Ушбу Қонун сил касаллигининг олдини олишга қаратилган ижтимоий, тиббий, санитария-гигиенага оид, эпидемияга қарши ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширишнинг, шунингдек сил касаллигига чалинган беморларни аниқлаш, даволаш, диспансер кўригидан ўтказиш ва реабилитация қилишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
BCG — Кальметт-Герен бацилласи: сил касаллиги микробининг вакцина сифатида қўлланиладиган кучсизлантирилган штамми (кўриниши);
вакцинация — сил касаллигининг олдини олиш мақсадида чақалоқларда фаол иммунитет ҳосил қилиш усули;
ревакцинация — касал юқтирмаслик бобидаги йўқолган хусусиятни тиклаш ёки сил касаллигига нисбатан янада кучлироқ даражада иммунитет ҳосил қилиш учун одам ёки ҳайвон организмига такрорий равишда вакцина киритиш;
сил касаллиги — сил микобактериялари қўзғатадиган юқумли касаллик;
сил касаллигининг юқумли шакллари — сил касаллигининг сил микобактерияларини чиқариб турадиган фаол шакллари;
сил касаллигига кўра ноқулай бўлган чорвачилик объекти — ҳайвонларнинг сил касаллигига чалиниш ҳолати мавжуд бўлган объект;
сил микобактериялари (микроорганизмлар) — сил касаллигини қўзғатувчилар;
туберкулин ёрдамида ташхис қўйиш — касалликни аниқлаш учун одам ва ҳайвонларни туберкулин ёрдамида текшириш усули.
Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-модда. Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилишнинг асосий принциплари
Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
сил касаллиги тарқалишининг олдини олишга доир профилактика чора-тадбирларини амалга оширишнинг изчиллиги ва доимийлиги;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, мамлакатимизда доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга сил касаллигига қарши бепул ёрдам кўрсатиш.
5-модда. Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилишни таъминлаш
Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш профилактика тадбирлари, тиббий кўриклар ўтказиш ва аҳолини сил касаллигига қарши кураш муассасаларида, шунингдек давлат соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа муассасаларида сил касаллигидан даволаш йўли билан амалга оширилади.
Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда мажбурий тарзда BCG билан чақалоқларни вакцинация ва болаларни ревакцинация қилиш ҳамда туберкулин ёрдамида ташхис қўйиш амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши ижозат этилмайдиган ишлар рўйхатини қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқлайди. Рўйхатда кўрсатилган ишларни бажариши ижозат этилган шахсларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш уларни албатта бактериоскопик текширувдан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган даврийликда рентген-флюорография текширувидан ўтказишни ўз ичига олади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 октябрдаги 31-сон буйруғи билан тасдиқланган Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхати.
Сил касаллигининг юқумли шаклларига чалинган беморларнинг ётоқхоналарга кўчиб киришига йўл қўйилмайди.
Сил касаллигига чалинган беморларнинг яшаш, иш, ўқиш жойларида (эпидемия ўчоқларида) эпидемияга қарши ва соғломлаштириш тадбирлари қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(5-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралдаги ПҚ-4191-сонли «Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
6-модда. Сил касаллигига чалинган шахсларни ҳисобга олиш
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш]
Тиббиёт муассасалари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, Давлат божхона қўмитасининг тиббий хизматлари тиббий кўрик натижасида сил касаллиги борлиги аниқланган шахслар ҳақида уларнинг турар жойларидаги сил касаллигига қарши кураш муассасаларини хабардор қилишлари шарт.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Сил касаллигига чалинган шахслар турар жойларидаги сил касаллигига қарши кураш муассасасида ҳисобга олинади.
7-модда. Тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларни сил касаллигидан муҳофаза қилиш
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш]
Тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар сил касаллигининг олдини олиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 23 мартдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3159, 20.05.2019 й.) қаранг.
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш]
Тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, сил касаллигининг юқумли шаклларига чалинган шахслар ажратиб қўйилади ва даволаш учун ихтисослаштирилган сил касаллигига қарши кураш муассасаларига қонунчиликда белгиланган тартибда ётқизилади.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 23 мартдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3159, 20.05.2019 й.) қаранг.
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тиббий хизмати ходимлари тергов ҳибсхоналарида ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг турар жойларидаги сил касаллигига қарши кураш муассасаларини қуйидагилардан хабардор қилишлари шарт:
мазкур шахслар сил касаллигига чалинганлиги илк бор аниқланган ҳар бир ҳолат ҳақида;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинаётган, сил касаллигига чалинган беморлар ҳақида;
мазкур шахсларнинг сил касаллигидан вафот этганлиги ҳолатлари ҳақида.
Жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти озод қилиниш тўғрисидаги маълумотномаларда жазони ўтаб бўлган шахсларда сил касаллиги бор-йўқлиги ҳақида белги қўйиши шарт.
жазони ижро этиш муассасасидан келган, сил касаллигига чалинган бемор шахснинг идентификацияловчи ID-картасини ёки бошқа ҳужжатини расмийлаштириш пайтида сил касаллигига қарши кураш муассасасини у хизмат кўрсатаётган ҳудудга сил касаллигига чалинган бемор келганлиги ҳақида хабардор қилади ва унинг яшаш манзилини кўрсатади;
(7-модда олтинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
жазони ижро этиш муассасаларидан келган, сил касаллигига чалинган беморлар сил касаллигига қарши кураш муассасаларида ҳисобга олиниши устидан назоратни амалга оширади.
8-модда. Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилишга доир ветеринария-санитария тадбирлари
Ветеринария хизматлари аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш мақсадида ҳайвонларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси белгилаган тартиб ва муддатларда мажбурий тарзда туберкулин ёрдамида ташхис қўйишдан ўтказади.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Сил касаллигига чалинган ва соғлом ҳайвонларни бирга сақлаш, шунингдек сил касаллигига кўра ноқулай бўлган чорвачилик объектларидаги ҳайвонлар ва чорвачилик маҳсулотларини эркин реализация қилиш тақиқланади.
Сил касаллигига кўра ноқулай бўлган чорвачилик объектларидаги ҳайвонлар белгиланган тартибда фақат гўшт комбинатларида ва кушхоналарда сўйилади.
Сил касаллигидан ўлган ҳайвонларни, шунингдек уларнинг зарарланган аъзолари, тўқималари ва таналарини утилизация қилиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 17 февралдаги 8/Б-сонли буйруғи билан тасдиқланган Юқумли касалликка чалинган ҳайвонларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари.
Санитария-эпидемиология, ветеринария хизматлари муассасалари ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасалари одамлар ва ҳайвонларнинг сил касаллигига чалиниш ҳоллари тўғрисида ўзаро хабар бериб турилишини таъминлайдилар.
9-модда. Аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатиш
Аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатиш сил касаллигининг олдини олишга, унга барвақт ташхис қўйиш, уни вақтида ва малакали даволашга қаратилган махсус профилактика, санитария-эпидемиология ва ветеринария тадбирлари ўтказишни ўз ичига олади.
Аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам фуқаролар ихтиёрий равишда мурожаат қилганда, уларнинг ўз розилигига кўра ёхуд қонуний вакилларининг розилиги билан кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари;
Давлат органлари аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатиш учун:
сил касаллигига қарши амбулатория, стационар ва санаторий ёрдами кўрсатувчи муассасаларни ташкил этади;
сил касаллигига чалинган болаларни сил касаллигига қарши курашувчи стационар ва санаторий муассасаларида ўқитиш учун шароитлар яратади;
сил касаллигига чалинган шахсларнинг меҳнат терапиясини ташкил этиш ҳамда уларни янги касбларга ўргатиш учун сил касаллигига қарши кураш муассасаларида даволаш-меҳнат устахоналарини барпо этади;
сил касаллигига чалинган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида бошқа чора-тадбирларни кўради.
10-модда. Аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатилиши устидан назорат қилиш
Аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек сил касаллигига қарши кураш муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
11-модда. Сил касаллигига чалинган шахсларнинг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.06 Ҳар қандай ахборотни излаш, топиш ва тарқатиш ҳуқуқи;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.04 Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи;
Сил касаллигига чалинган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзларига нисбатан мурувватли ва инсоний муомала қилиниши;
ўз ҳуқуқлари тўғрисида ҳамда чалинган касалликларининг хусусияти ва қўлланилаётган даволаш усуллари ҳақида маълумот олиш;
сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатишнинг барча турларини, шу жумладан амбулатория ва стационар шароитларида маслаҳат-ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация ёрдамини, сил касаллиги билан боғлиқ барча экспертиза турларини, санитария-профилактика ёрдамини олиш;
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанаётган шахслар мазкур моддада назарда тутилган барча ҳуқуқлардан фойдаланади, шу жумладан бирор-бир чекловларсиз хатлар ёзиш ва олишга, посилкалар, бандероллар ва пул жўнатмалари олишга, телефондан фойдаланишга, энг зарур нарсаларга эга бўлиш ва уларни олишга, ўз кийим-бошидан фойдаланишга ҳақли.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Сил касаллигига чалиниш оқибатида меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотган шахсларнинг иш жойи, эгаллаб турган лавозими белгиланган тартибда уларда сақланиб туради ҳамда уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 364-моддаси.
