1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-4974-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини бериш масалалари бўйича конституциявий ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш, геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия деб юритилади) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар:
Комиссия фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Комиссия Ижро аппаратининг ташкилий тузилмаси ҳамда штатлар жадвали 3, 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
3. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин, унда Комиссиянинг ҳуқуқий мақомини ҳамда идоравий мукофотларни таъсис этиш масалалари бўйича ягона талабларни белгилаш, давлат мукофотларини топшириш, тақиб юриш ва сақлаш, уларнинг тасвирларидан фойдаланиш, шунингдек, давлат мукофотларига тақдимнома киритиш тартиби назарда тутилсин;
бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
4. Комиссия Ижро аппарати ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган кафолатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва имтиёзлар жорий этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
5. Комиссия Ижро аппарати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бинолари мажмуининг 1-корпусига, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти белгиланган тартибда Комиссия Ижро аппаратининг жойлашувини, унинг мебель, компьютер техникаси ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек, белгиланган лимитларга мувофиқ транспорт воситалари ажратилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У. Исмаилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 июль,
ПҚ-3119-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 июлдаги ПҚ-3119-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси
Н. Йўлдошев
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси
Н. Исмоилов
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери
З. Низомиддинов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Комиссия раисининг ўринбосари
У. Исмаилов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Комиссия раисининг ўринбосари
Х. Султонов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Спичрайтери, Комиссия раисининг ўринбосари
В. Махмудов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби
Р. Иноятов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Т. Худайбергенов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
А. Абдувохитов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Р. Касимов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
З. Хайдаров
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари
Қ. Қуранбаев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси
А. Раматов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири
Дж. Кучкаров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири
Э. Ганиев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
А. Абдуҳакимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
Р. Маматов
—
Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири
О. Муродов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
И. Абдуллаев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси
А. Камилов
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири
Р. Давлетов
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири
Б. Ходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири
Б. Сайфуллаев
—
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири
У. Аъламов
—
«Ўзархив» агентлиги бош директори
Ш. Жавлонов
—
Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси
Ш. Джалилов
—
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви раиси
К. Рафиков
—
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
С. Саидов
—
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
А. Хаджаев
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси
А. Нуриддинов
—
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси
Р. Абдуллаев
—
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси
Б. Юлдашев
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти
Б. Джумаев
—
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори
М. Ашуров
—
«Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси бош директори
Э. Азимбаев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шуъба мудири
лавозимига кўра
—
Комиссия ижро аппарати раҳбари, Комиссия котиби.
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 июлдаги ПҚ-3119-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги
НИЗОМ
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.03.00 Номлар ва рамзларнинг ишлатилиши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссиянинг (кейинги ўринларда — Комиссия деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари, таркиби ва ишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида доимий ишлайдиган маслаҳат ва кенгаш органи ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини (кейинги ўринларда — давлат мукофотлари деб юритилади) бериш масалалари бўйича конституциявий ваколатлари амалга оширилишини, шунингдек, геральдика соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлайди.
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларига, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
3. Комиссия тузилмасида унинг ишчи органи ҳисобланган Ижро аппарати фаолият юритади.
II. Комиссиянинг асосий вазифалари
4. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш масалалари бўйича конституциявий ваколатлари амалга оширилишига ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишига кўмаклашиш;
давлат мукофотларига муносиб номзодларни танлашни таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мукофотлаш бўйича таклифларни тайёрлаш;
давлат мукофотлари тизимини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотларда давлат мукофотлари бўйича иш амалиётини ўрганиш, умумлаштириш ва такомиллаштириш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари комплектларини шакллантириш, янги давлат ва идоравий мукофотларнинг низомлари, эскизлари ва тавсифлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш;
расмий рамзлар ва фарқловчи белгиларни яратиш ҳамда улардан фойдаланиш ишларини геральдик жиҳатдан таъминлаш;
давлат ва идоравий мукофотлар, шунингдек, уларга тенглаштирилган бошқа мукофотларнинг геральдик тавсифларини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш;
давлат мукофотлари ва геральдика масалаларига оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотларнинг идоравий мукофотларни таъсис этиш масалаларига доир фаолиятларини мувофиқлаштириш ва йўналтириш.
