эмас.
6. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига қўшимча равишда қуйидагилар белгиланади:
а) суғурталовчилар учун:
устав фондининг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг мавжуд бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси)нинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган ўз филиалларига эга бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;
(6-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июндаги 163-сонли қарори таҳририда — 2011 й., 22-23-сон, 234-модда)
суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимининг мавжуд бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун.
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 26-27-сон, 251-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлиши — иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталовчилар учун;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 299-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) суғурта брокерлари учун:
суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга оширишда шартнома мажбуриятларига риоя этилишини таъминлаш;
суғурта шартномасининг лицензиат мижози учун қулай шартларда тузилиши ва бажарилиши;
суғурталашга доир воситачилик фаолиятини асосий фаолият тури сифатида амалга ошириш.
7. Суғурталовчилар томонидан суғурта турлари (класслари) қўшиб олиб борилганда қуйидаги қоидалар қўлланилади:
а) суғурталовчи лицензиясида лицензиат амалга оширишга ҳақли бўлган суғурта турлари (класслари) кўрсатилади. Суғурта класси муайян умумий белгилар бўйича бирлаштирилган суғурта турлари йиғиндисини ифодалайди. Ҳар бир класснинг мазмуни ва ўтказиш шартлари бўйича талаблар мазкур Низомга 1-иловада келтирилган;
б) суғурта тури суғурталовчи томонидан ишлаб чиқиладиган ва суғурта қилдирувчига суғуртанинг бир ёки бир нечта класси доирасида кўрсатиладиган аниқ суғурта хизматини ифодалайди;
в) лицензиат, унда мазкур Низомда белгиланадиган суғурта классларини қўшиб олиб боришга доир чеклашларни ҳисобга олган ҳолда суғуртанинг тегишли класслари кўрсатилган лицензия мавжуд бўлган тақдирда икки ва ундан ортиқ суғурта класси белгилари ва мазмунини жамловчи суғурта турини ишлаб чиқишга ҳақлидир.
8. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширувчи лицензиат — суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини қўшиб олиб боришга ҳақли эмас, умумий суғуртанинг 1 ва 2-класслари бўйича фаолият бундан мустасно.
III. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) суғурталовчилар учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;
(9-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нусхалари;
(9-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқлаган нусхалари ҳамда меҳнат дафтарчаси);
(9-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 июлдаги 151-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 270-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
устав фондининг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав капитали тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (банк маълумотномаси, мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва бошқа ҳужжатлар);
суғурта фаолиятининг иқтисодий асосланиши, унга суғурталаш операцияларини ривожлантириш прогнозини, эҳтимол тутилган қайта суғурталаш битишувлари режасини, суғурта захираларининг ҳисоб-китоб режасини ўз ичига олувчи лицензияланаётган суғурта класси бўйича бизнес-режа киради;
суғурталашнинг лицензия талаб қилинадиган турлари бўйича қоидалар (шартлар), лицензияда қуйидагилар бўлади: суғурталаш субъектлари доирасини белгилаш ва суғурта шартномаси тузиш бўйича чеклашлар, суғурта объектларини белгилаш, суғурта ҳодисалари рўйхатини белгилаш — ушбу ҳолатлар рўй берганда суғурталовчининг суғурта тўловлари бўйича мажбуриятлари пайдо бўлади, (асосий ва қўшимча шартлар), олиб қўйиш (таваккалчиларнинг ёки мол-мулкларни) бунда суғурталовчи мажбуриятларни бажармасдан озод бўлади, суғурта мукофотлари тарифлари (ставкалари), суғурталашнинг энг кўп (энг кам) муддати, суғурта шартномаларини тузиш ва суғурта мукофотларини тўлаш тартиби, томонларнинг суғурта шартномаси бўйича ўзаро мажбуриятлари ва суғурта шартномалари бўйича тўловни рад этишнинг мумкин бўлган ҳолатлари суғурта шартномаси бўйича эътирозларни кўриб чиқиш тартиби.
Қоидаларга суғурта шартномалари намуналари илова қилиниши керак.
Лицензия талабгори раҳбари томонидан тасдиқланган суғурталаш қоидалари (шартлари) икки нусхада тақдим этилади, уларнинг бетлари тикилган ва рақамланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фаолият тури фақат қайта суғурта қилишдан иборат бўлган лицензия талабгорлари мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этадилар, суғурталаш қоидалари (шартлари)га оид хат боши бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам фаолияти доирасига кирадиган лицензия талабгорлари ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда:
суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимининг нотариал тасдиқланган нусхасини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчининг Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчиларнинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган филиаллари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