Ётоқхоналарда, шунингдек аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг турар жойларида яшовчи шахсларда сил касаллигининг юқумли шакллари аниқланган тақдирда, уларга қонунчиликда белгиланган тартибда алоҳида уй-жой майдони берилади.
(11-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Сил касаллигига чалинган шахсларнинг болалари кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига, мактаблар, интернатлар ва санаторий-соғломлаштириш муассасаларига навбатдан ташқари қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
(11-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
Сил касаллигига қарши кураш муассасаси ёки санаторийсида даволанаётган болаларга умумий ўрта таълим дастури бўйича ўқиш имконияти яратилади.
Сил касаллигига чалинган ва шу туфайли ногиронлиги бўлган бола деб топилган болаларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) сил касаллигига қарши кураш муассасасида болалари билан бирга бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
(11-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Сил касаллигига чалинган беморлар ва уларни кузатиб борувчи шахслар сил касаллигига қарши кураш санаторийсига бориб келишда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан йилига бир марта текин юриш ҳуқуқига эга. Сил касаллигига қарши кураш муассасаларига маслаҳат олиш ва даволаниш учун чақирилаётган ёки юборилаётган, сил касаллигига чалинган беморлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан текин юриш (бориб келиш) ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сон «Ижтимоий аҳамиятли касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ва бундай касалликларга дучор бўлган шахсларга имтиёзлар белгилаш тўғрисида»гиқарори.
12-модда. Сил касаллигига чалинган шахсларнинг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.08.00 Фуқароларнинг асосий (конституцион) мажбуриятлари;
жамоат жойларида, иш, ўқиш жойида, жамоат транспортидан фойдаланишда, шунингдек яшаш жойларида шу тоифадаги беморлар учун белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига риоя этишга;
тиббиёт ходимининг даволаниш режимига, кундалик турмуш ва ишдаги юриш-туришига доир тавсияларини бажаришга;
тиббиёт ходимининг чақирувига мувофиқ сил касаллигига қарши кураш муассасасига келишга;
турар жойи ўзгарган тақдирда ўн кунлик муддат ичида янги жойдаги сил касаллигига қарши кураш муассасасида ҳисобга туришга мажбурдирлар.
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, диспансер ҳисобида турган ҳамда тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган шахс сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига суднинг ҳал қилув қарори асосида ғайриихтиёрий тартибда ётқизилиши керак.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.15.00 Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган мазкур шахсни ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулосаси қабул қилинган кундан эътиборан бир сутка ичида берилади. Ариза судга шахс диспансер ҳисобида турган ёки даволанаётган ёхуд унинг яшаш (турган) жойидаги сил касаллигига қарши кураш муассасаси томонидан берилади.
(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
122-модда. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлиши муддатлари
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда турган шахс ўзининг мазкур муассасадан чиқарилиши ёки ушбу муассасада ётиши муддати узайтирилиши масаласи ҳал этилиши учун ўзидан сил микобактериялари ажралиб чиқиши нуқтаи назаридан ҳар ойда камида бир марта белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказилиши керак.
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг шахс даволанишда бўлган муассасада ётиши муддатини узайтириш зарурлиги ҳақидаги хулосаси асосида судга берилади.
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлиши муддати ушбу муассаса тиббий комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан олти ойгача узайтирилиши мумкин.
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлган шахс мазкур муассасадан қуйидагилар асосида чиқарилиши керак:
ўзидан сил микобактериялари ажралиб чиқиши барқарор равишда тугаган тақдирда сил касаллигига қарши кураш муассасаси тиббий комиссиясининг хулосаси;
суднинг сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори.
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлган шахс мазкур муассасадан чиқарилганидан кейин яшаш жойида диспансер кузатувида бўлиш ва даволанишни давом эттириш учун юборилади.
(122-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
123-модда. Суднинг сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини ижро этиш
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
Суднинг сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини ижро этиш қонунчиликда белгиланган тартибда ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
(123-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 18 сентябрдаги «Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 14-сон қарори.
13-модда. Сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатишда иштирок этаётган ходимлар учун кафолатлар ва имтиёзлар
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.04.00 Тиббиёт муассасаларига юборилган ходимлар учун кафолатлар;
Аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатишда иштирок этаётган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос ишларда банд бўлган шахслар жумласига киритилади ва уларга қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар берилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 октябрдаги 637-сон «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини ҳамда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.02.00 Давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида бериладиган кафолатлар]
Тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга улар хизмат вазифаларини бажариш чоғида сил касаллиги юқса, бу — касбий касалликлар тоифасига киритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» қарори.
14-модда. Аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатишни молиялаштириш
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
Аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари манбалар ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
15-модда. Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.15.00 Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 11 май,
215-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 84-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 553-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон; 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)