toggle_night_mode
Ҳужжат 21.08.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон ҳамда «Ургут», Ғиждувон», Қўқон» ва Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон фармонларини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналари таркибига кирувчи ҳудудлар чегарасини 1-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Бошқарув ходимлари сони 4 нафардан ва 5-иловага мувофиқ намунавий тузилмага эга бўлган «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» (кейинги ўринларда Дирекциялар деб аталади) давлат унитар корхоналари ташкил этилсин.
Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига Дирекцияларнинг тасдиқланган тузилмасига ва ходимлари сонига инвестициялар ҳажми ва эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари сонига боғлиқлик асосида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхоналарининг уставлари ушбу қарорга 6 — 9-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
5. Эркин иқтисодий зоналар дирекциялари:
эркин иқтисодий зоналар дирекцияларининг мустақил бюджетлари маблағлари ҳисобига таъминланади;
эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қабул қилинган қарорларига мувофиқ эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларини рўйхатдан ўтказадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвесторлар билан эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестициялар қўйиш тўғрисида битимлар, эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари билан эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қарорларига мувофиқ давлат мулкини «нул» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан ишлаб чиқадилар ва уларни излайдилар;
белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қиладилар, кейинчалик натижаларни эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига тақдим этадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
эркин иқтисодий зоналар фаолиятини оператив бошқаришга доир бошқа функцияларни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2017 — 2018 йиллар даврида Дирекцияларни таъминлаш учун, кейинги йилларда уларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтиши шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан зарур маблағлар ажратсин.
7. Қуйидагилар:
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Ургут шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 104-уй манзилига;
«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Мустақиллик майдони, 2-уй манзилига;
«Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Турон кўчаси, 1-уй манзилига;
«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, Э. Гаязов кўчаси, 32-уй манзилига жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Дирекцияларни кўрсатиб ўтилган манзилларда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан хизмат хоналари билан таъминласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ғ.И. Ибрагимов, Бош вазирнинг ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси У.У. Розукулов, Бош вазирнинг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ушбу қарор талабларига мувофиқ «Ургут», «Ғиждувон», Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналари фаолияти ташкил этилишининг самарадорлиги юзасидан амалий назоратни таъминласинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 10-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 11-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ғ.И. Ибрагимов, Бош вазирнинг ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси У.У. Розукулов, Бош вазирнинг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 апрель,
196-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарига кирувчи
ҳудудлар
I. «Ургут» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:
1. Самарқанд вилояти Ургут тумани «Мирзақишлоқ» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонлари:
а) «Мерганча» массивидаги («Боғишамол» маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктларидан ташқари) ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимол томондан — 500 кВ юқори кучланишли Жануби-ғарбий магистрал электр таъминоти тармоғи;
шарқий томондан — 4R-246 «Самарқанд — Ургут» автомобиль йўли;
ғарбий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;
жанубий томондан — 4R-47 «Қоратепа –Ургут» автомобиль йўли;
б) «Мерганча» массивидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — 220 кВ юқори кучланишли электр тармоғи;
шарқий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;
ғарбий томондан — «Акрамов Зувай Фаттоевич» фермер хўжалиги ер майдонлари;
жанубий томондан — «Мерганча» маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари;
в) «Мерганча» массивидаги ер майдонлари, қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — 4R-47 «Қоратепа — Ургут» автомобиль йўли;
жануби-шарқий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўлининг Камангарон кўчаси билан туташган жойидан 4R-47 «Қоратепа — Ургут» автомобиль йўли билан туташган жойигача;
шарқий томондан — «Камангарон — Ургут» автомобиль йўли;
г) «Мерганча» массивидаги ер майдонлари, қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Акрамобод Замини Бахори» фермер хўжалиги ер майдонлари;
шарқий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;
ғарбий томондан — «Камангаронча узумзорлари» фермер хўжалиги ер майдонлари;
жанубий томондан — «Бегзод Қуруқсой» фермер хўжалиги ер майдонлари.
2. Ургут тумани «Сариқтепа» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонлар, қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Сариқтепа» қишлоқ фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари ва «Ургут ЯМ-1» канали ва «Сариқтепа сойли сувлари», «Марҳабо Миршикор боғлари» ва «Баракали боғлар нур ёғдуси» фермер хўжалиги ер майдонлари;
шарқий томондан — «Рашидов-Ю», «Комил Карим саховат даласи» ва «Бешбулоқ замини» фермер хўжаликлари ер майдонлари;
ғарбий томондан — «Шаҳноза Дилором Санжар боғи» фермер хўжалиги ер майдонлари;
жанубий томондан — «Бойқишлоқ» қишлоқ фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари ва «Абдуқодир Маҳмуд даласи», «Алиев Садриддин», «Санақулов Исмоил», «Нафосатли Ургут жилоси» ва «Мўминов Ҳаким Амин содиқ» фермер хўжаликлари ер майдонлари.
3. Пастдарғом тумани «Дўстлик» массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Дарғом» канали ер майдони ҳимоя ҳудуди;
шарқий томондан — «Самарқандкимё» АЖ суперфосфат заводи чегараси;
жанубий томондан — «Эски Анҳор» канали;
ғарбий томондан — саноат зонаси қуриш учун ажратилган ер майдони;
4. Нуробод тумани «Сазағон» массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — «Сазағон» маҳалла фуқаролар йиғини ер майдони;
шимолий томондан — Пастдарғом тумани чегараси;
жанубий томондан — А-378 «Самарқанд-Қарши» автомобиль йўли;
ғарбий томондан — «Сазағон» маҳалла фуқаролар йиғини ер майдонлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. «Ғиждувон» ЭИЗга кирувчи ҳудуд:
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Ғиждувон шаҳри.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. «Қўқон» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:
1. Учкўприк тумани «Қақир» массиви ер майдонларини ичига олувчи А саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Тошкент–Андижон» темир йўли;
жанубий томондан — 4р-44б «А-373 Қўқон-Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл» хамда «Қўқонспирт»АЖ тиндиргичи;
шарқий томондан — 4р-44б «А-373 Қўқон-Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл»;
ғарбий томондан — «Зухриддин Сар замини» фермер хўжалиги ер майдони.
2. Қўқон шаҳри массивини ичига олувчи Б саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — Қўқон ҳалқа автомобиль йўли Шоҳрухобод кўчаси бўйлаб;
жанубий томондан — аҳоли пунктлари;
шарқий томондан — аҳоли пунктлари;
ғарбий томондан — «Қўқон-Яйпан» автомобиль йўли (Давронбек кўчаси).
3. Учкўприк тумани «Қақир» массиви ер майдонларини ўз ичига олувчи В саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан::
шарқий томондан — 4К-887 «Учкўприк-Қақир станцияси-Тожик» автомобиль йўли;
ғарбий томондан — 4К-925б «Қўқон-асфальт-бетон заводига кириш» автомобиль йўли;
шимолий томондан — 4Р-446 «А-373 Қўқон-Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл»;
жанубий томондан — «Тожик» газ бўлув станцияси ҳудуди ва ички хўжалик йўли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. «Ҳазорасп» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:
1. 1-блок. Ҳазорасп тумани, Питнак қишлоғи, «Мирзо Улуғбек» массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Питнак-Урганч» темир йўлининг 1 км узунликдаги қисми;
шарқий томондан — «Тошсоққа» ирригация тизими бошқармаси ички хўжалик дренажи;
жануби-ғарбий томондан — Хоразм мелиорация экспедицияси «Питнак арна» канали;
ғарбий томондан — «Ҳазорасп лочин сервис» ДУК ер майдони;
2. 2-блок. Ҳазорасп тумани, Питнак қишлоғи, «Ю.Шержон» массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ Хоразм филиали ер майдонлари;
жанубий томондан — «Ҳазорасп-Питнак» автомобиль йўли;
ғарбий томондан — Питнак шаҳри «Обод» маҳалласи;
шимолий томондан — Питнак шаҳри «Обод» маҳалласида қурилган намунавий уй-жойлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри ҳудудидаги ер участкалари:
а) Питнак шаҳри «Муҳаббат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — «Муҳаббат» маҳалла фуқаролар йиғини ер майдони;
жанубий томондан — «Питнак — Урганч» темир йўл участкаси;
ғарбий томондан — «Муҳаббат» маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли яшаш пункти;
шимолий томондан — «Чап магистрал канал» канали;
б) «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли яшаш пункти;
шарқий томондан — «Хоразм» кўчасидаги хўжаликлараро автомобиль йўли;
жанубий томондан — «Ҳазорасп-Питнак» автомобиль йўли;
ғарбий томондан — қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи «Садулла Искандаров» фермер хўжалиги;
в) «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдони қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — Питнак хизматлар ва ахборот технологиялари коллежи ҳудуди;
шарқий томондан — «Мустақиллик» кўчасидаги хўжаликлараро автомобиль йўли;
жанубий томондан — «Файз барака» МЧЖнинг қандолатчилик цехи ҳудуди;
ғарбий томондан — «Руза Нафис» хусусий корхонаси супермаркети ҳудуди;
4. Ҳазорасп тумани «Боғдор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — Хоразм вилояти мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ҳудуди;
жанубий томондан — автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш «Султонова Зулфия» ХК ҳудуди;
ғарбий томондан — «Боғдор» маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пункти;
шимолий томондан — «Боғдор» маҳалла фуқаролари йиғини аҳоли пункти.
5. Ҳазорасп туманидаги «Амударё» маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — 1200 мм диаметрли «Бухоро-Урал» газ қувурининг ҳимоя зонаси;
жанубий томондан — «Амударё» маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси;
ғарбий томондан — «Дониербек Элёрбек Шахриёр» фермер хўжалиги ер участкаси;
шимолий томондан — «Амударё» маҳалла фуқаролари йиғини ер участкаси.
6. Урганч туманидаги Гайбу қишлоғи «Тандирчи» маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий-ғарбий томондан — автомобильной дорогой 4К 931 «Урганч шаҳри Чаткупир к.-Шовот шаҳри» автомобиль йўли;
шарқий томондан — 4Р 162 «Урганч шаҳри халқа йўли»нинг 5-километридаги йўл ўтказгич билан;
жанубий томондан — «Урганч-Шовот» темир йўли участкаси билан;
ғарбий томондан — «Urganch oil» МЧЖ автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияси ҳудуди билан.
7. Урганч тумани Чаткупир қишлоғи ҳудудидаги саноат зонасидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Хидоят» маҳалла фуқаролари йиғини ер участкаси;
шарқий томондан — «Дилмурод мебель сервис» ХК мебель ишлаб чиқариш цехи ҳудуди;
жанубий томондан — «Зафар кристалл» МЧЖ нефть захираси омбори ҳудуди;
ғарбий томондан — «Хоразм дон маҳсулотлари» АЖ ҳудуди.
8. Боғот тумани Бешариқ қишлоғидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Мадамин Машарип» фермер хўжалиги ер участкаси;
шарқий томондан — Боғот тумани «Гулшан» маҳалла йиғинидаги намунавий лойиҳалар бўйича қурилган турар жой иморатлари билан;
жанубий томондан — «Мадамин Машарип» фермер хўжалиги ер участкаси;
ғарбий томондан — коллектор.
9. Хива тумани Заунгур посёлкасидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Урганчтрансгаз» шуъба корхонаси ўқув комбинати;
шарқий томондан — Хива «Хоразм кўмир етказувчи» унитар корхонаси ҳудуди;
жанубий томондан — «Хиванефтгазқурилиш» унитар корхонаси ҳудуди;
ғарбий томондан — Хоразм вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси ер участкаси.
(3 — 9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 августдаги 623-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 856-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
2-ИЛОВА
Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом эркин иқтисодий зоналар фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан чегаралари белгиланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бир қисми;
эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши (Маъмурий кенгаш) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан тузиладиган коллегиал орган;
эркин иқтисодий зона Дирекцияси (Дирекция) — ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун ташкил этиладиган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс;
ЭИЗ инвестори — белгиланган тартибда танловдан ўтган ҳамда ЭИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга оширадиган инвестиция фаолияти субъекти;
ЭИЗ ҳудудида инвестициялар — Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган тадбиркорлик фаолияти объектларига ЭИЗ қатнашчиси томонидан киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар.
ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битим (Инвестициялаш тўғрисидаги битим) — Дирекция билан инвестор (инвесторлар) ўртасида тузиладиган, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;
ЭИЗ хўжалик фаолияти қатнашчиси (ЭИЗ қатнашчиси) — белгиланган тартибда ЭИЗ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва Дирекция томонидан ЭИЗ қатнашчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект;
ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома — тегишли ҳокимликлар билан ЭИЗ қатнашчиси ўртасида тузиладиган ЭИЗ ҳудудида ер участкасидан муддатли фойдаланиш тўғрисидаги шартнома;
ЭИЗ ҳудудидаги фаолият — ЭИЗ қатнашчисининг ЭИЗ ҳудуди доирасида инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш, шунингдек уларни сотиш бўйича тадбиркорлик фаолияти.
3. ЭИЗ ҳудудида давлат органларининг фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг қўлланилиши эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларида ва уларни ижро этиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, инвестициялаш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва битимларда, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
4. ЭИЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти қуришнинг дастлабки режасига ёки ЭИЗни ривожлантириш бош режасига мувофиқ амалга оширилади.
5. ЭИЗ ҳудудидаги ер участкалари тўғридан-тўғри тегишли вилоят ҳокимликларининг тасарруфида бўлади ва улар томонидан қатнашчиларга Маъмурий кенгашнинг қарорига кўра белгиланган тартибда берилади.
ЭИЗ Дирекцияси Маъмурий кенгаши қарори ва ишлаб чиқилган бош режа асосида маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришни амалга оширади.
6. ЭИЗ фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади, ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан узайтирилиши мумкин.
7. ЭИЗ қатнашчиларининг бошқа соҳалардаги фаолиятини тартибга солиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
2–боб. Эркин иқтисодий зоналарнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари
8. Қуйидагилар эркин иқтисодий зоналарнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш;
республика ҳудудларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, гилам тўқиш, пойабзал ва чарм-галантерея, экология жиҳатидан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар корхоналари ўртасида ва умуман республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ илмий-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этиш ва уларнинг қарорлари халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
ЭИЗ ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш.
3-боб. ЭИЗнинг бошқарув тузилмаси ва бюджети
9. ЭИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш функцияси Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.
10. ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш Дирекция томонидан амалга оширилади.
11. Дирекция:
Маъмурий кенгашнинг қабул қилинган қарорларига мувофиқ ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади;
ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши қарорларига мувофиқ инвесторлар билан ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, давлат мулкини нулга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида ЭИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузади;
ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидиради ва жалб этади;
ишлаб чиқилган ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштиради;
Дирекцияда «ягона дарча» тамойили асосида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур бўлган барча рухсатномаларни беришни ташкил этади;
белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан ўз зиммаларига қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қилади, кейинчалик натижаларни Маъмурий кенгашга тақдим этади;
ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқаради;
экологик ҳолатнинг яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, шунингдек ЭИЗ ҳудудида жойлашган тарихий-маданий бойликларнинг бут сақланиши учун жавоб беради;
ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили тегишли молиявий йил учун ЭИЗнинг мустақил бюджети лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Маъмурий кенгашга тақдим этади.
ЭИЗнинг мустақил бюджети:
давлат мулки бўлган ва ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумлар;
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
ЭИЗ қатнашчиларининг Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалари;
Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида назарда тутилган мақсадли бюджет маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
13. ЭИЗ бюджети маблағларидан:
маблағлари ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантиришга ва унинг фаолият кўрсатиши самарадорлигини оширишга йўналтириладиган ЭИЗни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш;
белгиланган тартибда Дирекция таъминоти;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЭИЗ ташкил этиш тўғрисидаги қарорларини бажаришга йўналтирилган бошқа вазифалар амалга оширилишини молиялаштириш учун фойдаланилади.
ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.
14. Дирекциянинг штат жадвали ва харажатлари сметаси Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.
4-боб. ЭИЗ ҳудудида хўжалик фаолиятини амалга ошириш
15. ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида низом билан тартибга солинади.
16. ЭИЗ қатнашчисига бериладиган гувоҳнома унинг ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятига нисбатан унинг алоҳида солиқ режими ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳуқуқларининг тасдиғи ҳисобланади.
17. ЭИЗ қатнашчисига, у белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятга тегишли қисми юзасидан инвестициялаш тўғрисидаги тегишли битимда мустаҳкамланган мажбуриятлар юкланади.
ЭИЗ қатнашчиси инвестициялаш тўғрисидаги битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.
18. ЭИЗ қатнашчиси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар ЭИЗ ҳудудида фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.
19. ЭИЗ қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасида ЭИЗ ҳудудидан ташқарида ўз филиалларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.
20. ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этишга ЭИЗ Маъмурий кенгашининг қарори билан ёки суд тартибида йўл қўйилади.
21. ЭИЗ ҳудудидаги фаолият билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва инвестициялаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ҳал этилади.
5-боб. ЭИЗ фаолиятини тугатиш
22. ЭИЗ фаолияти уни ташкил этишнинг белгиланган муддати тамом бўлгандан кейин тугатилиши мумкин.
23. ЭИЗ фаолиятининг муддатидан олдин тугатилишига Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш зарур бўлганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда йўл қўйилади.
24. ЭИЗ фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
3-ИЛОВА
