toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА 2009—2014 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш ва маданий савиясини юксалтириш, ёшларимизнинг миллий ва жаҳон мусиқалари, тасвирий санъатининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратиш, бошланғич мусиқий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, болалар мусиқа ва санъат мактабларини ривожлантириш ҳамда замонавий моддий-техник базасини шакллантириш, уларни мусиқий маданият ва санъат соҳасидаги юқори малакали педагог кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
(1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармонига асосан биринчи хатбошига алмаштирилган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
бошланғич мусиқий таълимни ташкил этиш ва унинг ривожланишини таъминлаш, ушбу йўналиш бўйича мутахассислар ҳамда педагогларнинг маҳорати ва малака даражасини ошириш;
болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим тизимини такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, улар орасида истеъдодларни ҳар томонлама ривожлантириш, ёшларнинг миллий ва жаҳон санъатининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Р. Глиэр номидаги ва В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейларининг моддий-техник ҳамда умумтаълим ўқув базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашни, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш.
Р. Глиэр номидаги ва В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейларининг касбий йўналишига оид фаолиятини ўқув-методик жиҳатдан таъминлаш вазифаси Ўзбекистон давлат консерваторияси зиммасига юкланиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 7 январдаги Ф-2908-сонли фармойишига биноан тузилган Республика комиссияси томонидан ишлаб чиқилган Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009—2014 йилларга мўлжалланган, қуйидаги масалаларни ўз ичига олган Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) тасдиқлансин:
2009—2014 йилларда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятини янада яхшилаш тадбирлари 1-иловага мувофиқ;
2009—2014 йилларда янгитдан қуриладиган ҳамда капитал реконструкция қилинадиган болалар мусиқа ва санъат мактабларининг асосий параметрлари 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ.
* 2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан болалар мусиқа таълими соҳасидаги мутахассис ва педагогларни жалб этган ҳолда, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 1-типи учун 200 ўқувчига ва 2-типи учун 150 ўқувчига мўлжалланган иккита намунавий лойиҳа ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Болалар мусиқа ва санъат мактабларини капитал реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган 1-ва 2-типдаги намунавий лойиҳаларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
ушбу қарорга биноан тасдиқланган Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирлар белгиланган муддатларда самарали ва сифатли бажарилишини таъминласин;
ҳар йили Инвестиция дастури лойиҳасини ва қурилишларнинг манзилли рўйхатларини шакллантиришида болалар мусиқа ва санъат мактабларининг аниқ сони ва рўйхатини кўрсатган ҳолда, уларнинг янгиларини қуриш ва капитал реконструкция қилиш, зарур асбоблар, ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозлаш бўйича ишларни молиялаштириш ҳажмларини белгиласин;
2009-2010 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури лойиҳаси ва Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Р. Глиэр номидаги ва В. Успенский номидаги академик лицейларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш учун зарур бюджет маблағлари, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун маблағларни назарда тутсин.
4. Болалар мусиқа ва санъат мактабларини янгитдан қуриш учун майдонларни танлашда тасдиқланган норматив ва параметрларга мувофиқ уларнинг, қоида тариқасида, албатта республика туман ва шаҳарларининг турар-жой массивларида жойлаштирилиши ҳисобга олинсин.
5. Қуйидагилар белгилансин:
болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва капитал реконструкция қилиш бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва унинг жойлардаги тузилмалари зиммасига юклатилади;
маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган намунавий лойиҳалар ва лойиҳага тегишли қарорлардан ҳар қандай четга чиқишларга фақат бош лойиҳа институти билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланган тақдирдагина йўл қўйилади;
янгитдан қурилган ҳамда капитал реконструкция қилинган болалар мусиқа ва санъат мактаблари объектларини фойдаланишга қабул қилиш 4-иловага мувофиқ таркибдаги Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган сифат стандартлари ва намунавий лойиҳаларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
болалар мусиқа ва санъат мактабларининг самарали фаолият кўрсатиши, уларнинг ҳар томонлама тўлиқ ишлашини таъминлаш ҳамда малакали педагог кадрлар билан тўлдириш масъулияти Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги зиммасига юклатилади.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
6. Қуйидагилар:
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, намунавий лойиҳаларга асосланмаган ҳамда тасдиқланган қурилиш нормалари ва стандартларига мос келмайдиган янги болалар мусиқа ва санъат мактаблари қуриш ва уларни капитал реконструкция қилиш;
янгитдан қуриладиган ва капитал реконструкция қилинадиган болалар мусиқа ва санъат мактабларида тиклаш ишларини амалга оширишда 2 ва 3-иловаларда кўрсатилган параметрларга қаттиқ риоя қилинсин ва уларни бир тоифадан бошқа тоифага ўтказиш қатъиян тақиқлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда:
болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва капитал реконструкция қилиш учун тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича ишларни батамом тугатиб топшириш шарти билан танлов пудрат тендер савдоларини ўтказиш ўз вақтида ва аниқ ташкил қилинишини таъминласин;
буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан, жумладан, тасдиқланган намунавий лойиҳаларга, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бажарилган лойиҳа ва қурилиш ишларининг сифатига қатъий риоя этилиши устидан қаттиқ мониторинг ўрнатсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига:
болалар мусиқа ва санъат мактаблари объектларини қуриш ҳамда капитал реконструкция қилиш манзилли дастурига киритилган объектлар бўйича танлов пудрат тендер савдолари ўз вақтида ўтказилиши;
болалар мусиқа ва санъат мактаблари объектларидаги қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда намунавий лойиҳаларга, шунингдек, тасдиқланган қурилиш норма ва қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича шахсий масъулият юклансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган Давлат дастурига киритилган болалар мусиқа ва санъат мактабларини ривожлантириш ва моддий-техник базасини яхшилаш, шу жумладан, уларни жиҳозлаш учун имтиёзли шартлар асосидаги хорижий кредитлар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни фаоллаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Давлат дастури доирасида болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун олиб келинадиган мусиқа асбоблари ва махсус ускуналар 2015 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 7 январдаги Ф-2908-сонли фармойиши асосида тузилган Республика комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг тақдимномасига биноан янгитдан қуриладиган ҳамда капитал реконструкция қилинадиган болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳар йили тасдиқланадиган манзилли рўйхатига тасдиқланган умумий параметрлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
13. Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев):
болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009—2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг олиб борсин;
ҳар йили ярим йил ва календарь йили якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида тасдиқланган Давлат дастурини амалга ошириш натижаларини муҳокама қилиб борсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 июль,
ПҚ-910-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сон қарорига
1-ИЛОВА
Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009—2014 йилларга мўлжалланган тадбирлар
№‎ Тадбирлар Ижро этиш муддатлари Масъул ижрочилар

I. Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш

1.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг янги қурилишлари ва капитал реконструкция қилишнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2008 йилнинг 1 сентябригача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги
2.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактаблари капитал реконструкция қилиниши даврида бошқа биноларда ўқув жараёни ташкил этилишининг вақтинчалик аниқ жадвалини ишлаб чиқиш. ҳар йили 1 сентябргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги
3.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактабларини мусиқа асбоблари, техника воситалари, инвентар ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2008 йилнинг 1 сентябригача Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бадиий академия
4.‎ В.Успенский номидаги ва Р.Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейларининг бинолари ва иншоотларини экспертизадан ўтказиш, унинг якунларига кўра уларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2008 йилнинг 1 сентябригача Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
5.‎ В.Успенский номидаги ва Р.Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейларидаги мавжуд мусиқа асбоблари, махсус ускуналар, инвентар ҳамда ўқув мебелларини инвентаризациядан ўтказиш ва унинг якунларига кўра уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш. 2008 йилнинг 1 сентябригача Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги,Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
6.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги машғулотлар учун зарур бўлган, мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилаётган мусиқа асбоблари, жиҳозлари ҳамда ўқув қуроллари кўргазмаларини ташкил этиш. ҳар йили 1 октябргача Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
7.‎ Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида 2007—2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш Дастури тадбирларини амалга ошириш доирасида ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида олиб борувчи мусиқа асбобларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш устахоналарини ташкил этиш. 2009 йилнинг 1 январигача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика «Ҳунарманд» бирлашмаси
8.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактабларига мусиқа асбобларини харид қилиш учун танлов савдоларини ўтказиш. ҳар йили 1 ноябргача Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
9.‎ Умумтаълим мактабларининг «Мусиқа маданияти ва санъат» фани хоналарини 2004—2009 йилларда амалга оширилаётган мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умумтаълим дастури параметрларига мувофиқ зарур техник воситалар, мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш. 2008-2009 йиллар Халқ таълими вазирлиги
П. Болалар мусиқа ва санъат мактабларини замонавий дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва материаллар билан таъминлаш
1.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолияти билан боғлиқ мавжуд ўқув режалари, намунавий низомлар ва штатлар, шунингдек норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, уларни такомиллаштириш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2008 йилнинг 1 сентябригача Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
2.‎ Умумтаълим мактабларида «Мусиқа маданияти ва санъат» фани бўйича давлат таълим стандартини, болалар мусиқа ва санъат мактаблари йўналишлари, ўқув дастурлари бўйича давлат талабларини такомиллаштириш.

