Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон
қарорига қуйидаги мазмундаги 4
1-банд қўшилсин:
«41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг ижро учун юборилишини, улар бажарилишининг натижалари юборилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали амалга оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 29 мартдаги 140-сон
қарорига қуйидаги мазмундаги 1
1-банд қўшилсин:
«11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг ижро учун юборилишини, улар бажарилишининг натижалари юборилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали амалга оширилади».