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Эркин иқтисодий зоналарида (кейинчалик ЭИЗ деб аталади) солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ ЭИЗ иштирокчилари:
ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандида назарда тутилган имтиёзлар киритилган инвестиция ҳажмига боғлиқ равишда 3 йилдан 10 йил муддатгача берилади, шу жумладан эквивалентда:
300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда — 3 йил муддатга;
3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда — 5 йил муддатга;
5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда — 7 йил муддатга;
10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция киритилганда — 10 йил муддатга, кейинги 5 йил мобайнида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкалардан 50 фоиз паст миқдорда қўлланилган ҳолда берилади.
4. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш» тўғрисида 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ ЭИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар четдан олиб келинадиган ускуналар, шунингдек ЭИЗ фаолиятининг бутун даврида маҳсулотларни экспорт қилиш учун маҳсулот ишлаб чиқариш учун хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) божхона тўловларидан озод қилинадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 5-бандига мувофиқ «Ангрен» ЭИЗ ва «Жиззах» ЭИЗ иштирокчилари эркин иқтисодий зоналарнинг бутун фаолияти даврида четдан олиб келинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловларидан озод қилинадилар (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш» тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонининг 6-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 5-банди қоидалари «Ургут» ЭИЗ, «Ғиждувон» ЭИЗ, «Қўқон» ЭИЗ ва «Ҳазорасп» ЭИЗ иштирокчиларига татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган имтиёзлар фақат ЭИЗ иштирокчисининг инвестор (инвесторлар) ва эркин иқтисодий зона Дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ўртасида тузилган Эркин иқтисодий зона ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги шартномада (кейинги ўринларда Инвестициялаш учун битим деб аталади) назарда тутилган фаолият турига татбиқ қилинади.
6. Божхона ва солиқ имтиёзларини қўллаш муддати ЭИЗ иштирокчисига бериладиган ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномаси берилган кундан эътиборан бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. ЭИЗ иштирокчиси томонидан олдин берилган имтиёзлар муддатидан узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқи қўлланиладиган ҳажмга етувчи инвестициялар миқдори оширилган тақдирда, имтиёзларни қўллаш муддати узоқроқ муддатга узайтирилади.
Бунда, агар инвестициялар ҳажми олдин берилган имтиёзлар муддати тугаганидан кейин кўпайтирилса, божхона имтиёзлари узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқини берувчи миқдордаги инвестиция киритилган кундан, солиқ имтиёзлари эса — узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқи юзага келган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан эътиборан қўлланилади.
Имтиёзларни қўллаш муддати имтиёзлар қўллаш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади.
8. Дирекция тегишли давлат солиқ ва божхона органларининг сўровига мувофиқ ЭИЗ иштирокчилари томонидан Инвестициялаш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган инвестициялар миқдори ҳақидаги маълумотларни тақдим қилади.
9. Давлат статистика органлари давлат солиқ ва божхона органларига ЭИЗ иштирокчилари томонидан электрон шаклда тақдим қилинган инвестиция миқдори кўрсаткичлари билан биргаликда тегишли давлат статистик ҳисоботларидан фойдаланиш имконини беради.
10. ЭИЗ иштирокчиларининг солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисоботида акс эттириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тартибга солинади.
2-боб. Солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби
11. Дирекция хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан бир кун мобайнида хабар тариқасида хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой бўйича давлат солиқ органларига:
Маъмурий кенгаш қарорининг нусхасини;
ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномаси нусхасини юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат солиқ хизмати органлари ЭИЗ иштирокчиларининг алоҳида ҳисобини юритади ва ташкилотлар томонидан даврий ҳисоботлар топширилганда улар томонидан олинган солиқ имтиёзларини ҳисобга олади ҳамда ҳар чоракда Маъмурий кенгашнинг ишчи органига йиғма маълумотларни тақдим этади.
13. ЭИЗ ҳудудларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
ЭИЗ иштирокчиси томонидан Инвестиция қўйиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилмаган молия-хўжалик фаолияти амалга оширилган тақдирда, Инвестициялаш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ишлаб чиқариш фаолияти учун алоҳида бухгалтерия ҳисоботи татбиқ этилади.
14. Солиқ мажбуриятларига эга бўлган солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ЭИЗ иштирокчилари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинади.
3-боб. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар учун божхона имтиёзларини қўллаш тартиби
15. Дирекция хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан бир кун мобайнида хабар тариқасида хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой бўйича давлат божхона органларига:
Маъмурий кенгаш протокол қарорининг нусхасини;
ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномасининг нусхасини юборади.
16. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмларга божхона имтиёзларини қўллашда ЭИЗ иштирокчиси давлат божхона хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
Ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ва ЭИЗ Дирекцияси билан келишилган ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати;
ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ҳамда бош бухгалтер ва технолог билан келишилган ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар сарфи нормаси.
17. Давлат божхона хизмати органлари ЭИЗ иштирокчиларининг алоҳида ҳисобини юритади ва ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар давлат солиқ хизмати органларига четдан олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар ҳамда ЭИЗ иштирокчиларига берилган божхона имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.
18. ЭИЗ иштирокчилари ҳар йили 25 январга қадар давлат солиқ ва божхона хизмати органларига ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг ишлатилганлиги тўғрисидаги декларацияни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим қиладилар.
19. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, улар олиб келинган кундан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки бепул берилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тўлиқ миқдорда ундирилади.
4-боб. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида четдан олиб келинадиган қурилиш материалларига божхона имтиёзларини қўллаш тартиби
20. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида четдан олиб келинадиган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари рўйхати ЭИЗ иштирокчиси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ва қурилиш материалларини етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар асосида шакллантирилади.
21. Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш, келишиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш ЭИЗ иштирокчиси фаолият олиб бораётган тегишли тармоққа мутасаддилик қилувчи ташкилот, тегишли вилоят ҳокимлиги ёки ЭИЗ Дирекцияси томонидан амалга оширилади.
22. Четдан олиб келинаётган қурилиш материаллари республикада ишлаб чиқарилган, бироқ белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган давлат стандартлари ва техник шартларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Ҳукумат қарори лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қурилиш материалларининг техник ва физик хусусиятларини ҳисобга олувчи хулосаси илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Экспортга юбориладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш юзасидан асбоб-ускуналар, хомашё ва бутловчи буюмларга божхона имтиёзларини қўллаш тартиби
23. Маҳсулотни экспорт қилувчи ЭИЗ иштирокчиси давлат солиқ хизмати органларига:
экспортга юбориладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинадиган хомашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларга божхона тўловларини қўллаш учун аризани;
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ва Дирекция билан келишилган ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган хомашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларнинг рўйхатини;
ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ҳамда бош бухгалтер ва технолог билан келишилган ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар сарфи нормасини тақдим этади.
24. Давлат божхона хизмати органлари экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар бўйича хомашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларни божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилган ҳолда «эркин муомала» режимида чиқаради.
25. Давлат божхона хизмати органлари ҳар чоракда четдан олиб келинган хомашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларни ЭИЗ иштирокчиси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг амалда экспорт қилиниши билан таққослайди ва унинг якунлари бўйича божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилишининг тўғрилиги юзасидан назоратни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Якунловчи қоидалар
26. ЭИЗ иштирокчиси:
тақдим қилинган маълумотлар ва материалларнинг тўғрилиги;
четдан олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё ва бутловчи буюмлардан мақсадли фойдаланиши;
Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона қонунчилиги бузилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
27. ЭИЗ иштирокчиси томонидан имтиёзлар бериладиган муддатга мос келувчи ҳажмдаги инвестиция киритилмаган тақдирда, имтиёзлар берилганлиги сабабли озод этилган сумма қонунда белгиланган тартибда молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.
28. Солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланишининг тўғрилиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун (ЭИЗ иштирокчиси номи) четдан олиб
‎келинадиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг
‎РЎЙХАТИ

