1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 16 ноябрдаги ПҚ-2658-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзагромашсервис» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 9 ноябрдаги 438-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 июнь,
442-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компаниясини ташкил қилиш тўғрисида» 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорида:
а) 3 ва 4-бандлар ҳамда 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):
а) 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 85 фоизи (2013 йилдан бошлаб 85 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб эса — 80 фоизигача) «Ўзагролизинг» АЖ томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) томонидан қарз асосида бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.»;
б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясининг» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 5-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» лизинг компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 6-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Ҳар йили 1 октябргача «Ўзагролизинг» АЖ фермер ва ширкат хўжаликлари, машина-трактор парклари ва қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларидан (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) тушган буюртманомалар асосида қишлоқ хўжалигининг лизинг шартларида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжи прогнозини шакллантиради.
Қишлоқ хўжалигининг техникага бўлган эҳтиёжи прогнозидан келиб чиқиб «Ўзагролизинг» АЖ ва «Агробанк» АТБ ҳар йили 10 октябрдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришнинг, шунингдек лизинг олувчиларнинг тўловларни амалга оширишининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олувчи келгуси йил учун (ойларга бўлган ҳолда) Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этадилар»;
«6. Буюртмага мувофиқ «Ўзагролизинг» АЖ ҳар йили 30 октябргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартномавий компания)»;
10-банддаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
«12. Ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси «Ўзагролизинг» АЖ томонидан лизингга расмийлаштирилгандан кейин шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари томонидан лизинг олувчиларга тўғридан-тўғри етказиб берилади.
«Ўзагролизинг» АЖ Жамғармага замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг олувчиларга етказиб берилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади. Жамғарма буюртмалар ва тузилган шартномаларга асосан уч банк куни мобайнида «Ўзагролизинг» АЖ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дисрибьютерлари билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиши учун лизингга берилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 70 фоизи (2013 йилдан бошлаб — 50 фоизигача, 2014 йилдан бошлаб — 45 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб — 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб — 30 фоизигача) миқдорида пул маблағларини «Ўзагролизинг» АЖнинг операция ҳисоб рақамига ўтказади»;
17-банддаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси» ва «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясининг» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда) 6-банди учинчи хатбошидаги «Ўзагромашсервис» уюшмаси вилоят бирлашмаларининг» сўзлари «Ўзагросервис» АЖ ҳудудий ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда) 6-илова II-бўлимининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 15-модда) 1-иловадаги «Ўзагромашсервис» уюшмаси раиси — Ш.Н.Нишонов» сўзлари «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси — Н.С.Отажонов» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги Низомга илованинг 14-бандидаги «Ўзэлтехсаноат», «Ўзагромашсервис» уюшмалари» сўзлари «Ўзэлтехсаноат» АК, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида лизинг хизматларини янада кенгайтириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 18 июндаги 123-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 262-модда) 2-бандидаги «Ўзсельхозмашлизинг» лизинг компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда) 2-илованинг 84-позицияси «Бажариш учун масъуллар» устунидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 17-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида» 2011 йил 4 февралдаги 30-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 7-модда):
«3. Ижобий тафовутнинг 50 фоизи миқдоридаги маблағларни жамлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), «Ўзпахтасаноат» АЖ ҳудудий филиалларига, «Ўзкимёсаноат» АЖ пахта тозалаш корхоналари ва ташкилотларига, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» АК, «Ўзагросервис» АЖ, «Агротехсервис» МЧЖ, «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи тармоқлар деб аталади), шунингдек фермер хўжаликларига 23226-сон махсус ҳисоб рақами очилади»;
11-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Ўзмашлизинг» ШК» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ», «Ўзмашлизинг» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарнинг таркибий бўлинмаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарорига 1-илованинг 7-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 19-модда) «Ўзагромашсервсис» уюшмаси» сўзлари «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 49-модда):
а) 1-илованинг 8-банди учинчи хатбошидаги «Ўзагромашсервис» уюшмаси» сўзлари «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилардаги «Ўзагросаноатмашхолдинг» ХК» сўзлари тегишли равишда «Ўзагротехмаш» АЖ» ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ–2454-сон қарорининг бажарилиши ҳақида» 2016 йил 5 августдаги 252-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 32-сон, 388-модда):
а) 1-илованинг «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК» бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-илова қуйидаги таҳрирдаги бўлим билан тўлдирилсин:
г) 4-иловадан 1, 32, 34, 36, 41, 57, 58, 61, 84, 100, 104 ва 133 позициялар ҳамда «Бухоро вилояти» ва «Навоий вилояти» қаторлари чиқариб ташлансин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишида:
а) Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 2-рўйхати 4.4-бандида:
4.4.4-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;