(9-банднинг «а» кичик банди ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июндаги 163-сонли қарори таҳририда — 2011 й., 22-23-сон, 234-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фаолияти предмети иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам ҳисобланадиган лицензия талабгорлари ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қўшимча равишда Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этадилар.
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 299-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) суғурта брокерлари учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг бир қисми) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;
(9-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нусхалари;
(9-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқлаган нусхалари ҳамда меҳнат дафтарчаси);
(9-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 июлдаги 151-сонли қарори асосида учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 270-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
устав капитали тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (банк маълумотномаси, мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва бошқа ҳужжатлар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади, лицензия талабгорининг раҳбари томонидан тасдиқланган суғурта қоидалари (шартлари) бундан мустасно.
(9-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 июлдаги 151-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 270-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
11. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
13. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгоридан барча зарур ҳужжатлар билан ариза олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Лицензиялар бериш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Мажлисларнинг сўров йўли билан ўтказилишига ва расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан аризаси улар қабул қилиб олинган кунда эксперт комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади.
Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия битими имзолаш учун юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Лицензияловчи орган билан лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
томонларнинг реквизитлари;
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият тури;
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
17. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятига лицензиялар белгиланган шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкаси намуналари лицензияловчи орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.
Лицензиялар лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ҳамда у лицензия битимини имзолагандан кейин лицензияловчи орган томонидан икки кун муддатда расмийлаштирилади.
Лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазири (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг асл нусхаси лицензиатга берилади, лицензия нусхаси белгиланган тартибда лицензияловчи органда сақланади. Лицензияни ёки лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида уч кун муддатда қарор қабул қилади.
Аризалар такроран кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорларидан йиғим ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилган тақдирда лицензия беришнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
V. Лицензиялар реестри
22. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.
Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;
дубликат беришнинг асослари ва санаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
VI. Давлат божи тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятига лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
VII. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликат бериш
(VII бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг айрим турлари (тоифалари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензиат лицензияни қайта расмийлаштиргунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
27. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши, шунингдек эълонни лицензияловчи органга тақдим этиши шарт.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
VIII. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;
(31-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фаолиятни лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.
32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
IX. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, шунингдек лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ва «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
34. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатишга асос бўлган лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:
а) суғурталовчилар учун:
лицензиат учун қонун ҳужжатларида тақиқланган бошқа фаолият турларини амалга ошириш;
суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган махфий ахборотни суғурта қилдирувчининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
б) суғурта брокерлари учун:
мижоз учун манфаатли эмаслиги олдиндан маълум бўлган суғурта шартномасини тузиш ва бажариш;
суғуртага доир воситачилик фаолиятини амалга оширишда олинган махфий ахборотни суғурта қилдирувчининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
35. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган унинг олдида лицензиат кўрган зарари миқдорида жавоб беради.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг
суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Суғурта фаолияти классификатори
1. Ҳаётни суғурта қилиш тармоғи
Класс тартиб рақами‎ Класснинг номи‎

Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар‎

I класс‎ Ҳаёт ва аннуитетлар‎

Қуйидаги ҳолларда суғурта суммалари тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбуриятларини назарда тутувчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами:
‎— суғурта қилинувчининг суғурта муддати тамом бўлгунгача ёки суғурта шартномасида белгиланган ёшгача яшаши;
‎— суғурта қилинувчининг вафот этиши; шунингдек суғурта шартномаси амал қилиши давридаги жорий тўловлар (аннуитетлар), III класс бундан мустасно ‎

II класс‎ Никоҳ ва туғилиш‎

Никоҳга киришда ёки бола туғилганда суғурта суммаси тўланишини таъминловчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами‎

III класс‎ Ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш‎ Умрбод рента тўланиши билан биргаликда ҳаётни суғурта қилиш турлари жами‎
IV класс‎ Соғлиқни суғурта қилиш‎

Кўрсатиб ўтилган суғурта даври камида беш йилдан кам бўлмаган муддатга ёки суғурта қилинувчининг пенсия ёшига етгунига қадар белгиланиши шарти билан бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса ёки касаллик ёки касалланиш туфайли қаттиқ шикастланиш натижасида меҳнатга лаёқатлиликни йўқотганда суғурта суммалари тўланишини таъминловчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами. Бунда шартномада кўрсатилган суғурта даври суғурталовчи томонидан бир томонлама тартибда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас‎

2. Умумий суғурта тармоғи
Класс тартиб рақами‎ Класснинг номи‎

Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар‎

1-класс‎ Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

‎Қуйидаги ҳолларда:
‎а) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида соғлиқнинг қаттиқ шикастланиши, ёхуд;
‎б) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган тақдирда, ёхуд;
‎в) касаллик ёки муайян турдаги касаллик натижасида меҳнат қобилиятини йўқотиш, шу жумладан ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликлари, бироқ 2-класс ва IV класс бўйича суғурта шартномаларини истисно қилган ҳолда, суғурта қилинган шахсга суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси ёки пул компенсацияси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

2-класс‎ Касалликдан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

Суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси тўланишини ёки касаллик ёки соғлиқнинг издан чиқиши муносабати билан суғурта қилдирувчининг пул компенсацияси (ёки унинг ҳам, бунинг ҳам комбинацияси)ни таъминловчи суғурта турлари жами, бироқ ҳаётни суғурта қилиш тармоқларининг IV класси бўйича шартномаларни истисно қилган ҳолда

3-класс‎ Ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш

Транспорт воситалари, ўзи юрар машина ва механизмлар, ҳаракатланадиган темир йўл таркиби бундан мустасно, йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

4-класс‎ Ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта Ҳаракатланадиган темир йўл таркиби йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
5-класс‎ Авиация суғуртаси‎ Ҳаво кемаси, ҳаво кемасининг машина асбоб-ускуналари, жиҳозлари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами‎
6-класс‎ Денгиз суғуртаси‎ Денгиз ва ички дарё кемалари, кемаларнинг машина асбоб-ускуналари, асбоб-ускуналари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами‎
7-класс‎ Йўлдаги мол-мулкни суғурта қилиш‎ Транспортнинг ҳар хил турлари билан ташишда юклар, багаж ва бошқа мол-мулк йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами‎
8-класс‎ Мол-мулкни оловдан ва табиий офатлардан суғурта қилиш‎ Ёнғин, портлаш, бўрон, довул, жала, кўчки, тупроқнинг чўкиши, емирилиш, ер ости сувлари, сел, яшин уриши, зилзила, ядро энергияси таъсири натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилганлар бундан мустасно) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами ‎
9-класс‎ Мол-мулкни зарардан суғурта қилиш‎ 8-классда кўрсатилмаган дўл, қалин қор ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, бузиб кириб ўғирлик қилиш ва бошқа воқеалар натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилгандан бошқа) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами‎
10-класс‎ Автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш‎ Ер усти транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлардан фойдаланиш оқибатида, ташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами‎
11-класс‎ Авиация суғуртаси доирасидаги жавобгарликни суғурта қилиш‎ Ҳаво кемасидан фойдаланиш оқибатида, авиаташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами‎
12-класс‎ Денгиз суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш‎ Денгиз ва ички кемалардан фойдаланиш оқибатида, денгиз ташувчисининг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами‎
13-класс‎ Умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш‎ 10, 11 ва 12-классларда кўрсатилмаган таваккалчиликлар оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами‎
14-класс‎ Кредитларни суғурта қилиш‎ Суғурта қилдирувчининг дебитори ночорлиги (банкротлик) ёки дебиторнинг суғурта қилдирувчи олдидаги қарзларни қайтариш мажбурияти бажарилмаслиги (ночорликдан ташқари) натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами‎
15-класс‎ Кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш‎ Суғурта қилдирувчининг ўзига берилган кафолатни бажариши мажбурияти натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами‎
16-класс‎ Бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш‎

Қуйидаги ҳолларда:
‎а) суғурта қилдирувчининг бизнеси (хўжалик фаолияти) узилиб қолиши ёки суғурта қилдирувчи томонидан амалга оширилаётган бизнес (хўжалик фаолияти) кўлами камайиши натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда;
‎ б) олдиндан назарда тутилмаган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда (17-классда кўрсатилгандан ташқари);
‎в) шартномалар тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш натижасида мазкур даражанинг а) ва б) бандларида кўрсатилгандан бошқа нобудгарчиликларга учраганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами ‎