Т/р

‎‎Маҳсулотнинг номи

‎‎Маҳсулотнинг ТИФ ТН коди (2012 йил версияси)

‎‎Ўлчов бирлиги

‎‎Товарнинг миқдори

‎‎экспорт учун

‎‎ички бозор учун

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎ЭИЗ иштирокчиси раҳбарининг
‎Ф.И.О.

‎_____________________________________
‎(имзо, муҳр (мавжуд бўлса))
‎20___ йил «___» ____________



‎ЭИЗ Дирекцияси директори
‎Ф.И.О.
‎_______________________________
‎(имзо, муҳр)
‎20___ йил «___» _____________‎

‎‎ЭИЗ иштирокчисининг ишлаб чиқариш
‎учун масъул ходими
‎Ф.И.О.
‎_____________________________________
‎(имзо, муҳр (мавжуд бўлса))
‎20___ йил «___» _______________

Кейинги таҳрирга қаранг.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинган асбоб-ускуналар,
‎хом ашё ва бутловчи буюмларнинг ишлатилганлиги тўғрисида
‎ДЕКЛАРАЦИЯ

‎20__ йил «____» ___________________

1. ЭИЗ иштирокчисининг номи: __________________________________________________________________
‎2. ЭИЗ иштирокчиси жойлашган жой (почта манзили):
‎__________________________________________________________
‎3. ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномасининг рақами ва олинган санаси: ______________________
‎4. Четдан олиб келинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг номи ва миқдори:
‎____________________________________________________________________________________________

‎Эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни бажариш юзасидан
‎20__ йил «___» __________даги ___-сон контракт бўйича олинган рухсатнома асосида _____________________
‎_______________________________________________________________________________ олинганлигини
‎‎20___ йил «___» ___________даги ҳолатига кўра ____________________________________________________
‎фойдаланилганлигини баён қиламан.
‎Олиб келинган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг қолдиғи: _________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎Олиб келинган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қуйидаги тарзда фойдаланилди:___________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________‎‎
‎‎Раҳбар ________________

