1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 4 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2657-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 12 ноябрдаги 50-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2657-4, 24.11.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 30 январдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 2657, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 март,
24-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 7 мартдаги 24-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган ҳужжат» деган сўзлар «электрон ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4-банд «шахсий карточкани» деган сўзларидан кейин «ахборот тизимида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 8-бандидаги «мониторинг гуруҳи раҳбари ва Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи томонидан имзоланади ҳамда Пенсия жамғармаси бўлимининг муҳри билан» деган сўзлар «ахборот тизимида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошисидаги «унга ёпилиш сабаби тўғрисида тегишли ёзувларни ва ахборот тизимига зарур» деган сўзлар «ахборот тизимига ёпилиш сабаби тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидан «шахсий карточка ва ахборот тизимидаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«24. Пенсия ва нафақаларнинг банк пластик карточкалари орқали тўлаш учун маблағларни ўтказиш Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва қайднома асосида амалга оширилади.
Ҳақиқатда молиялаштирилган маблағлар тўлов топшириқномаси ва қайднома электрон шаклда тақдим этилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирилмай хизмат кўрсатувчи тижорат банк филиали томонидан пенсионер ёки нафақа олувчи учун очилган 22617–«Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари» ҳисобварағига кирим қилинади.».
8. 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги «шахсий карточка ва ахборот тизимига тегишли ёзувлар» деган сўзлар «шахсий карточкага тегишли маълумотлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«79. Жамланма талабномалар тўлов ойининг 15-санасидан кечиктирмасдан Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) томонидан ахборот тизимида тасдиқланади.
80. Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан ахборот тизимида тасдиқланган жамланма талабномалар асосида жорий ойнинг 17-санасидан кечиктирмасдан республика бўйича умумий талабномалар шакллантирилади.
Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланган талабномалар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими томонидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.».
«90. Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобда турган пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг мониторинги ҳар ойда танлов асосида мазкур Йўриқноманинг 91-бандида назарда тутилган тартибда тасдиқланган график асосида ўтказилади.».
«102. Пенсия жамғармаси бўлимлари ҳар ойда почта алоқаси объектлари билан молиялаштирилган, тўланган ва тўланмаган пенсия ва нафақалар бўйича оралиқ ва якуний солиштирма далолатномалар тузадилар.».
23. 105-банддаги «ва тижорат банки филиали» деган сўзлар чиқариб ташлансин.