17-класс‎ Ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш‎ Суд муҳокамаси билан боғлиқ кўрилган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами‎
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг
суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш схемаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 12-сон, 45-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Парвозларда қатнашувчи учувчилар — техник ходимлар таркибининг давлат мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида» 1993 йил 29 декабрдаги 612-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини белгилаш тўғрисида» 1994 йил 3 майдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 5-сон, 26-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 14 декабрдаги 603-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 12-сон, 55-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кредитлар қайтарилиши ва деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган маблағлар қайтарилиши ҳамда фьючерс контрактлар бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 9 апрелдаги 179-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 4-сон, 16-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 29 июлдаги 321-сон қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, сут ва чорва маҳсулотлари харид қилишга шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида қилиниши учун жавобгарликни суғурта қилиш тўғрисида» 1999 йил 25 мартдаги 132-сон қарори.
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
I. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчиларнинг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида» 1993 йил 30 июлдаги 379-сон қарорида:
қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Умумий фойдаланиладиган ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида»;
биринчи хатбошида «мажбурий шахсий давлат суғуртаси» сўзлари «мажбурий» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошида «тўлов» сўзи «суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошида «суғурта тўлови» сўзлари «суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Умумий фойдаланиладиган ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларини мажбурий суғурта қилиш тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар томонидан амалга оширилади»;
3-бандда «мажбурий шахсий давлат» сўзлари «мажбурий» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда):
муқаддимада «суғурта тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
«шахсий» сўзи чиқариб ташлансин;
банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита суғурталовчилар ҳисобланадилар»;
2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, вакил қилинган суғурталовчи суғурта суммаси тўлайди»;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Белгилаб қўйилсинки:
энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи, шу жумладан вакил қилинган суғурталовчининг суғурта ўтказишга ушбу суғурта мукофотлари суммасининг 8 фоизи миқдоридаги харажатлари 2002 йил 31 декабргача амал қилади;
бир суғурта қилинувчига бир йилга энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи — 2003 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади»;
4-банддан «шахсий» сўзи чиқариб ташлансин.
Қуйидаги мазмундаги 4.1 ва 4.2-бандлар билан тўлдирилсин:
«4.1. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирсин.
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни мазкур қарорда белгиланган тартибда 2003 йил 1 январдан бошласин.
4.2. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси 2003 йил 1 февралгача ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатлар рўйхати ва суғурта захиралари воситалари «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига берилишини таъминласин.
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатлар рўйхати ва суғурта захиралари воситаларини қабул қилсин, кейинги ҳар бир йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин».
III. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекинвест Интернешнл», «Ўз-АИГ» қўшма суғурта компанияларини ва «АИГ-Ўзбекинвест» агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 23 ноябрдаги 565-сон қарорида:
муқаддимада «Суғурта тўғрисида» сўзлари «Суғурта фаолияти тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-бандда «тижорат таваккалчиликларини умумий суғурта қилиш ҳамда чет эллик ва мамлакатимиз инвесторлари ҳаётини суғурта қилиш соҳасида суғурта хизматлари, шу жумладан эркин муомаладаги валютадаги тўлов билан» сўзлари чиқариб ташлансин.
IV. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида» 1994 йил 10 декабрдаги 631-сон қарорида:
қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида»;
муқаддимада «Суғурта тўғрисида» ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан» сўзлари «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд чиқариб ташлансин;
2—7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Белгилансинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Белгилаб қўйилсинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммаси тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 80 бараварини ташкил этади.
4. Белгилансинки, суғурта мукофоти Давлат солиқ қўмитаси (суғурта қилдирувчи) томонидан вакил қилинган суғурталовчига суғурта қилиниши керак бўлган суғурта қилдирувчининг ҳар бир ходимига тўлаш пайтида амал қилган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 20 фоизи миқдорида тўланади.
5. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртасини амалга оширишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирсин.
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (ваколатли суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2003 йил 1 январдан бошласин.
6. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатларнинг нусхалари ва суғурта захиралари маблағлари 2003 йил 1 февралгача «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига берилишини таъминласин.
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатларни ва суғурта захиралари воситаларини қабул қилсин ҳамда ҳар бир кейинги йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси қоидаларини тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 26-27-сон, 251-модда)
VI. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мадад» агентлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1995 йил 26 июлдаги 292-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси 1995 й., 7-сон, 25-модда):
5-бандда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси» сўзлари «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд чиқариб ташлансин;
4-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Суғурта қопламаси тўлангандан кейин суғурталанувчи (фойда кўрувчи) суғурта натижасида кўрилган зарарлар учун масъул бўлган шахсга қўйиладиган талаблар ҳуқуқининг тўланган суммаси доирасида «Мадад» агентлигига ўтади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 28 февралдаги 113-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 8-модда):
2-бандда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг раиси» сўзлари «Макроиқтисодиёт ва статистика вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
қарорга иловада:
9.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9.2. Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг бошқа турларини амалга оширади»;
9.4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестиция фаолиятини амалга оширади»;
16-бандда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раиси» сўзлари «Макроиқтисодиёт ва статистика вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддан «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси билан биргаликда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзагросуғурта» Давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 6 мартдаги 125-сон қарорида:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, корхоналар ва қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли мулкий манфаатларининг суғурта ҳимояси «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятининг устувор йўналиши этиб белгилансин.
Банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг қайтарилиши суғуртасининг ва фьючерс контрактлари бўйича 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ҳамда суғурта тарифларининг миқдорлари: банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича 2,5% миқдорида ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлар бўйича бериладиган маблағларнинг суғуртаси суғурта суммасининг 1 фоизи миқдорида бўлган схемаларга розилик берилсин»;
3-банд чиқариб ташлансин;
4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг, унинг ижро этувчи аппаратининг тузилмаси ва компания ходимлари сони компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади»;
1, 4, 5 ва 5а-иловалар чиқариб ташлансин;
2 ва 3-иловалар тегишли равишда 1 ва 2-иловалар деб ҳисоблансин.
IX. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 14 мартдаги 144-сон қарорида:
муқаддимадан «республика шаҳарларида жойлашган» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банднинг иккинчи хатбошига «устав фонди» сўзларидан олдин «бошланғич» сўзлари қўшилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси суғуртанинг мажбурий давлат турларини ўтказишга вакил қилинсин.
Суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
3-банд чиқариб ташлансин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси ва компания ходимлари сони компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади»;
қарорга 1, 2, 3 ва -иловалар чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
X. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 8 июлдаги 286-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 24-модда):
муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Суғурта соҳасидаги муносабатларнинг давлат томонидан тартибга солиниши мақсадларида ва «Суғурта» фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади»;
1-иловада «суғурта ташкилотларини назорат қилиш бўлими» сўзлари «суғурта фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-илованинг 3 ва 4-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Қуйидагилар Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
бажарилиши мажбурий бўлган тўлов лаёқати нормаларини ва уларни аниқлаш тартибини, алоҳида таваккалчиликлар бўйича суғурталовчиларнинг мажбуриятлари чекланган йўл қўйиладиган миқдорини ҳисоблаб чиқиш методикасини ҳамда мажбуриятларнинг жами миқдорини, суғурталовчиларнинг тўловга лаёқатлилиги бўйича ахборот бериш тартиби ва муддатларини белгилаш;
суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, тўловга лаёқатлиликнинг белгиланган нормативларини ва уларнинг молиявий барқарорлигига қўйиладиган бошқа талабларни таъминлаш;