‎‎__________________________________________

(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Бош бухгалтер _______________

‎‎__________________________________________

М.Ў. (мавжуд бўлганда)‎‏

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Технолог _____________

‎‎__________________________________________

(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
4-ИЛОВА
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда ЭИЗ деб аталади) ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. ЭИЗда амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиш Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши ишчи органига (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ва ЭИЗ Дирекциясига (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) юкланади.
2-боб. Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш учун ЭИЗ Дирекциясига ҳужжатларни топшириш тартиби
3. ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
4. Танлаб олишнинг биринчи босқичида инвестор Дирекцияга ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш юзасидан, ЭИЗ Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тўлдирилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда инвестиция буюртманомаси деб аталади) тақдим этади, унга қуйидагилар илова қилинади:
юридик шахснинг (инвесторнинг) рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ёки ушбу инвесторнинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
тавсия қилинаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;
инвесторнинг тегишли соҳадаги ва/ёки шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишдаги иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи маълумот;
инвесторнинг охирги уч йилда молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумот.
Барча ҳужжатлар инвестор томонидан Дирекцияга давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинган ҳолда тақдим этилади. Инвестор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.
5. Тегишли соҳада ва шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишда иш тажрибаси мавжуд бўлмаган тақдирда, инвестор Дирекцияга инвестиция лойиҳасини амалга оширишда жалб этиладиган технологик ҳамкорлар тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.
Агар инвестиция буюртманомасини топшириш вақтида инвестор:
1 йилдан 3 йилгача хўжалик фаолиятини юритаётган бўлса, инвестор Дирекцияга ўзининг ҳақиқатда фаолият юритган даври учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотни тақдим этади;
молия-хўжалик фаолиятини юритмаган ёки бир йилдан кам юритган бўлса, инвестор Дирекцияга инвесторнинг биттадан кам бўлмаган муассисининг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
6. Дирекцияга тақдим этилаётган бизнес-режада қуйидаги асосий ҳолатлар акс эттирилган бўлиши керак:
ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва тури;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмлари;
таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари;
ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун ЭИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;
асосий ишлаб чиқариш цехи, ускуна ва технологик линиялар, маъмурий-маиший, омбор ва бошқа ёрдамчи биноларнинг жойлашиши кўрсатилган ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг дастлабки чизмаси;
хомашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хомашё ва материаллар билан таъминлашнинг кафолатланган имконияти;
мўлжалланаётган ишлаб чиқариш технологиясининг экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолдаги тавсифи;
фойдаланилиши мўлжалланаётган савдо маркаси тўғрисидаги маълумот;
иқтисодий самарадорликнинг ҳисоб-китоблари, шунингдек инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечими;
мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 та белгилардан бири даражасида бошланғич хомашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди (ТИФ ТН коди 2012 йил таҳрири) бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;
ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг хусусияти, уларнинг замонавий технологик талабларга мувофиқлиги, инвестиция лойиҳасида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган менежмент тизимининг жорий этилиши;
ташкил этиладиган иш ўринлари сони;
ташкил этиладиган ташкилотнинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 90 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.
7. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 4 ва 6-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги юзасидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқади.
8. Ушбу Низомнинг 4 ва 6-бандлари талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган инвестиция буюртманомалари камчиликлари кўрсатилган ҳолда кўриб чиқилмасдан инвесторга қайтарилади.
9. Инвестор томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомалари ва ҳужжатлар Дирекция томонидан Маъмурий кенгашнинг ишчи органига 2 иш куни мобайнида берилади, уларга ҳужжатлар тўпламининг, шу жумладан бизнес-режанинг ушбу Низомнинг 4 ва 6-бандлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Дирекция директори имзолаган тегишли хулоса илова қилинади.
3-боб. Инвестиция буюртманомаларини Маъмурий кенгаш томонидан кўриб чиқиш
10. Ишчи орган инвестиция буюртманомаларини Маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади.
11. ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун инвестиция лойиҳасини танлаб олиш тўғрисида қарор қабул қилишда Маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади:
стратегик табиий хомашё ресурсларини қазиб олиш ва дастлабки қайта ишлаш бўйича корхоналарни қўшмаган ҳолда, фаолият соҳасининг ЭИЗнинг асосий вазифаларига мувофиқлиги;
энг аввало, маҳаллий минерал хомашё ресурсларини ва маҳаллий ходимлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологияли ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган янги замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ёки ишлаётганларини чуқур модернизациялаш бўйича инвесторнинг мажбуриятлари;
талаб катта бўлган экспортга мўлжалланган ва/ёки импортнинг ўрнини босадиган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича технологик изчилликни босқичма-босқич шакллантириш;
тавсия этилаётган ишлаб чиқаришнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги;
муассисларнинг ўз маблағлари ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолатисиз жалб этилган кредитлар ҳисобига инвестицияларнинг амалга оширилиши;
инвесторнинг молиявий барқарорлиги ва техник ва технологик базага эгалиги;
лойиҳанинг умумий иқтисодий самарадорлиги ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги (ишлаб чиқариш қувватларининг мақбул жойлаштирилиши, ташкил этиладиган иш ўринлари, тармоқдаги таркибий қайта ўзгартиришларга таъсири, ишлаётган қувватлардан фойдаланилиши, зарур хомашё, материаллар ва инфратузилманинг мавжудлиги);
тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорда сотиш имконияти ва истиқболлари;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси, дастлабки 4 та белгилардан бири даражасида бошланғич хомашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди (ТИФ ТН коди 2012 йил таҳрири) бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;
технологик ускуналарнинг замонавий технологик талабларга мувофиқлиги, инвестиция лойиҳасида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган бошқариш тизимининг мавжудлиги;
инвестициялар киритиш ҳажми, тури ва муддатлари;
ташкил этиладиган ташкилотнинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 90 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.
Инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқишда ЭИЗ ҳудудида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларни босқичма-босқич технологик қайта ишлашни кўзда тутувчи, экспортга мўлжалланган ва/ёки импорт ўрнини босадиган ва рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли таъминланишини назарда тутадиган, шунингдек янги ишчи ўринларини ташкил этувчи лойиҳаларга устунлик берилади.
12. Маъмурий кенгаш инвестиция буюртманомаларини ишчи орган томонидан Маъмурий кенгаш аъзоларига юборилган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва:
ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мумкинлиги;
аниқ ва асосланган мулоҳазалар ҳамда камчиликларни кўрсатган ҳолда тақдим этилган ҳужжатларни пухталаштиришнинг зарурлиги;
ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
13. Маъмурий кенгаш аъзолари ёки уларнинг лавозим бўйича ўринбосарлари 5 иш кун мобайнида ишчи органга:
ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мумкинлиги;
аниқ ва асосланган мулоҳазалар ҳамда камчиликларни кўрсатган ҳолда тақдим этилган ҳужжатларни пухталаштиришнинг зарурлиги;
ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса бериши мумкин.
14. Инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш жараёнида Маъмурий кенгаш аъзолари томонидан инвесторнинг ўзи тўғрисида нотўғри маълумотлар тақдим этганлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, унинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш тўхтатилади ва инвесторга асосланган хулоса юборилади.
Маъмурий кенгаш аъзолари, ишчи орган ва Дирекция инвестор (инвесторлар) томонидан тақдим этилган маълумотнинг махфийлигини ошкор қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
15. Маъмурий кенгаш аъзолари кўриб чиқиши натижасида аниқланган мулоҳазалар ҳамда камчиликлар асосида пухталаштирилган инвестиция буюртманомалари Маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун такроран киритилади.
Инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш муддати 3 иш кунидан ошмайди.
16. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомаси бўйича ижобий қарори Маъмурий кенгаш мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади ҳамда Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисида битим деб аталади) тузиш учун асос ҳисобланади.
17. Маъмурий кенгаш мажлиси протоколидан кўчирма протоколни Маъмурий кенгаш тасдиқлаган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида ишчи орган томонидан инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига юборилади.
4-боб. Инвестициялаш тўғрисидаги битимни тузиш ва ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби
18. Иккинчи босқичда инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш натижалари бўйича Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида инвестициялаш тўғрисидаги битим тузилади, инвестор (инвесторлар) томонидан хўжалик юритувчи субъектни юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ҳамда ЭИЗ қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.
19. Инвестициялаш тўғрисидаги битимда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
объект, инвестициялар киритиш ҳажми, тури ва муддатлари, ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган фаолият турлари;
инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатлари ва шартлари;
инвесторнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Дирекциянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жадваллари, инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши юзасидан техник назорат тўғрисидаги ахборотни олиш тартибига оид ҳуқуқлари;
инвестор (инвесторлар) томонидан унинг мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
томонларнинг инвестициялаш тўғрисидаги битим шартларига риоя этилмаганлиги юзасидан жавобгарлиги;
инвестициялаш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;
инвестициялаш тўғрисидаги битимни тўхтатиш тартиби;
инвестициялаш тўғрисидаги битимдан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш тартиби ва кўриб чиқиш жойи.
20. Инвесторнинг инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган ҳуқуқлари, бурчи ва мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жадвали;
мўлжалланаётган ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи;
энергия жиҳатидан самарали ва экологик норма талабларига мувофиқ келувчи замонавий ускуна ва технологияларни ўрнатиш;
фойдаланилиши мўлжалланаётган савдо маркаси тўғрисидаги маълумот;
ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг хусусияти, уларнинг замонавий технологик талабларга мувофиқлиги, инвестиция лойиҳасида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган бошқариш тизимининг жорий этилиши;
ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва тури;
режалаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажми;
тавсия этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари;
инвестор (инвесторлар) томонидан унинг мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
томонларнинг инвестициялаш тўғрисидаги битим шартларига риоя этилмаганлиги юзасидан жавобгарлиги;
ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун ЭИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;
асосий ишлаб чиқариш цехи, ускуна ва технологик линиялар, маъмурий-маиший, омбор ва бошқа ёрдамчи биноларнинг жойлашиши кўрсатилган ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг дастлабки чизмаси;
хомашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хомашё ва материаллар билан таъминланишнинг кафолатланган имконияти;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси, дастлабки 4 та белгиларнинг бири даражасида бошланғич хомашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди (ТИФ ТН коди 2012 йил таҳрири) бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;
ташкил этиладиган иш ўринлари сони;
ташкил этиладиган ташкилотнинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 90 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.
21. Инвестициялаш тўғрисидаги битимда инвестиция лойиҳасининг хусусиятига кўра бошқа шартлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин.
22. Инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳаси Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомаси маъқулланганлиги бўйича протоколи олингандан бошлаб Дирекция томонидан инвесторга 3 иш куни мобайнида тақдим этилади.
23. Зарурат бўлганда, инвестициялаш тўғрисидаги битим қоидаларини келишиш мақсадида Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида музокаралар ўтказилиши мумкин.
24. Инвестициялаш тўғрисидаги битим ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмайдиган муддатга тузилади.
25. Инвестор (инвесторлар) ва Дирекция ўртасидаги инвестициялаш тўғрисидаги битим ушбу Низомнинг 31-бандига мувофиқ инвестор (инвесторлар) томонидан ташкил этиладиган хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ қатнашчиси сифатида хўжалик рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб кучга киради.
26. Инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши:
инвестициялаш тўғрисидаги битим тузилган муддат тамом бўлгач;
хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилганда;
ЭИЗ муддатидан олдин тугатилганда;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатилади.
27. Агар инвестициялаш тўғрисидаги битимда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, у имзоланган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечикмай инвестор рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи юридик шахс сифатида ташкил этган хўжалик юритувчи субъектни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки уни қайта рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этади.
28. ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестор томонидан юридик шахс сифатида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
29. Хўжалик юритувчи субъектни юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш инвесторнинг сўровига кўра, шартнома асосида Дирекция томонидан амалга оширилиши мумкин.
30. Хўжалик юритувчи субъект юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин инвестор томонидан Дирекцияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза;
хўжалик юритувчи субъект юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжудлиги ҳақидаги маълумот;
ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган миқдорда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
ер участкаси ажратиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар.
31. Дирекция ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида хўжалик юритувчи субъектни ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ЭИЗ қатнашчиси гувоҳномасини беради.
32. Дирекция хўжалик юритувчи субъект МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдаги давлат солиқ ва божхона хизмати органларини хабардор қилади.
5-боб. Дирекциянинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлиги
33. Дирекция хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида барча зарур ҳужжатларни хўжалик юритувчи субъектга ер участкаси ажратиш учун тегишли вилоят ҳокимлигига беради.
34. ЭИЗ қатнашчиларига ер участкалари ажратиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида қарор билан тартибга солинади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
35. Инвесторлар томонидан инвестиция буюртманомаси тақдим этилиши ва унинг Дирекция ва Маъмурий кенгаш томонидан кўриб чиқилиши тартиби электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
36. Хўжалик юритувчи субъектни ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум қилишга ихтиёрий тартибда ёки суд тартибида йўл қўйилади ҳамда бу инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келади.
37. Хўжалик юритувчи субъектни ЭИЗ қатнашчиси мақомидан ихтиёрий тартибда маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор хўжалик юритувчи субъектнинг уни бундай мақомдан маҳрум қилиш тўғрисидаги аризасига кўра ёхуд у Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилган тақдирда Маъмурий кенгаш томонидан қабул қилиниши мумкин.
ЭИЗ қатнашчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва (ёки) инвестициялаш тўғрисидаги битим бузилиши юзасидан низо мавжуд бўлганда хўжалик юритувчи субъектни ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этиш Маъмурий кенгашнинг қарори асосида Дирекциянинг аризаси бўйича суд тартибида амалга оширилади.
Дирекция ЭИЗ қатнашчилари реестрига хўжалик юритувчи субъектнинг қатнашчи мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида хўжалик юритувчи субъектнинг ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади.
38. Дирекция ЭИЗ қатнашчилари реестрига тегишли ёзув киритилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида давлат солиқ ва божхона хизмати органларини хўжалик юритувчи субъектнинг ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилгани тўғрисидаги маълумотлардан хабардор қилади.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-илова
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш
схемаси
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎

‎‎«ЭИЗ номи»
эркин иқтисодий зоналар Дирекцияси» давлат унитар корхонаси

‎ГУВОҲНОМА

‎‎Тартиб рақами: № ________________

‎‎«____________» ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ
‎ҚАТНАШЧИСИ СИФАТИДА

‎‎__________________________________________________________________________________ га берилди.

