1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАДА ЕТИШТИРИЛГАН ПИЛЛАДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипак маҳсулоти экспортини тартибга солиш тўғрисида» 2000 йил 28 февралдаги ПФ-2553-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республика ипакчилик саноатини ривожлантириш учун барқарор хом ашё базасини яратиш, ипак хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш ва рақобатбардош, экспортга мўлжалланган ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик]
1. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан ипак ип ва калавани, ипак чиқиндиларидан тайёрланган калаваларни ва бошқа ипак маҳсулотларини (ТИФ ТН бўйича коди 5004 00 — 5005 00) республика ташқарисига, шу жумладан, товар-хом ашё биржалари орқали, олиб чиқиш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 161-модда)
2. Бухоро (Хусенов), Самарқанд (Рўзиев), Наманган (Жабборов) ва Тошкент (Мирзақулов) вилоятлари ҳокимларига 1999 йил пилла ҳосилини чет ташкилотларга сотиш юзасидан ўзбошимчалик билан қарорлар қабул қилишга йўл қўйиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик]
Вилоятлар ҳокимлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига аралашганлик ҳамда пиллани белгиланган тартибни бузган ҳолда сотишга йўл қўйганлик учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 399-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги 314-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 399-модда)
4. «Ўзбек ипаги» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари, бошқа манфаатдор идоралар, корхоналар ва ташкилотлар:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 399-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
— етиштириладиган пилла ҳосилининг сақланишини ҳамда ипак маҳсулотларини республика ташқарисига чиқаришнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
— ипак маҳсулотларини республика ташқарисига чиқаришнинг белгиланган тартибини бузишнинг ҳар бир ҳолати бўйича айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ қаттиқ жавобгарликка тортсинлар.
5. Белгилаб қўйилсинки, божхона органлари томонидан мусодара қилинган пилла ва бошқа ипак маҳсулотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга қайта ишлаш учун берилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 399-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.13 Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «Ўзбек ипаги» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда мусодара қилинган пиллани, ипак хом ашёсини ва ипак чиқиндиларини кейинчалик ипакчилик соҳаси корхоналарида; қайта ишлаш учун бериш механизмини ўн кун муддатда аниқласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 161-модда)
7. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 майдаги 246-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбоши;
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 апрелдаги 144-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.