1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 май,
314-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги 314-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада етиштирилган пилладан фойдаланиш механизмини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 77-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ипакчилик саноати корхоналарининг» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банднинг биринчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ипакчилик саноати корхоналарига» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 8-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг пилла тайёрлаш ва «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг ипак йигириш корхоналарига» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «2002 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига» сўзлари «ҳар йили «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорига 2-илованинг 31-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
биринчи хатбошидаги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарини» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «2003 йилдан бошлаб, тегишли равишда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналарига» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналари» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналарининг» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-иловасига қуйидаги мазмундаги 3-банд қўшилсин:
«3. Ипакчилик тармоғи корхоналаридаги ишлар:
а) тут уруғи тайёрлаш;
б) тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
в) тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
г) тут ипак қурти парваришлаш;
д) тирик ва қуриқ пиллани саралаш;
е) тирик пиллани қуритиш;
ж) пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
з) пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
а) биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 399-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)