Республикада суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш, халқаро стандартлар асосида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун суғурта хизматлари кўламини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий манфаатларини самарадор суғурталаш тизимини яратиш, шунингдек, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мақсадида:
1. Қуйидагилар «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.01.00 Умумий қоидалар]
биринчи, етказилган зарар, ўт ва бахтсиз ҳодисалардан гаров ҳамда лизинг объектларини суғурталаш йўли орқали тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш суғурталарини тақдим этиш, шунингдек, мулкни, йўлдаги ускуналар ва товарларни суғурталаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини барча таваккалчиликлардан суғурталаш;
иккинчи, саноат корхоналарини ва иқтисодиёт тармоқларидаги қурилиш объектларини барча хавф-хатарлардан комплекс суғурталашни таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
учинчи, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурлари доирасида юридик ва жисмоний шахсларга суғурта ҳимоясини тақдим этиш, «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда суғурта хизматларининг кенг кўламини тақдим этиш учун республиканинг барча ҳудудлари аҳолиси қамраб олинишини кенгайтириш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
тўртинчи, аҳолини шахсий суғурталаш бўйича, шу жумладан, инфекция орқали юқадиган касалликлардан суғурталаш бўйича суғурта ҳимоясини таъминлаш;
бешинчи, ёшлар учун уйлар қуриш бўйича дастурларга мувофиқ уй-жойни суғурталашни амалга ошириш;
олтинчи, янги инвестициявий суғурта маҳсулотларини яратиш орқали суғурта фаолиятини кенгайтириш;
еттинчи, замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган холда виртуал офислар ва суғурта хизматлари сотишнинг янги каналларини яратиш, онлайн тўлаш имкониятлари орқали интернет-магазинлардан фойдаланган холда жаҳон Интернет тизимидан фойдаланган ҳолда суғурта хизматлари сотишни ривожлантириш;
саккизинчи, аҳолига суғурта хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборот алмашинувини автоматлаштириш механизмларини жорий этиш;
тўққизинчи, суғурталаш ва қайтадан суғурталаш соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
ўнинчи, барча турдаги кредитларнинг қайтарилмаслиги хатарларини суғурталаш (кредит ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик хатарини суғурталаш) шартномалари бўйича кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига суғурта хизматларини кўрсатиш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти тизимида:
республика ҳудудларида бўлинмаларни ташкил этган ҳолда масъулияти чекланган жамият шаклида ҳаётни суғурталаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни;
тиббиёт суғуртаси, техник ва юридик ассистанс бўйича хизматлар кўрсатадиган ассистанс ташкилотларини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
4. «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси зиммасига «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамиятига юклатилган вазифа ва фаолият йўналишларини сифатли ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш ҳамда мазкур қарор билан маъқулланган Дастурда белгиланган чора-тадбирларни кўрсатилган муддатларда бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлимлари қошида доимий асосда тадбиркорлик субъектларига суғурта полисларини сотиш пунктларини ташкил этсин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 майдаги ПФ-73-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2023 й., 06/23/73/0284-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда сейсмик хавфга эга, сув тошқини вужудга келиши мумкин бўлган ҳамда сел хавф-хатарлари бўлган ҳудудлардаги иншоотлар, уй-жой, фуқароларнинг шахсий мулклари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларини суғурталашни, шунингдек, аҳоли ва ташкилотлар ўртасида суғурталаш имтиёзлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилишини амалга оширсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги суғуртанинг мақсадлари, вазифалари, шунингдек, аҳамиятини аҳоли ўртасида Интернет тармоғини ҳисобга олган ҳолда босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласин.
7. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 14 мартдаги 144-сонли қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори 3-иловасининг IХ банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 йил, 11-сон, 72-бет) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 октябрь,
ПҚ-3317-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сон қарорига 1-ИЛОВА
2017-2018 йилларда «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамиятини янада ривожлантириш
дастури
Т/р
Чора-тадбирларнинг номланиши
Амалга ошириш шакли
Ижро муддати
I. СУҒУРТА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
1.
Иқтисодиётнинг барча тармоқларида саноат корхоналари ва қурилиш объектларини барча хатарлардан комплекс суғурталашни таъминлаш мақсадида суғурта операцияларини амалга ошириш бўйича замонавий талаблар ва халқаро стандартларга жавоб берадиган янги инновацион суғурта маҳсулотлари ва махсус дастурлар яратиш.
Махсус суғурта маҳсулотлари
2017-2018 йиллар
2.
Тиббиёт суғуртаси, техник ва юридик ассистанс бўйича хизматлар кўрсатувчи ассистанс ташкилотини ташкил этиш.
Ассистанс ташкилотини ташкил этиш
2018 йил II чорак
3.
Республика ҳудудларида бўлинмаларини очган ҳолда масъулияти чекланган жамият шаклида ҳаётни суғурталаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилот ташкил этиш.