суғурталовчилар томонидан суғурта захиралари маблағлари шакллантирилиши ва жойлаштирилиши бўйича ҳисобот юритиш тартибини, ҳисоботлар тузишни белгилаш;
суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарига ва бош бухгалтерга қўйиладиган бажарилиши мажбурий бўлган малака талабларини белгилаш;
суғурталовчилар томонидан молиявий ҳисобот берилиши шакллари, тартиби ва муддатларини белгилаш;
суғурталовчилар томонидан суғурта захиралари ҳосил қилиш ва жойлаштириш тартиби ва шартларини белгилаш;
суғурталовчилар томонидан суғурта ҳодисалари бошланишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича тадбирлар маблағ билан таъминланиши тартиби ва шартларини белгилаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бозори профессионал қатнашчиларининг фаолиятини текшириш ва аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталовчилар ва суғурта брокерлари лицензиялари амал қилишини тўлиқ ёхуд суғуртанинг айрим турлари (даражалари)га нисбатан тўхтатиб туриш, шунингдек уларнинг амал қилишини тўхтатиш;
ҳар бир молиявий йил тамом бўлгандан кейин олти ой ўтгач суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича фаолият тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек молиявий йил мобайнида суғурта бозорининг фаолияти тўғрисидаги статистика маълумотларини эълон қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
4. Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
суғурталовчилар томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ва уларнинг ҳисоботлари ишончлилигини, шунингдек улар учун белгиланган тўловга лаёқатлилик кўрсаткичлари ва молиявий барқарорликнинг бошқа талаблари таъминланишини текшириш;
суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш;
ўз ваколатлари доирасида суғурталовчилар ишини методик таъминлаш;
суғуртанинг мажбурий турлари бўйича суғурта қилиш қоидалари (шартлари) ва суғурта тарифлари белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб суғурта муносабатларининг барча қатнашчилари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича норматив ҳужжатлар ва методик материалларни ишлаб чиқиш;
суғурта фаолияти масалалари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун вазирлик раҳбариятига киритиш;
суғурталовчилар тугатилган ва қайта ташкил этилган тақдирда суғурта қилдирувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
республикада суғурта фаолияти ривожланишининг ҳолати ва тенденцияларини таҳлил қилиш;
суғурта фаолияти бўйича мутахассисларни касбга тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга доир тадбирларни амалга ошириш, суғурта фаолияти масалалари бўйича семинарлар ва конференциялар ташкил этиш;
оммавий ахборот воситалари орқали суғурта фаолияти масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича фуқароларнинг таклифлари ва сўровларини кўриб чиқиш;
ноширлик фаолиятини амалга ошириш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XI. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида» 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон 70-модда):
2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қурилиш пудрати шартномалари бўйича маблағ билан таъминлаш фақат шартномалар суғурта полислари мавжуд бўлган тақдирда бошланади. Суғурта полиси суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта шартномасида белгиланган суғурта мукофоти тўлангандан кейин тақдим этилади»;
илованинг 1-банди иккинчи хатбошидан «Суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига» сўзлари чиқариб ташлансин.
XII. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида» 2000 йил 12 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 3-модда):
1-банднинг тўртинчи хатбошига «йиғимларининг» сўзидан кейин «(суғурта мукофотларининг)» сўзлари қўшилсин.
2-бандда «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ва Ўзбекистон Республикаси бошқа суғурта ташкилотларининг ... полиси мавжуд бўлган тақдирда» сўзлари «қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг мазкур турини амалга оширувчи суғурталовчининг полиси мавжуд бўлган тақдирда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«илованинг номланишида «суғурта тўловлари» сўзлари «суғурта мукофотлари» сўзлари билан алмаштирилсин, «мажбурий» сўзи эса чиқариб ташлансин;
жадвалда «суғурта тўловлари» сўзлари «суғурта мукофотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2.2. «Суғурталовчи» — суғурта шартномасига мувофиқ суғурта қопламаси (суғурта суммаси) тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи, тегишли турдаги суғуртани амалга оширишга лицензияга эга бўлган юридик шахс»;
2.7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2.7. «Суғурта мукофоти» — суғурта шартномаси тузишда суғурталанувчи томонидан суғурталовчига тўланадиган тўлов»;
4.1-бандда «суғурта тўловлари» сўзлари «суғурта мукофотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
6.3-бандда «суғурта тўловлари» сўзлари «суғурта мукофотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг номланишида ва 8.1, 8.2, 8.3-бандларда «суғурта тўловлари» сўзлари «суғурта мукофотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
8.4-бандда «ҳисоблаб чиқилган суғурта тўлови» сўзлари «ҳисоблаб чиқилган суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