‎‎(гувоҳнома берилган ташкилотнинг номи)




‎‎‎Берилган сана: _____________________________________________
‎‎
‎‎Асос: _______________________________________________________________________________________

‎‎(Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қарори санаси ва рақами)

‎‎Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР коди) _______________________________________________
‎‎

‎Директор: _____________________________________



‎‎‎__________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

(имзо, сана)‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
5-ИЛОВА
Эркин иқтисодий зона Дирекциясининг намунавий
тузилмаси*
* Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига ва инвестициялар ҳажмининг ошишига қараб Дирекция томонидан тасдиқланган тузилмага ва ходимлар сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
6-ИЛОВА
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан — у томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи — муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Urgut» erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Urgut» EIZ Direktsiyasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция специальной экономической зоны «Ургут»;
қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СЭЗ «Ургут»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Directorate of free economic zone «Urgut»» State Unitary Company;
қисқартирилган номи — «Directorate of FEZ «Urgut»» SUC.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Ургут шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 104-уй.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
10. «Ургут» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда «Ургут» ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, «Ургут» ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Ургут» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Ургут» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Ургут» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Ургут» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
«Ургут» ЭИЗ ҳудудида «Ургут» ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;
белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан «Ургут» ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ «Ургут» ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Ургут» ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган ташкилотларни ва мол-мулкни нулга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
«Ургут» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;
ишлаб чиқилган «Ургут» ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
«Ургут» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
«Ургут» ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
«Ургут» ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
«Ургут» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битимларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.
Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарликни ва назоратни, шунингдек «Ургут» ЭИЗнинг мустақил бюджети ҳамда «Ургут» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Маъмурий кенгаш ваколатига қуйидагилар киради:
«Ургут» ЭИЗни ривожлантириш бўйича Дирекциянинг стратегик вазифаларини ва фаолияти йўналишларини белгилаш ҳамда «Ургут» ЭИЗни ривожлантиришнинг тегишли ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
«Ургут» ЭИЗнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий-техник тадбирларни тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;
Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил этиш;
ҳар чоракда Дирекция фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш;
Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш ва бекор қилиш;
Дирекциянинг бошқарув аппарати тузилмасини маъқуллаш;
Дирекциянинг штатлар рўйхатини ва харажатлари сметасини тасдиқлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Маъмурий кенгаш томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
«Ургут» ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги усулларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-боби.
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
21. Директор Муассис ва Маъмурий кенгаш олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда, етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
23. Директор «Ургут» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Ургут» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Дирекциянинг устав фонди
25. Дирекциянинг устав фонди «Ургут» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд сўмни ташкил қилади.
5-боб. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонунининг 11 –– 15-моддалари.
6-боб. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;
мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
7-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция даромади:
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
давлат мулки бўлган ва «Ургут» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган миқдорда ЭИЗ қатнашчилари ажратмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида белгиланган мақсадли бюджет маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
8-боб. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
9-боб. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Акциядорлик бирлашмалари фаолиятини самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси томонидан белгиланадиган ажратмалар тўлангандан кейин Дирекция тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга хайрия мақсадлари учун йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-боб. Дирекциянинг жавобгарлиги
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
12-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
43. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
7-ИЛОВА
«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан — у томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи — муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Gʻijduvon» erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Gʻijduvon» EIZ Direktsiyasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция специальной экономической зоны «Гиждуван»;
қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СЭЗ «Гиждуван»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Directorate of free economic zone «Gijduvan»» State Unitary Company;
қисқартирилган номи — «Directorate of FEZ «Gijduvan»» SUC.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Мустақиллик майдони, 2-уй.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
10. «Ғиждувон» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда «Ғиждувон» ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, «Ғиждувон» ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
«Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида «Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;
белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан «Ғиждувон» ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ «Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган турган ташкилотларни ва мол-мулкни нулга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
«Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;
ишлаб чиқилган «Ғиждувон» ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
«Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
«Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
«Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
«Ғиждувон» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битимларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.
Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарликни ва назоратни, шунингдек «Ғиждувон» ЭИЗнинг мустақил бюджети ҳамда «Ғиждувон» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Маъмурий кенгаш ваколатига қуйидагилар киради:
«Ғиждувон» ЭИЗни ривожлантириш бўйича Дирекциянинг стратегик вазифаларини ва фаолияти йўналишларини белгилаш ҳамда «Ғиждувон» ЭИЗни ривожлантиришнинг тегишли ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
«Ғиждувон» ЭИЗнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий-техник тадбирларни тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;
Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил этиш;
ҳар чоракда Дирекция фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш;
Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш ва бекор қилиш;
Дирекциянинг бошқарув аппарати тузилмасини маъқуллаш;
Дирекциянинг штатлар рўйхатини ва харажатлари сметасини тасдиқлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Маъмурий кенгаш томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
«Ғиждувон» ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги усулларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
21. Директор Муассис ва Маъмурий кенгаш олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда, етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
23. Директор «Ғиждувон» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Ғиждувон» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Дирекциянинг устав фонди
25. Дирекциянинг устав фонди «Ғиждувон» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд сўмни ташкил қилади.
5-боб. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
6-боб. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;
мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
7-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция даромади:
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
давлат мулки бўлган ва «Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган миқдорда ЭИЗ қатнашчилари ажратмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида белгиланган мақсадли бюджет маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
8-боб. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
9-боб. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Акциядорлик бирлашмалари фаолиятини самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси томонидан белгиланадиган ажратмалар тўлангандан кейин Дирекция тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга хайрия мақсадлари учун йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-боб. Дирекциянинг жавобгарлиги
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
12-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
43. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
8-ИЛОВА
«Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан — у томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи — муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Qo'qon» erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Qo'qon» EIZ Direktsiyasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция специальной экономической зоны «Коканд»;
қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СЭЗ «Коканд»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Directorate of free economic zone «Kokand»» State Unitary Company;
қисқартирилган номи — «Directorate of FEZ «Kokand»» SUC.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Турон кўчаси, 1-уй.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
10. «Қўқон» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда «Қўқон» ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, «Қўқон» ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Қўқон» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Қўқон» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Қўқон» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Қўқон» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
