Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2891]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 сентябрдаги 13/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3282, 16.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3066-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 июнь,
13/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 17 июндаги 13/1-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3066-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
таъминотсиз кредит — лаҳзали ликвидлилик коэффициенти бўйича Марказий банк томонидан белгиланган минимал талабдан паст бўлган ёки кейинги банк иш кунида паст бўлиши кутилаётган банкларга, уларнинг ликвидлигини қўллаб-қувватлаш ва тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан ажратиладиган таъминотсиз кредит;
фоиз ставкаси — банкларга бериладиган таъминотсиз кредитлар учун Марказий банк Бошқаруви томонидан ўрнатиладиган ставка;
қарз олувчи банк — Марказий банкка таъминотсиз кредит олиш юзасидан мурожаат қилган банк;
қарздор банк — Марказий банк олдида таъминотсиз кредитлар бўйича мажбуриятга эга бўлган банк;
кредит шартномаси — Марказий банк томонидан қарз олувчи банкка келишилган миқдорда ва шартлар асосида таъминотсиз кредит бериш, қарз олувчи банк эса олинган таъминотсиз кредитни қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини назарда тутувчи шартнома.
2. Марказий банк томонидан банкларга таъминотсиз кредитлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида муддатлилик, қайтаришлик, тўловлилик ва мақсадлилик шартлари асосида берилади.
3. Таъминотсиз кредитлар бўйича фоиз ставкалари Марказий банк Бошқаруви томонидан кредитларнинг муддатидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
5. Таъминотсиз кредитлар Марказий банк томонидан 3 ой муддатгача қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади.
6. Таъминотсиз кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни ҳисоблаш кредит шартномасида кўрсатилган миқдор ва тартибда, кредит ажратилган кундан бошлаб, у тўлиқ қайтарилган кундан олдинги кунгача бўлган муддатга амалга оширилади.
банк мажбуриятларини банк активлари билан тўлиқ қопланганлиги;
хавфли ва носоғлом банк фаолияти амалга оширилмаётганлиги;
омонатчилар томонидан банкка ишониб топширилган маблағлар бутлигига реал хавф мавжуд бўлмаслиги;
охирги уч ой мобайнида Марказий банк томонидан ажратилган кредитлар бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлардан муддати ўтган қарздорлиги (қайтариш муддатини кечиктириш ҳолатлари) мавжуд бўлмаслиги.
2-боб. Таъминотсиз кредитларни бериш
9. Таъминотсиз кредитни олиш учун қарз олувчи банк мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклдаги аризага қуйидагиларни илова қилган ҳолда Марказий банкка мурожаат қилади:
лаҳзали ликвидлилик коэффициенти бўйича Марказий банк томонидан белгиланган минимал талабдан паст эканлиги ёки кейинги банк иш кунида паст бўлиши кутилаётганлиги тўғрисидаги маълумот;
молиявий аҳволи, шу жумладан ликвидлилик ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси.
10. Қарз олувчи банк таъминотсиз кредит олиши тўғрисида аризани банк Кенгашини хабардор қилгандан сўнг Марказий банкка тақдим этиши лозим.
11. Қарз олувчи банк молиявий аҳволини, ликвидлилик ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
а) кредит портфелини соғломлаштириш, хусусан, аввал берилган кредитларни (активларни) ўз вақтида тўлиқ ундирилишини таъминлаш ва муаммоли кредитлар (активлар) қолдиғини кескин қисқартириш борасидаги тадбирлар;
б) активлар ва пассивларнинг муддатлари ўртасидаги номутаносибликни кескин қисқартириш борасида кўриладиган қатъий чоралар;
в) банкнинг молиявий фаолияти хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа зарур чора-тадбирлар.
12. Марказий банкнинг Кредит қўмитаси қарз олувчи банкка таъминотсиз кредит бериш ёки бермаслик тўғрисида бир банк иш куни давомида қарор қабул қилади.
13. Марказий банкнинг Кредит қўмитаси томонидан таъминотсиз кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Кредит қўмитаси қарорида кредит шартномасини тузиш ҳамда таъминотсиз кредит ажратиш санаси, кредит суммаси ва фоиз ставкаси белгиланади.
15. Марказий банкнинг Кредит қўмитаси таъминотсиз кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганда бу ҳақда қарз олувчи банкни бир банк иш куни ичида хабардор қилади.
3-боб. Қарздор банкка қўйиладиган талаблар
16. Қарздор банк таъминотсиз кредитдан фойдаланиш даврида қуйида келтирилган шартларни бир вақтнинг ўзида бажарган тақдирда унга кредит (факторинг, лизинг) ажратиш билан боғлиқ операцияларни амалга оширишга йўл қўйилади:
а) кредит қўйилмалари қолдиғини кредит шартномаси имзоланган кун ҳолатидагига нисбатан оширмаслик;
б) таъминотсиз кредитдан фойдаланиш даврида лаҳзали ликвидлилик коэффициентини кетма-кет уч марта Марказий банк томонидан белгиланган минимал талабдан камайиб кетишига йўл қўймаслик;
17. Қарздор банкнинг таъминотсиз кредитдан фойдаланиш даврида мазкур Низомнинг 16-бандида кўзда тутилган операциялардан ташқари барча актив операциялари тўхтатилади.
4-боб. Таъминотсиз кредитларни қайтариш тартиби
18. Таъминотсиз кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизлар қарздор банк томонидан кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилиши лозим.
19. Қарздор банк таъминотсиз кредитни муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман қайтариши мумкин. Бунда таъминотсиз кредитлар бўйича фоизлар фақат кредитдан фойдаланилган давр учун ҳисобланади ва тўланади.
20. Марказий банк мижозларнинг тўлов ҳужжатларини узлуксиз ижросини таъминламаган ва таъминотсиз кредитни қайтаришга доир ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган қарздор банкка нисбатан васийлик ўрнатишга ҳақли.
21. Қарздор банкка васийлик қилиш Банкларга васийлик қилиш тўғрисидаги Низомда (рўйхат рақами 570, 1998 йил 19 декабрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Якуний қоида
22. Марказий банк томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни беришда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қарздор банкнинг таъминотсиз кредитлари максимал миқдорининг ҳисоб-китоби учун қабул қилинадиган миллий валютадаги ҳисобварақлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Талаб қилиб олингунча мажбуриятлар
Баланс ҳисобварақлари
А
Б
1.
Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар
20200
2.
Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари
21002, 21008
3.
Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
22402, 22403, 22405, 22406, 22476
4.
Мижозларнинг бошқа депозитлари
22600 минус 22602, 22628
5.
Мижозларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари
23100
6.
Клиринг трансакциялари
23200 минус 23206
7.
Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари
23400 минус 17500
8.
Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган тушум
23500 минус 17400
9.
Бошқа мажбуриятлар
29800 минус 29822, 29826, 29830, 29842, 29846
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА