Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, «Ўзбек ипаги» уюшмаси раҳбарлари томонидан соҳани бошқаришнинг замонавий бозор шарт-шароитларига жавоб берадиган самарали тизими таъминланмаган.
Соҳанинг иқтисодий ночор корхоналарини ислоҳ қилиш жуда қониқарсиз амалга оширилмоқда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, шунингдек ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмаяпти. Соҳа маҳсулотларига жаҳон бозорининг тенденцияларини маркетинг тадқиқ этишнинг амалий тизими ташкил этилмаган. Кўпчилик корхоналарда кредиторлик қарзлар даражаси юқорилигича қолмоқда, натижада қониқарсиз молиявий аҳвол вужудга келган.
«Ўзбек ипаги» уюшмасининг қишлоқ аҳолиси — пилла етиштирувчилар олдида қарздор эканлиги жиддий, тоқат қилиб бўлмайдиган муаммо бўлиб қолмоқда.
Пиллачилик соҳасини барқарор ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, тармоқ корхоналарининг молиявий фаолиятини барқарорлаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
1. «Ўзбек ипаги» уюшмаси раҳбарларининг пиллачилик соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, корхоналарни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича иши қониқарсиз деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзбек ипаги» уюшмаси ва тижорат банклари – кредиторлар билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2003 йил ҳосилидан етказиб берилган пилла учун қишлоқ хўжалиги корхоналари олдидаги қарзлар 2003 йил 1 декабргача қайтарилишини таъминлайдиган уюшма корхоналарини молиявий соғломлаштириш тадбирларини ва жадвалини аниқ ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз]
3. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарини айланма маблағлар билан тўлдириш ва уларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари олдидаги қарзларини ўз вақтида қайтариш учун:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
истисно тариқасида, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга ипак ипининг бўш қолдиқларини, шунингдек ишлаб чиқарилаётган қуруқ пилланинг 50 фоизгачасини, шу жумладан, ипак чиқиндилари (титишга яроқсиз пилла, ипак ипи чиқитлари ва титилган хом ашё)ни жаҳон даражасига мувофиқ бўлган нархларда экспортга, шу жумладан, товар-хом ашё биржалари орқали эркин алмаштириладиган валютага ва миллий валютага сотишга рухсат берилсин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 декабрдаги 1005-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 09/18/1005/2302-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.12.00 Бошқа бирлашмалар, ҳаракатлар, уюшмалар ва ўзга нодавлат нотижорат ташкилотлари]
«Ўзбек ипаги» уюшмасининг уюшма корхоналари томонидан 2 йил муомалада бўладиган 680 млн. сўмлик корпоратив облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
пилла етиштирувчилар билан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси корхоналари ўртасидаги пилла тайёрлаш учун контрактация шартномалари ҳар йили 1 февралгача тузилади ва унда пилла етиштирувчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинмаганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жарима жазолари қўлланилиши назарда тутилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
тайёрланаётган пилла учун аванс бериш улар умумий қийматининг камида 30 фоизи миқдорида, шу жумладан фьючерс асосида ипак ипни сотишдан олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.16 Бошқа божхона режимлари]
5. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси» корхоналарига 2004—2006 йиллар даврида пилла етиштириш учун етишмаётган импортдан келтириладиган ипак қурти уруғини «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимидан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибда олиб келишга рухсат берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон ва 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорлари талабларига мувофиқ уюшма корхоналарининг устав фондидаги давлат улуши ва жойлаштирилмаган активлар жадал сотилишини ҳамда соҳада хусусий корхоналар ҳар томонлама ривожлантирилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
соҳа корхоналарини реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлашдан кейин бўшаб қоладиган маънавий эскирган асбоб-ускуналар белгиланган тартибда сотилишини ташкил этсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари мавжуд тутзорлар сақлаб қолинишини, янги тут дарахтлари экилишини таъминласинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарори талабларини сўзсиз бажариш чора-тадбирларини кўрсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М. З. Усмонов ва Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Қарорнинг бажарилишининг бориши тўғрисида 2004 йил январь ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 9 сентябрь,
390-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 145-модда; 2007 й., 1-2-сон, 13-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 12.12.2018 й., 09/18/1005/2302-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)