«Қўқон» ЭИЗ ҳудудида «Қўқон» ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;
белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан «Қўқон» ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ «Қўқон» ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Қўқон» ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган ташкилотларни ва мол-мулкни нулга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
«Қўқон» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;
ишлаб чиқилган «Қўқон» ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
«Қўқон» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
«Қўқон» ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
«Қўқон» ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
«Қўқон» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битимларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.
Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарликни ва назоратни, шунингдек «Қўқон» ЭИЗнинг мустақил бюджети ҳамда «Қўқон» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Маъмурий кенгаш ваколатига қуйидагилар киради:
«Қўқон» ЭИЗни ривожлантириш бўйича Дирекциянинг стратегик вазифаларини ва фаолияти йўналишларини белгилаш ҳамда «Қўқон» ЭИЗни ривожлантиришнинг тегишли ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
«Қўқон» ЭИЗнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий-техник тадбирларни тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;
Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил этиш;
ҳар чоракда Дирекция фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш;
Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш ва бекор қилиш;
Дирекциянинг бошқарув аппарати тузилмасини маъқуллаш;
Дирекциянинг штатлар рўйхатини ва харажатлари сметасини тасдиқлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Маъмурий кенгаш томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
«Қўқон» ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги усулларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан, хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
21. Директор Муассис ва Маъмурий кенгаш олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда, етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
23. Директор «Қўқон» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Қўқон» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Дирекциянинг устав фонди
25. Дирекциянинг устав фонди «Қўқон» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд сўмни ташкил қилади.
5-боб. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
6-боб. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;
мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
7-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция даромади:
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
давлат мулки бўлган ва «Қўқон» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган миқдорда ЭИЗ қатнашчилари ажратмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида белгиланган мақсадли бюджет маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
8-боб. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
9-боб. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Акциядорлик бирлашмалари фаолиятини самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси томонидан белгиланадиган ажратмалар тўлангандан кейин Дирекция тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга хайрия мақсадлари учун йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-боб. Дирекциянинг жавобгарлиги
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
12-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
43. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
9-ИЛОВА
«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан — у томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи — муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Нazorasp» erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Нazorasp» EIZ Direktsiyasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция специальной экономической зоны «Хазарасп»;
қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СЭЗ «Хазарасп»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Directorate of free economic zone «Нazarasp»» State Unitary Company;
қисқартирилган номи — «Directorate of FEZ «Нazarasp»» SUC.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, Э.Гаязов кўчаси, 32-уй.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
10. «Ҳазорасп» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда «Ҳазорасп» ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, «Ҳазорасп» ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида «Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;
белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан «Ҳазорасп» ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ «Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган ташкилотларни ва мол-мулкни нулга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;
ишлаб чиқилган «Ҳазорасп» ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битимларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.
Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарликни ва назоратни, шунингдек «Ҳазорасп» ЭИЗнинг мустақил бюджети ҳамда «Ҳазорасп» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Маъмурий кенгаш ваколатига қуйидагилар киради:
«Ҳазорасп» ЭИЗни ривожлантириш бўйича Дирекциянинг стратегик вазифаларини ва фаолияти йўналишларини белгилаш ҳамда «Ҳазорасп» ЭИЗни ривожлантиришнинг тегишли ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
«Ҳазорасп» ЭИЗнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий-техник тадбирларни тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;
Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил этиш;
ҳар чоракда Дирекция фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш;
Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш ва бекор қилиш;
Дирекциянинг бошқарув аппарати тузилмасини маъқуллаш;
Дирекциянинг штатлар рўйхатини ва харажатлари сметасини тасдиқлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Маъмурий кенгаш томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
«Ҳазорасп» ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги усулларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан, хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
21. Директор Муассис ва Маъмурий кенгаш олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда, етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
23. Директор «Ҳазорасп» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Ҳазорасп» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Дирекциянинг устав фонди
25. Дирекциянинг устав фонди «Ҳазорасп» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд сўмни ташкил қилади.
5-боб. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
6-боб. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;
мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
7-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция даромади:
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
давлат мулки бўлган ва «Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган миқдорда ЭИЗ қатнашчилари ажратмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида белгиланган мақсадли бюджет маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
8-боб. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
9-боб. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Акциядорлик бирлашмалари фаолиятини самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси томонидан белгиланадиган ажратмалар тўлангандан кейин Дирекция тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга хайрия мақсадлари учун йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-боб. Дирекциянинг жавобгарлиги
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
12-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
43. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 февралдаги 48-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й.. 2-сон, 12-модда) билан тасдиқланган «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона дирекцияси» Давлат унитар корхонасининг Уставида:
а) 5-банддаги «210100, Навоий шаҳри, А. Темур кўчаси, 4-уй» сўзлари «210609, Навоий вилояти, Кармана тумани, «Навоий» эркин иқтисодий зонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б)11-бандга қуйидаги мазмундаги 11.41 .ва 11.42 . кичик бандлар қўшилсин:
«11.41 . «Навоий» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;
11.42. Маъмурий кенгаш қарорлари ва «Навоий» ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган «Ангрен» эркин иқтисодий зона дирекцияси» давлат унитар корхонаси Уставининг 11-бандига қуйидаги мазмундаги 41 ва 42 бандлар қўшилсин:
«41) «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;
42) Маъмурий кенгаш қарорлари ва «Ангрен» ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й.. 5-сон, 30-модда):
а) 1-банддаги иккинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
б) 3-илованинг 11-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:
«Жиззах» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;
Маъмурий кенгаш қарорлари ва «Жиззах» ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш».
олтинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 1 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ангрен» ёки «Жиззах» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг эркин иқтисодий зоналарида импорт ўрнини қоплайдиган ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги 110-сон қарорига 2-илова 8-позициясининг «Тижорат банки номи» устунидаги «Агробанк» АТБ» сўзлари «Асака» АТБ, «Агробанк» АТБ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й.. 1-сон, 5-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 9 апрелдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 27-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий» эркин-индустриал иқтисодий зонаси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 9 апрелдаги 105-сон қарорининг 1-банди, шунингдек қарорга 2 ва 3-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 28-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорига 2-илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 90-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 35-модда), шунингдек қарорга 1-илова.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармони)» 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 59-модда) илованинг 8-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва «Ангрен» махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 3 октябрдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 72-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 252-модда, 33-сон, 856-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон, 21.05.2018 й., 09/18/365/1235-сон, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон, 08.08.2018 й., 09/18/628/1634-сон; 25.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 14.08.2019 й., 09/19/671/3553-сон; 14.03.2021 й., 09/21/133/0204-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 29.11.2023 й., 07/23/378/0902-сон; 29.11.2023 й., 07/23/379/0903-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон; 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон; 05.08.2025 й., 07/25/243/0693-сон)