III. Комиссиянинг функциялари
5. Комиссия ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги функцияларни амалга оширади:
давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилган тақдимномаларни кўриб чиқиш;
давлат мукофотларига тавсия этилган номзодларни тавсифловчи маълумотларни ҳамда уларнинг фаолият кўрсатаётган соҳада эришган ютуқларини ўрганиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентига давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича таклифларни тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларини таъсис этиш ва бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни ҳамда давлат мукофотлари ва геральдика соҳасига доир қонун лойиҳалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикасининг янги давлат ва идоравий мукофотларининг низомлари, эскизлари ва тавсифлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотларда давлат мукофотлари бўйича иш амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш ишларини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятини яхшилаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентига давлат мукофотлари ва геральдикага оид масалалар юзасидан ахборот-таҳлилий маълумотларни тайёрлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотларнинг идоравий мукофотларини таъсис этиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш;
расмий рамзлар ва фарқловчи белгиларни таъсис этиш ҳамда улардан фойдаланишга оид геральдик экспертиза хулосаларини кўриб чиқиш;
геральдика масалалари бўйича хулосаларни тайёрлаш ва ваколат доирасида тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга изоҳ бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотлар учун расмий рамзлар ва фарқловчи белгиларни таъсис этиш ҳамда улардан фойдаланиш масалалари бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;
геральдик рамзлар ва идоравий мукофотларни ишлаб чиқиш, таъсис этиш, тайёрлаш ва ҳисобга олишга оид назарий, амалий ва техник меъёрларни ўрганиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотларга давлат ва идоравий мукофотлар, шунингдек, геральдикага оид масалалар юзасидан услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
давлат мукофотлари ва геральдика масалалари бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, шунингдек, мукофотлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
геральдика назарияси ва тарихи бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва геральдика масалаларига доир алоҳида топшириқларини бажариш.
IV. Комиссия ваколатлари
6. Комиссия ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ваколатларга эга:
давлат мукофотларига муносиб номзодларни аниқлайди ва уларни мукофотлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифларни киритади;
Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари ва геральдика масалаларига оид қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотлардан давлат мукофотлари ва геральдика масалалари билан боғлиқ зарурий материал ва маълумотларни ўрнатилган тартибда олади;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотлар раҳбарларига улар томонидан чиқарилган идоравий мукофотлар ва геральдика масалаларига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа қонуности ҳужжатларига зид келган ҳолларда уларни бекор қилиш тўғрисида расмий мурожаатномаларни киритади;
Комиссия ўзининг йиғилишларида ваколат доирасига кирувчи масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларини эшитади;
ўз ваколатлари доирасида давлат мукофотлари ва геральдикага оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижроси назоратини амалга оширади;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотлар томонидан давлат мукофотлари ва геральдика масалалари бўйича камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш чораларини кўради;
Комиссия ваколат доирасига кирувчи масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотлар вакилларини, шунингдек, ижодий, илмий, таълим ва бошқа муассасаларнинг олим ва мутахассисларини жалб қилади;
7. Комиссия ўз ваколатлари доирасида фаолият йўналишлари бўйича эксперт кенгашлари ва ишчи гуруҳларни тузиши мумкин.
V. Комиссия таркиби
8. Комиссия таркибига Комиссия раиси, унинг иккита ўринбосари, котиби ва Комиссия аъзолари киради.
Комиссия раиси, унинг иккита ўринбосари ва Комиссия аъзолари Комиссия фаолиятини амалга оширишда жамоатчилик асосида иштирок этадилар.
Комиссия котиби Комиссия Ижро аппаратининг раҳбари ҳисобланади ва ўз фаолиятини доимий асосда олиб боради.
9. Комиссия аъзолари унинг йиғилишларида алмашув ҳуқуқисиз иштирок этадилар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.
VI. Комиссия ишини ташкил этиш
10. Комиссия ўз ишини йиғилиш шаклида ташкил этиб, унга раис раҳбарлик қилади.
11. Комиссия йиғилишлари навбатдаги ва навбатдан ташқари бўлиши мумкин.
Навбатдаги йиғилишлар тегишли материалларнинг тўпланишига қараб, ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.
Навбатдан ташқари йиғилишлар алоҳида ҳолларда Комиссия ваколатлари доирасига кирадиган, зудлик билан ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар юзасидан чақирилади.
12. Йиғилишларнинг кун тартиби, шунингдек, уларни ўтказиш жойи ва вақти Комиссия раиси томонидан белгиланади.
13. Йиғилишлар Комиссия аъзоларининг умумий сонидан камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
14. Комиссия йиғилишларини Комиссия раиси олиб боради, Комиссия раиси қатнашмаган ҳолларда — унинг топшириғига кўра йиғилишни раис ўринбосарларидан бири олиб боради.
15. Комиссия қарорлари йиғилишда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг кўпчилик қисми овоз берган ҳолда қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда, йиғилишга раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
16. Комиссия қарорлари баённома билан расмийлаштирилади, уни Комиссия раиси ёки йиғилишга раислик қилган унинг ўринбосари ва Комиссия котиби имзолайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
17. Комиссия иши билан боғлиқ ахборотлар ошкор қилинмайдиган маълумот ҳисобланади ва эълон қилиниши тақиқланади.
Йиғилишларда иштирок этган Комиссия аъзолари Комиссия иши билан боғлиқ ахборотларни тарқатган ҳолатларда ўрнатилган тартибда жавоб беради.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
18. Фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ахборотларни ўзида мужассам этган материаллар Комиссиянинг ёпиқ йиғилишларида Комиссиянинг ваколатли аъзолари иштирокида кўриб чиқилади. Ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.
19. Ижро аппаратини раҳбар — Комиссия котиби бошқаради ва унинг мақоми Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бош инспекторига тенглаштирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
20. Ижро аппарати Комиссия фаолиятини ташкилий, моддий-техник ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида ташкил этилади ва ўз фаолияти бўйича Комиссияга ҳисобдор бўлади.
