1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Тижорат банкларининг капиталлашуви даражасини янада қўллаб-қувватлаш, банк тизимининг молиявий барқарорлигини ошириш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва тадбиркорликни молиялаштиришда уларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 2017 йилда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан эквиваленти 500 млн. АҚШ доллари миқдорида тижорат банкларининг устав капиталларида давлат улушини ошириш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ маъқуллансин.
Белгилансинки, мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ тижорат банкларининг устав капиталларига йўналтирилаётган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари, уларнинг устав капиталларига маблағлар тушган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ҳисобга олинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
2. Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улушини шакллантириш ва ошириш ҳисобига йўналтирилаётган маблағлар, биринчи навбатда, 2017-2018 йилларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг тасдиқланган манзилли дастурларини молиялаштиришга (биргаликда молиялаштиришга) сарфланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
3. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Марказий банк бир ҳафта муддатда иловага мувофиқ тижорат банкларининг устав капиталларига маблағлар ўтказилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Бунда, тижорат банкларининг акцияларини қўшимча чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказилишига қадар маблағлар, уларни кейинчалик акцияларни харид қилишга йўналтирган ҳолда «Акцияларга ёзилиш депозити» тижорат банкларининг махсус ҳисобварақларига йўналтирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ликвидликнинг чуқур етишмовчилиги юзага келган ҳолда тижорат банкларига 3 ой муддатгача таъминотсиз кредитларни бериш механизмини жорий этсин. Белгилансинки, ушбу кредитлар фақат банкларнинг ликвидлигини таъминлаб туриш, тўловларнинг узилмаслигини таъминлаш мақсадида берилади, ушбу ресурслардан кредитлар бериш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг таъминотсиз кредитларини олгандан сўнг мижозларнинг тўловларини узлуксиз амалга оширишни таъминлаолмаган тижорат банки устидан Марказий банк васийликка олиш режимини жорий этиш ҳуқуқига эга.
7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази белгиланган тартибда, мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган тижорат банкларининг қўшимча ва янги чиқарилган акцияларини рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган тижорат банклари, ушбу қарордан келиб чиқадиган, уларнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Вазирлик ва идоралар ушбу қарорга ўзининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 июнь,
ПҚ-3066-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3066-сон қарорига
ИЛОВА
2017 йилда айрим тижорат банкларининг устав капиталларини ошириш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
млн АҚШ доллари экв.
Т/р
Банкларнинг номи
01.06.2017 йилги устав капитали миқдори
Устав капиталини қўшимча кўпайтириш
1.
Ўзбекистон Республикаси
ТИФ миллий банки
452
51
2.
«Асака» АТБ
264
70
3.
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
266
71
4.
Халқ банки
134
65
5.
«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ
158
46
6.
«Ипотека-банк» АТИБ
120
60
7.
«Микрокредитбанк» АТБ
91
30
8.
«Агробанк» АТБ
152
100
9.
«Туронбанк» АТБ
26
7
Жами
1661
500
LexUZ шарҳи
Илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 577-модда)