1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
3.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонида:
«Муратов М.М. — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ-203-сон қарорининг 6-бандидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 13 июндаги ПҚ-653-сон қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олимпия захиралари теннис мактабини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-848-сон қарорининг 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида» 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сон қарорида:
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида юқори технологияли телерадиоускуналардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1088-сон қарорида:
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПҚ-1332-сон қарорининг 9-бандидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлигига» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 5 августдаги ПҚ-1385-сон қарори 2-иловасидаги 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Маданият ва спорт ишлари» сўзлари «Маданият» сўзи билан алмаштирилсин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида» 2015 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2435-сон қарорида:
а) 3-бандининг учинчи хатбошидаги «Халқ таълими» сўзлари «Маданият» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 8-бандидаги «Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Маданият вазирлиги, Давархитектқурилиш, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари»;
саккизинчи позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси»;
3, 5, 6, 12 ва 32-позициялардаги «Халқ таълими» сўзлари «Маданият» сўзи билан алмаштирилсин;
7, 9, 19, 20, 21, 22, 24 ва 29-позициялардаги «Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10, 25 ва 26-позициялардаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Маджидов М.А. — Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, Республика комиссиясининг масъул котиби»;
тўққизинчи хатбоши «бошқармалари» сўзидан олдин «маданият» сўзи билан тўлдирилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2438-сон қарорида:
а) 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги ва 8-бандидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлигига» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-бандининг учинчи хатбошисидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-иловасининг «Масъул ижрочилар» устунидаги 3, 6, 8, 10, 11 ва 13-23-бандларидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Давлат спорт қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 7 ноябрдаги ПҚ-2654-сон қарорида:
а) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-бандидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлигига» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-иловасининг номидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарори билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда тизимли назорат қилиш бўйича Республика комиссияси таркиби қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
«91. Муратов М.М. — маданият вазири».
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида» 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сон қарори 2-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Маданият ва спорт ишлари» сўзлари «Маданият» сўзи билан алмаштирилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарорининг 1-иловаси 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Муратов М.М. — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири».
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарорининг 2-иловаси 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Муратов М.М. — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири».
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маъмурий биноларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 1 августдаги Ф-2553-сон Фармойишининг 1-иловаси учинчи хатбошидаги «Маданият ва спорт ишлари» сўзлари «Маданият» сўзи билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 354-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)