XIII. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдида Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида» 2000 йил 18 февралдаги 59-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 2-сон, 9-модда):
1-бандда «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ва Ўзбекистон Республикаси бошқа суғурта ташкилотларининг ... полиси мавжуд бўлган тақдирда» сўзлари «қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг мазкур турини амалга оширувчи суғурталовчининг полиси мавжуд бўлган тақдирда» сўзлари билан алмаштирилсин;
2 ва 3-бандларда «суғурта тўловлари» сўзлари «суғурта мукофотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIV. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг 2-бандида:
«в» кичик банд чиқариб ташлансин;
«е» кичик бандда «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси, унинг шўъба корхоналари, филиаллари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошқа бўлинмалари» сўзлари «Суғурталовчилар бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» — «з» кичик бандлар тегишли равишда «в» — «ж» кичик бандлар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XV. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 167-сон қарори билан тасдиқланган «Сармоя, товарлар ва хизматларни экспорт қилувчиларга суғурта қопламаси бериш тартиби»да:
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тижорат ташкилотлари ҳисобланган ва экспорт контрактларини суғурта қилиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар суғурта ташкилотлари деб эътироф этилади.
Молия вазирлиги полислардан ваколатли банклар томонидан экспорт-импорт операцияларига хизмат кўрсатишда фойдаланиш учун сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурта қилишга полислар беришга вакил қилинган суғурталовчилар рўйхатини белгилайди»;
4-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«экспорт контрактини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти контракт мажбуриятларини бажариш бўйича хорижий харидорнинг жавоб тариқасидаги кафолатини ёки кафолатини талаб этишга ҳақлидир»;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«экспорт контрактини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти хорижий харидор томонидан экспорт қилувчига ёки суғурта ташкилотига контракт мажбуриятлари бажарилиши бўйича кафолат ёки кафиллик тақдим этилишини талаб этишга ҳақлидир»;
йигирманчи хатбошида «кафил» сўзидан кейин «ёки кафиликка ўтувчи» сўзлари қўшилсин;
йигирманчи хат бошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши қўшилсин:
«Суғурта ташкилоти ва ўзбекистонлик экспорт қилувчи суғурта зарари қайтарилиши чора-тадбирларини кўради (суғурта ташкилоти томонидан тўланган суғурта қопламаси суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликни қоплаш)»;
йигирма биринчи хатбошида «хорижий харидор банкига» сўзларидан кейин «-Қарз олувчига» сўзи, «тўғридан-тўғри хорижий харидорга» сўзларидан кейин «-Қарз олувчига» сўзи қўшилсин;
ўттизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«кредит битимини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти қарз олувчи томонидан кредитор банкка ёки суғурта ташкилотига кредит бўйича мажбуриятлар бажарилиши юзасидан кафолат ёки кафиллик берилишини талаб қилишга ҳақлидир»;
ўттиз учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қарз олувчи томонидан экспорт контракти суммасининг камида 15 фоизи тўланиши»;
қирқ биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«суғурта ташкилоти ва экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан зарарнинг қайтарилиши чора-тадбирлари кўрилиши (суғурта ташкилоти томонидан тўланган суғурта қопламаси суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликларни қайтариш)»;
9-банддан «сўмларда ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Суғурта тўлови (суғурта мукофоти) тўлаш тузилган суғурта шартномасига мувофиқ амалга оширилади»;
13-банд чиқариб ташлансин;
14-банд 13-банд деб ҳисоблансин;
«г», «д» ва «е» кичик бандларида «3 ой» сўзи «6 ой» сўзи билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
А, Б ва В-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
А-ИЛОВА
Экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш схемаси (банк кредитлари жалб қилинмасдан тўловни кечиктириш шартларида амалга ошириладиган экспорт контрактлари)
Б-ИЛОВА
«Маҳсулот етказиб берувчининг кредити» типи бўйича экспорт контрактлари бўйича тижорат банклари кредитларини суғурта қилиш схемаси
В-ИЛОВА
«Маҳсулот етказиб берувчининг кредити» типи бўйича экспорт контрактлари бўйича тижорат банклари кредитларини суғурта қилиш схемаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 180-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 21-сон, 215-модда; 2008 й., 26-27-сон, 251-модда, 28-сон, 270-модда; 2009 й., 26-сон, 299-модда; 2011 й., 22-23-сон, 234-модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда, 44-сон, 507-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда, 37-сон, 487-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, 52-сон, 601-модда; 2017 й., 13-сон, 201-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 07/17/3317/0077-сон, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021; 31.01.2020 й., 09/20/46/0095-сон, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон, 13.08.2020 й., 09/20/477/1166-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон; 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)