1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«КАФОЛАТ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК СУҒУРТА КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» Акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолининг, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг суғурта хизматларига эҳтиёжларини янада тўла қондиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг, «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг ва Халқ банкининг очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатидаги «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
4. Белгилансинки, «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг ижро этувчи органи Бош директор бошчилик қиладиган Дирекция ҳисобланади, Бош директор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
5. Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси ва компания ходимлари сони компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
6. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси бир ой муддатда таъсис мажлисини ўтказсин ва ўз фаолияти Уставини белгиланган тартибда қабул қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
8. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг шаҳар бўлинмалари эгаллаб турган хизмат бинолари унинг устав фондига улуши сифатида «Кафолат» суғурта компаниясига берилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги бир ой муддатда «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси Дирекциясини алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.