2008 йилнинг 10 августигача

Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
3.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун янги авлод дарсликлари, ўқув-методик қўлланмалар, ноталар ва материалларни босқичма-босқич тайёрлаш ҳамда чоп этиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2008 йилнинг 1 ноябригача Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Матбуот ва ахборот агентлиги, Молия вазирлиги
III. Болалар мусиқа ва санъат мактабларини мутахассислар ҳамда педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва моддий рағбатлантириш
1.‎ Маданият, санъат, мусиқа йўналишлари бўйича мавжуд олий ўқув юртларида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таҳлил қилиш ҳамда уни тубдан яхшилаш, шунингдек битирувчиларни, айниқса қишлоқ жойлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабларига жалб этиш механизмини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2008 йилнинг 1 сентябригача Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2.‎ Республика олий ўқув юртларининг малака ошириш марказлари ва факультетларида, Халқ таълими вазирлиги тизимидаги малака ошириш институтларида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларини, «Мусиқий маданият ва санъат» фани бўйича умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва кенгайтириш. 2008 йилнинг 15 августигача Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
3.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, шунингдек умумтаълим мактабларини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2009-2010 ўқув йилидан бошлаб мусиқа йўналишлари бўйича олий ўқув юртларига қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш Давлат комиссиясига киритиш. 2009 йилнинг 1 майигача Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
4.‎ 2009-2010 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (касб-ҳунар коллежлари)да мусиқа асбобларини таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи мутахассислар тайёрлашни ташкил қилиш. 2009 йилнинг 1 майигача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги
5.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактаблари педагоглари, концертмейстерлари ва раҳбар ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2008 йилнинг 1 октябригача Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
IV. Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг иқтидорли ўқувчиларини маънавий ва моддий рағбатлантириш
1.‎ Ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда кам таҳминланган ва кўп болали оилалардаги иқтидорли болаларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ота-оналар томонидан табақалаштирилган тўлов механизмини тадбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2008 йилнинг 1 сентябригача Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги
2.‎ Мунтазам равишда Республика болалар мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида Низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2008 йилнинг 10 августигача Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
3.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари иштирокида Республика болалар мусиқа фестиваллари ва танловларини ташкил этиш ва ўтказиш. мунтазам Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
4.‎ Давлат дастури доирасида чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича болаларда мусиқа маданияти ва санъатга нисбатан кучли қизиқишни шакллантира оладиган материалларнинг ОАВда чоп этилишини ташкил этиш. Уларнинг ижодий муваффақиятлари ва ютуқларини тарғиб қилиш, шунингдек миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг юксак намуналаридан баҳраманд этиш. мунтазам Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сон қарорига
4-ИЛОВА
Янгитдан қурилган ҳамда капитал реконструкция қилинган болалар мусиқа ва санъат мактаблари объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси
ТАРКИБИ

Ғ. Шоумаров

халқ таълими вазири, комиссия раиси

А.Р. Тохтаев

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари

А.M. Ачилов

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, халқ таълими вазири ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

молия вазири ўринбосари

Р.Ш. Шоабдурахманов

иқтисодиёт вазири ўринбосари

А.Х. Хайдаров

маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари

Б.И. Ниязматов

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

А.Х. Кулдашев

ички ишлар вазири ўринбосари

Комиссия таркибига лавозими бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, бош лойиҳа институтлари раҳбарлари — чекланган норматив харажатлар ва болалар мусиқа ва санъат мактабларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар киради.
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
 LexUZ шарҳи
4-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 267-модда; 2011 й., 52-сон, 561-модда; 2017 й., 20-сон, 354-модда)