Суғурта ташкилотини ташкил этиш
2018 йил IV чорак
4.
Акциядорлик жамиятлари менежерлари, шифокорлар, лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари ва бошқаларнинг масъулиятини суғурталаш қоидаларини ишлаб чиқиш.
Намунавий қоидалар
2018 йил III чорак
5.
Ёшлар учун уйлар қуриш дастурларига мувофиқ уй-жойларни суғурталашни амалга ошириш.
Суғурталаш шартномаларини тузиш
2017-2018 йиллар
6.
Шартнома асосида суғурта бозорининг ихтисослаштирилган профессионал иштирокчиларини, бошқа мутахассисларни (шифокорлар, экспертлар, юристлар ва бошқалар) жалб этиш ва аутсорсинг ишларини давом эттириш.
2017-2018 йилларда активларнинг ўсишини 1,3 баробарга етказган ҳолда уларни ошириш.
Чора-тадбирлар комплекси
2018 йил IV чорак
9.
«Кафолат суғурта компанияси» АЖ томонидан таклиф этиладиган суғурталаш ва хизматлар афзалликлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкиллаштириш.
Чора-тадбирлар комплекси
2017-2018 йиллар
II. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
10.
Жамиятнинг суғурта портфелини диверсификация қилиш ва самарали бошқариш мақсадида суғурталаш ва қайта суғурталаш соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, тўлов қобилиятига бўлган зарур талабларга риоя қилиш ҳамда тақдим этилаётган суғурта ва қайта суғурталаш хизматларининг юқори сифатини ушлаб туриш.
Ҳамкорлик тўғрисида тегишли шартномаларни тузиш
2017-2018 йиллар
11.
Жаҳон суғурта ҳамжамиятибилан интеграциялашув. Етакчи хорижий суғурта ва қайта суғурталаш компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш.
Ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш
2018 йил III чорак
12.
Халқаро рейтинг баҳоларини олиш учун халқаро нормалар, мезонлар ва стандартларни жорий этиш, халқаро аудитни ўтказиш ва ISO сифат менежменти тизимини қўллаб бориш.
Шартномалар тузиш
2018 йил IV чорак
III. ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
13.
Мустақил экспертлар томонидан корпоратив бошқарув тизимини ҳар чоракда баҳолаб бориш.
Баҳолаш тўғрисида ҳисобот
Ҳар чоракда
14.
Фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) такомиллаштириш.
Жамиятнинг бизнес-режасига ўзгартиришлар киритиш
2018 йил I чорак
15.
Жамият бўлинмаларининг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида уларни тезкор таҳлил қилиш.
Таҳлилий маълумот
2017 йил IV чорак
IV. КОРПОРАТИВ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
16.
Жамиятнинг миноритар акциядорлари қўмитасини ташкил этиш
Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори
2018 йил II чорак
17.
Хатар-менежменти, аудит, кадрлар ва мукофотлар масалалари бўйича жамиятнинг кузатув кенгаши ҳузурида турдош қўмиталар ташкил этиш.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори
2017 йил IV чорак
18.
Корпоратив бошқарув Кодекси талабларини жорий этиш ва унга риоя қилиш.
Чора-тадбирлар комплекси
2017 йил IV чорак
19.
Жамиятнинг веб-сайтини янада такомиллаштириш.
Веб-сайтни такомиллаштириш
2017 йил IV чорак
V. НR-МЕНЕЖМЕНТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
20.
Жамият бошқаруви сони ва тузилмасини мақбуллаштириш.
Штат жадвалига ўзгартиришлар киритиш
2017 йил III чорак
21.
Жамиятнинг юқори ва ўрта бўғини менежерларини корпоратив менежмент ва бизнес-жараёнларини бошқариш бўйича курсларда, шу жумладан хорижда ўқитиш.
Чора-тадбирлар комплекси
2018 йил I чорак
22.
Асосан масофавий туриб семинар-тренинглар ўтказиш (видеоконференциялар, тестлар, ўқитиш).
Семинар ва тренинглар ташкил этиш
2017-2018 йиллар
23.
Суғурта тармоғи учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича республиканинг олий таълим муассасалари билан биргаликда иш олиб бориш.
Чора-тадбирлар комплекси
2018 йил II чорак
VI. ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
24.
Маҳаллий ва халқаро тўлов тизимлари орқали онлайн тўловни амалга ошириш имконияти билан кўптилли интернет-магазинини қўллаган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали суғурталаш хизматлари реализациясини ривожлантириш.
Чора-тадбирлар комплекси
2017 йил IV чорак
25.
Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда суғурта хизматларини реализация қилишнинг виртуал офис ва янги каналларини яратиш.
Чора-тадбирлар комплекси
2017 йил IV чорак
26.
Молия операцияларининг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилаётганлиги устидан назоратни кучайтириш.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 07/17/3317/0077-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2023 й., 06/23/73/0284-сон)