(1 — 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
8. 2017 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг штатдаги ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июндаги Ф-1561-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппарати штатдаги ходимларининг лавозим маошларига ойлик устама ҳақлар тўғрисида»ги фармойиши амал қилиниши татбиқ этилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.11.00 Дипломатик даража ва мартабалар]
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишланган даврда ҳарбий ва махсус унвонларни бериш тегишли ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган вақт ўтгандан сўнг аввалги иш жойида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномаси асосида амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимлари аввалги иш жойида ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида амалда бўлган меҳнат шароитларини ҳисобга олган ва лавозим маоши ҳамда бошқа тўловлар сақланган ҳолда, фойдаланади.
LexUZ шарҳи
9-банднинг бешинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 августдаги ПФ-5795-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидаги меҳнат фаолияти тугатилгандан сўнг аввалги иш жойида эгаллаган лавозими ёки шунга тенг лавозим тақдим этилади, бундан ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолганлиги ёхуд меҳнат вазифаларини бузганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.
(9-банднинг иккинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)