1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗАГРОМАШСЕРВИС» УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ–4857-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 16 ноябрдаги ПҚ–2658-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзқишлоқхўжалик-таъминот тузатиш» давлат-кооператив қўмитасини «Ўзагромашсервис» уюшмаси этиб ўзгартириш тўғрисида» 2000 йил 31 октябрдаги ПФ-2741-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзагромашсервис» уюшмаси муассислари рўйхати 1-иловага мувофиқ, шунингдек, уюшманинг ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппарати тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг «Ўзагромашсервис» уюшмаси таркибига кирмаган 4-иловага мувофиқ қурилиш ва бошқа корхоналари маҳаллий ҳокимликлар тасарруфига берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзагромашсервис» уюшмаси ижро этувчи аппарати ходимлари чекланган сонининг 45 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлишига розилик берилсин. «Ўзагромашсервис» уюшмаси раисининг бир нафар ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзагромашсервис» уюшмаси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий мажлисида сайланадилар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
«Ўзагромашсервис» уюшмаси бошқаруви раисига зарурат бўлганда уюшма ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Уюшма бошқаруви раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.
3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 31 октябрдаги ПФ-2741-сон Фармонига мувофиқ машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари ташкил этилади. Шу муносабат билан «Агромашсервис» акциядорлик жамиятларининг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бирлашмалари, шунингдек «Махсустаъмирлашсозлаш» республика ишлаб чиқариш бирлашмаси белгиланган тартибда тугатилади;
уюшманинг ижро этувчи аппарати таъминоти машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаларининг, уюшма муассислари бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига шартнома асосида, шунингдек ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаси ва давлат акциядорлик машина-трактор парки ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаларига 6 ва 7-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.
Машина-трактор парклари Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бирлашмалари раҳбарлари белгиланган тартибда акциядорлар мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда сайланадилар.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзагромашсервис» уюшмасининг:
акцияларнинг давлат улуши бўйича 1998-1999 йиллар учун ҳисоблаб ёзилган ва машина-трактор парклари томонидан тўланмаган 647,7 млн сўм миқдоридаги дивидендларни;
машина-трактор парклари ва улар ҳудудий бирлашмалари акцияларининг давлат улуши бўйича 2000-2004 йиллар учун ҳисоблаб ёзиладиган дивидендларни импорт қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун жалб этилган хорижий кредитларни тўлашга мақсадли йўналтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзагромашсервис» уюшмаси корхоналари ва ташкилотларига қарашли ижтимоий инфратузилма объектларининг 2001 йил 1 январдаги ҳолати бўйича туман (шаҳар)лар ҳокимликлари балансига қабул қилиб олинишини 2001 йил 1 июлгача таъминласинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 28 апрелдаги 172-сон қарорининг қўшилган қиймат солиғидан озод қилишга доир қисмининг амал қилиши машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари таркибига кирувчи таъмирлаш заводларига татбиқ этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур бинони белгиланган тартибда «Ўзагромашсервис» уюшмасига сотсинлар.
Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасида ўрнатилган барча алоқа турларини «Ўзагромашсервис» уюшмасида қолдирсин.
13. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 майдаги 119-сон ва 1991 йил 16 июлдаги 188-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 9 ноябрь,
438-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 ноябрдаги 438-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзагромашсервис» уюшмаси муассислари
РЎЙХАТИ
1.Машина-трактор парклари Қорақалпоғистон республика бирлашмаси АЖ
2.Машина-трактор парклари Андижон вилояти бирлашмаси АЖ
3.Машина-трактор парклари Бухоро вилояти бирлашмаси АЖ
4.Машина-трактор парклари Жиззах вилояти бирлашмаси АЖ
5.Машина-трактор парклари Қашқадарё вилояти бирлашмаси АЖ
6.Машина-трактор парклари Навоий вилояти бирлашмаси АЖ
7.Машина-трактор парклари Наманган вилояти бирлашмаси АЖ
8.Машина-трактор парклари Самарқанд вилояти бирлашмаси АЖ
9.Машина-трактор парклари Сурхондарё вилояти бирлашмаси АЖ
10.Машина-трактор парклари Сирдарё вилояти бирлашмаси АЖ
11.Машина-трактор парклари Тошкент вилояти бирлашмаси АЖ
12.Машина-трактор парклари Фарғона вилояти бирлашмаси АЖ
13.Машина-трактор парклари Хоразм вилояти бирлашмаси АЖ