21. Ижро аппарати таркибига давлат мукофотлари ва геральдика масалалари бўйича гуруҳлар киради.
22. Давлат мукофотлари масалалари бўйича гуруҳ таркибига гуруҳ раҳбари, мутахассис ва инспектор-иш юритувчи киради.
23. Давлат мукофотлари масалалари бўйича гуруҳ раҳбари ўз мақомига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг етакчи инспекторига тенглаштирилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
24. Давлат мукофотлари масалалари бўйича гуруҳ:
тақдим этилган материалларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни амалга оширади, номзодларнинг тавсифловчи маълумотларини ва давлат мукофотига муносиблигини ўрганади;
статистик ва таҳлилий ҳужжатларни ҳамда номзодларни тавсифловчи маълумотларни тайёрлайди;
номзодлар ҳақида ягона маълумотлар банкини шакллантиради ва улар тўғрисидаги маълумотларни киритиб боради;
номзодлар ҳужжатлари бўйича статистик ҳисоб-китоб ва архив ишини юритади;
мукофотлаш бўйича келиб тушган материалларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширади ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади;
Комиссияни давлат мукофотлари масалалари бўйича зарурий ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлайди;
зарур ҳолларда, номзодларнинг фаолиятини жойларга чиқиб ўрганади;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотлардан давлат мукофотларига тавсия этилган номзодлар тўғрисидаги материалларни таҳлил қилади;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотларнинг мукофотлаш бўйича иш амалиётини жойларга чиқиб ўрганади ва умумлаштиради, уларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар киритади;
давлат мукофотлари масалаларига оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг ижроси юзасидан ўз ваколати доирасида назоратни амалга оширади;
хорижий мамлакатларнинг давлат мукофотлари тизимидаги тажрибасини ўрганади, таҳлил қилади ва уларнинг илғор тажрибаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни киритади;
давлат мукофотлари масалалари бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан хизмат доирасида ёзишмаларни олиб боради;
мукофотлаш тизимини такомиллаштириш бўйича услубий ва бошқа материалларни тайёрлайди;
давлат мукофотлари бўйича Комиссия йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар юзасидан зарур ҳужжатларни, материалларни ва таклифларни тайёрлайди;
Комиссия фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа топшириқларни бажаради.
25. Геральдика масалалари бўйича гуруҳ таркибига гуруҳ раҳбари, мутахассис ва инспектор-иш юритувчи киради.
26. Геральдика масалалари бўйича гуруҳ раҳбари ўз мақомига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг етакчи инспекторига тенглаштирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
27. Геральдика масалалари бўйича гуруҳ:
геральдика масалаларига оид материалларни йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни амалга оширади, шунингдек, давлат рамзларини қўллаш амалиётини ўрганади;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа идора ва ташкилотларнинг амалдаги идоравий мукофотларини ўрганади ва кўриб чиқади, камчилик ва нуқсонлар аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш чораларини кўради;
янги идоравий мукофотларни таъсис этишда давлат рамзлари ва фарқловчи белгилардан фойдаланишга оид масалаларни кўриб чиқади;
идоравий мукофотлар бўйича ягона маълумотлар банкини шакллантиради;
геральдика ва идоравий мукофотларга оид ҳужжатлар бўйича ҳисоб-китоб ва архив ишини юритади;
геральдика ва идоравий мукофотлар бўйича келиб тушган материалларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширади ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади;
Комиссияни геральдика масалалари бўйича зарурий ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлайди;
геральдика ва идоравий мукофотлар масалалари бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан хизмат доирасида ёзишмаларни олиб боради;
геральдика назарияси ва тарихи бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боради;
геральдикага оид масалалар бўйича халқаро тажрибани ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
геральдика ва идоравий мукофотлар бўйича Комиссия йиғилишлари кун тартибига киритилган масалалар юзасидан зарурий ҳужжатларни, материалларни ва таклифларни тайёрлайди;
Комиссия фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа топшириқларни бажаради.
28. Комиссия Ижро аппарати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
30. Комиссия фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кадрлар бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари Давлат мукофотлари ва геральдика шўъбаси томонидан мувофиқлаштирилади ва йўналтирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
31. Комиссия фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти томонидан амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 июлдаги ПҚ-3119-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия Ижро аппаратининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 июлдаги ПҚ-3119-сонли қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссиянинг
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия
Комиссия раиси (жамоатчилик асосида)
1
Комиссия раисининг ўринбосари (жамоатчилик асосида)
2
Комиссия котиби — Ижро аппарати раҳбари (доимий асосда)
1
Комиссия аъзолари (жамоатчилик асосида)
31
Жами Комиссия аъзолари
35
Ижро аппарати
I. Комиссия котиби — Ижро аппарати раҳбари
1
II. Давлат мукофотлари масалалари бўйича гуруҳ
3
Гуруҳ раҳбари
1
Мутахассис
1
Инспектор — иш юритувчи
1
III. Геральдика масалалари бўйича гуруҳ
3
Гуруҳ раҳбари
1
Мутахассис
1
Инспектор — иш юритувчи
1
Ижро аппарати бўйича жами
7
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 639-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)