1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ–2750-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 май,
252-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг таянч пунктлари тўғрисида Низомнинг 4-бандидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида» сўзлари «тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) «Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари» устунидаги иккинчи позициянинг биринчи жумласи чиқариб ташлансин;
б) тўққизинчи позиция чиқариб ташлансин;
в) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи позициялар тегишли равишда тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи позициялар деб ҳисоблансин;
г) «Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари» устунининг ўн биринчи позициясида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1.4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1.4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек корхоналарни тугатиш жараёнини хўжалик судлари қарорлари бўйича амалга ошириш (уларнинг муассислари, қатнашчилари уларни тугатишга рози бўлмаган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларнинг турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб этишни таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолатларда) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини тугатиш бўйича ҳудудий махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4-бандида:
а) биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» сўзлари «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида» 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 85-модда):
иккинчи хатбошидаги «адлия органлари» сўзлари «тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«12. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва истеъмол товарлари улгуржи савдоси фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати ариза ва лицензия олиш учун барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб икки иш кунини ташкил этади».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда) 2-иловасидан 26.3-позиция чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 апрелдаги 127-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 34-модда):
а) 1-банддаги «туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига» сўзлари «тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларининг» сўзлари «тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-банддаги «туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси» сўзлари «тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4, 5-бандлар ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 2 июлдаги 184-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 53-модда):
а) қарорнинг номидаги ва 1-бандидаги «Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари» сўзлари «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«7. Уй-жой қуришга рухсатномалар олиш учун қурувчи ёхуд унинг вакили ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг қабул қилинган рақами ва санасини кўрсатиб ва тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган уй-жой қуришга лойиҳани илова қилган ҳолда «ягона дарча» марказига ариза беради».
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 929-модда)
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда):
«3. Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолият турлари бўйича хусусий тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга қатъий амал қилсинлар».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда):
а) 1-илова 51-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Импорт товарлар билан чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни келтирувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ҳамда у республика ҳудудларига товарлар келтирганлиги фактини, ушбу товарларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини, мувофиқлик сертификати борлигини, божхона тўловлари ва белгилаб қўйилган солиқлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши керак»;
б) 2-илованинг 45-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 10 июлдаги 196-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 44-модда):
а) 1-банддаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларида» сўзлари чиқариб ташлансин;
«1. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (кейинги ўринларда фуқаролар йиғини деб аталади) тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида (кейинги ўринларда «ягона дарча» марказлари деб аталади) ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
2. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш у жойлашган жойдаги «ягона дарча» маркази томонидан амалга оширилади»;
бутун матн бўйича «инспекцияга», «инспекция» ва «Инспекция» сўзлари тегишли равишда «ягона дарча» марказига», «ягона дарча» маркази» ва «Ягона дарча» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бунинг учун «ягона дарча» маркази давлат статистика органларига давлат ҳисобига қўйиш учун, фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш амалга оширилган кундан кейин икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарорида белгиланган шакл бўйича билдиришнома юборади»;
учинчи хатбошидаги «КТУТ кодини бериш билан бир вақтда» сўзлари «Бир вақтда» сўзлари билан алмаштирилсин;
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини тўғрисида намунавий низомнинг ўзбек тилидаги матни 5 ва 53-бандларидаги «туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида» сўзлари «тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 137-модда) билан тасдиқланган Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг рус тилидаги матни 2-иловаси 31-позициясидаги «Наименование уполномоченного органа» устунидаги «Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан» деган сўзлар «Единые центры по оказанию государственных услуг субъектам предпринимательства по принципу «одно окно» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «туман (шаҳар) ҳокимлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «хўжалик бошқаруви органлари» сўзларидан кейин «маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан» сўзлари қўшилсин;
в) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига аниқланган қонунбузарликлар, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қонун ҳужжатлари бузилишларининг белгилари, уларга имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни киритади»;
тадбиркорлик субъектларини, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа юридик шахсларни давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказади;
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва ўз устав фондларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўради;
Давлат хизматлари кўрсатиш рўйхатида назарда тутилган, тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари фақат «ягона дарча» марказлари томонидан кўрсатиладиган Давлат хизматлари рўйхатида (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) назарда тутилган давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни (кейинги ўринларда ариза деб аталади) қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади;
комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказади;
тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш реестрини (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар, бекор қилиш) электрон тарзда юритади;
ариза берувчиларнинг ваколатли органлар билан контактсиз ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;
аризаларнинг ваколатли органларга улар бўйича қарор қабул қилиш ва уларни тегишли равишда расмийлаштириш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди;
аризачиларга аризаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича ҳужжатлар беради;
аризачиларга «ягона дарча» марказига мурожаат қилишганда ахборот ёрдами кўрсатади;
жамоатчиликнинг кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисидаги фикрини ўрганади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади».
«8. «Ягона дарча» маркази ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Рўйхатга қўшимча давлат хизматларини киритиш бўйича, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида таклифларни, шунингдек аризачининг давлат хизматлари кўрсатишнинг рад этилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун материалларни киритади;
маълумотларнинг тегишли базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
ваколатли органлардан уларнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар ҳамда ахборотларни сўраш ва тўловсиз олиш.
«Ягона дарча» маркази қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин»;
е) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. «Ягона дарча» маркази фаолиятини таъминлаш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан тушадиган маблағлар, «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва йиғимлар суммасининг 10 фоизи ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
12. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишдан тушадиган давлат божининг барча суммаси, шунингдек «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва йиғимлар суммасининг 10 фоизи «ягона дарча» марказларининг даромадларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги номига очилган махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Махсус очилган ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига асосан фақат «ягона дарча» марказлари ходимлари таъминотига, моддий-техник базани мустаҳкамлашга, иш ҳақи тўлашга ва ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.
«Ягона дарча» марказларининг маблағларидан фойдаланиш бўйича молиявий операциялар, уларни ҳисобга олиш ва улар бўйича ҳисоботлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бухгалтерияси томонидан амалга оширилади»;
«14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, зарур ҳолларда, «ягона дарча» марказлари тузилмасига барча марказ ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга».
иккинчи хатбошидаги «тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг мустақил бўлимлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «сметасида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда» сўзлари «сметасида» сўзи билан алмаштирилсин;
«17. «Ягона дарча» маркази ходимларининг лавозим йўриқномаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади, унда уларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шахсий жавобгарлиги, шунингдек ҳар бир марказ ходимига уларнинг вазифа ва функцияларидан келиб чиқиб малакавий талаблар мажбурий тартибда белгиланади»;
«ҳужжатларнинг муфассал рўйхати, шунингдек давлат хизматлари олиш, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкалари».
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 9 мартдаги 70-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 3-сон, 17-модда):
2 ва 3-иловалардаги ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 24-банди олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Йиғим суммаси туман (шаҳар) ҳокимликлари учун махсус очилган ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади, шундан 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги номига очилган махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади».
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган «Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-илованинг ўн иккинчи хатбошидаги «туман ҳокимлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида» 1997 йил 2 июлдаги 336-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида» 1997 йил 2 июлдаги 336-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1998 йил 27 мартдаги 134-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига илованинг 8-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига илованинг 7-банди.