1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2008 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2007 йил 30 ноябрдаги 410-I-сон қарорига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
2008 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, Мактаб таълими жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2008 йилги асосий параметрлари 3—6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2008 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш республика бюджети маблағларининг 2008 йил бошидаги қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
3. 2008 йил учун:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.04 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 (Кучини йукотган) Акциз солиғи / 07.10.04.02 (Кучини йукотган) Акциз солиғи ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
республикада ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи рўйхат бўйича 12-1-сонли иловага** мувофиқ;
(3-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 23 майдаги ПҚ-876-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 22-23-сон, 196-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.07.00 (Кучини йукотган) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.02 (Кучини йукотган) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага** мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.05.00 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлар / 07.10.05.02 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага** мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.09.00 (Кучини йукотган) Бошқа умумдавлат солиқлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
айрим турдаги маҳсулотлар бўйича ортиқча фойдадан солиқ ставкалари 15-иловага** мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.02 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи ставкалари]
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 16 ва 17-иловаларга** мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.02 (Кучини йукотган) Ер солиғи ставкалари]
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 18-иловага** мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.03 (Кучини йукотган) Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 20-иловага** мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.05.00 (Кучини йукотган) Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 21 ва 22-иловаларга** мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.04.00 (Кучини йукотган) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.06.00 (Кучини йукотган) Бошқа бюджетдан ташқари жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
белгиланган солиққа тортиш объектларининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига бир фоиз миқдорида мажбурий ажратмалар ставкалари 23-иловага** мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.02.00 (Кучини йукотган) Ягона ижтимоий тўлов / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида 24-иловада** келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 24 фоиз миқдорида;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.03.00 (Кучини йукотган) Фуқароларнинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
4. Белгилансинки, ягона ижтимоий тўловидан тушумлар Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган миқдорларда тақсимланади.
2008 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш татбиқ этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда:
2008 йил 1 мартгача Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг;
2008 йил 1 майгача қишлоқ хўжалиги ширкатлари қайта ташкил этилиши натижасида тузилган фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ерлари баҳоланишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига белгиланган тартибда етказсин.
5. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлари тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
6. 2008 йил учун:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад ва харажат ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 25-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 26-иловага* мувофиқ;
республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 27-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларни қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек Давлат бюджетининг биринчи навбатдаги харажатларини (ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштириладиган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш;
республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва Андижон, Самарқанд ҳамда Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган ҳажмларига ушбу ҳудудларда шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олиб, даромадлар ва харажатлар ўртасида вужудга келадиган касса бўйича тафовутларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали тартибга солган ҳолда аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
8. 2008 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
9. 2008 йил 1 январдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари бўлган жисмоний шахсларга юридик шахслар учун назарда тутилган божхона тўловлари тартиби белгилансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.12 (Кучини йукотган) Соддалаштирилган солиқ тизими бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.03 (Кучини йукотган) Ер солиғи бўйича имтиёзлар;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.07.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
10. 2008 йил 1 январдан бошлаб нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасалари асосий (ихтисослик) фаолият тури бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) мазкур маблағлардан моддий-техник базани мустаҳкамлаш, асбоб-ускуналар ва анжомлар, дидактик материаллар, болалар ўйинчоқлари ва адабиётлар сотиб олиш учун мақсадли фойдаланилган ҳолда уч йил муддатга озод қилинсин.
11. Белгилансинки, 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар ҳажми 2007 йилдаги хорижий кредитлар бўйича асосий қарзни тўлаш ҳажмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2008 йил 1 январдан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 1 ўқувчига (тарбияланувчига) харажатларнинг базавий меъёрларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача тарбия болалар муассасалари, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг бюджетини режалаштириш ва харажатларини молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этсин;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бириктирилган 1 киши ҳисобига харажатлар меъёридан келиб чиққан ҳолда шаҳар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари (амбулатория-поликлиника муассасалари) бюджетини режалаштириш ва молиялаштиришга ўтказсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджетни режалаштириш ва молиялаштиришининг янги тартибига ўтказилаётган бюджет муассасаларининг ҳар бирига молиялаштириш меъёрлари ўз вақтида етказилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
18. 2008 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига тўловлар миқдори 29-иловага** мувофиқ белгилансин.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар назарда тутилган бошқа бюджет маблағлари билан бирга мақсадли тартибда тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни ҳамда муассасанинг моддий-техник базасини яхшилашга, энг аввало, санитария-гигиена воситалари ва юмшоқ инвентарь харид қилишга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда кам таъминланган оилалар болалари учун тўловдан озод қилишни назарда тутган ҳолда (тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида) Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида янгиланган низомни тасдиқласин.
19. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ишлаб турган мактабдан ташқари таълим муассасаларини хатловдан ўтказсин ва 2008 йилнинг 1 апрелигача тармоқни ва ходимлар сонини мақбуллаштириш, улар негизида харажатларининг 50 фоизигача миқдорда бюджетдан молиялаштиришни сақлаб қолган ҳолда болалар ижодиёти марказларини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда 2008 йилнинг 1 июлигача ходимларни бюджет муассасалари ишининг якуний натижаларига қўшган шахсий улуши билан меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш миқдорларининг ўзаро боғлиқлигини кучайтиришни назарда тутадиган олий, ўрта махсус таълим ва маданият соҳаларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
21. Кам таъминланган оилаларни давлат томонидан аниқ қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бюджет муассасаларида ишлаётган оналарга:
2008 йил 1 январдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича ижтимоий нафақаларни фуқароларнинг ўзини-ўзини бошқариш органлари орқали;
2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби жорий этилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон) — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари ва Ўзбекистон Республикасининг мақсадли давлат жамғармаларини аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ҳамда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари]
Давлат бюджети даромадлари 5973,7 млрд. сўм, харажатлари — 5840,5 млрд. сўм миқдорида, бюджет профицити ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,5 фоиз оширилган ҳолда;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари 1881,6 млрд. сўм, шу жумладан ягона ижтимоий тўловдан, бадаллар ва мажбурий ажратмалардан тушумлар ҳисобидан — 1640,4 млрд. сўм, Давлат бюджетидан дотациялар — 96,0 млрд. сўм миқдорида, шунингдек харажатлар — 1840,5 млрд. сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадлари 377,7 млрд. сўм ва харажатлари — 317,9 млрд. сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг касса айланмаси нақд суммаси нормативлари 2008 йилнинг 1 январига республика бюджети маблағлари ҳисобига 80 млрд. сўм миқдорида тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги бюджет ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2008 йилнинг январь ойида ўтказилган операцияларни 2007 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда 2007 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози бажарилишини ва 2008 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети асосий параметрларини Давлат бюджетининг белгиланган тақчиллиги доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсинлар.
24. 2008 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2008 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
26. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 декабрь,
ПҚ-744-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорига 30-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2008 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиган қарорлари
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 26 декабрдаги 539-сон қарорининг 1-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарорининг 1 ва 4-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 20-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 12 июлдаги 248-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 40-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг республика ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 27 сентябрдаги 335-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 55-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарлари олиб келинишини янада тартибга солиш тўғрисида» 2003 йил 19 июндаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 47-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори 9-бандининг тўртинчи хатбоши.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорига 31-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2008 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисидаги низомнинг 12-бандига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Жамғарманинг эълон қилинган устав капиталини қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилади, бироқ у Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонида белгиланган даражадан паст бўлмаслиги керак»;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Белгилаб қўйилсинки, бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг 4-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ушбу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига ажратмалар тўлашга ҳам жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 17 ноябрдаги 504-сон қарорининг 5-бандига:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«иш ҳақига кредитлар берилганда ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари тўланиши назарда тутилсин;»;
иккинчи ва учинчи хатбоши тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Иш ҳақининг ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 19 мартдаги 88-сон қарорининг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 15-модда) «ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда» сўзлари қўшилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 мартдаги 98-сон қарорида:
а) 2-бандда:
бешинчи хатбошига «етишмаётган қисми эса — республика бюджети маблағлари ҳисобига» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«2008 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ОТБ кредити бўйича асосий қарзни, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлашга етишмаётган қисмига маблағлар назарда тутилади»;
б) 7-банддаги «2006-2007» рақамлари «2006 — 2009» рақамлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги «2008 йил 1 январгача» сўзлари «2010 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низомда:
«ғазначилик бўлинмалари томонидан аниқланган, ташкилотларнинг бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий равишда ошириб юборишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг кредиторлик қарзлар суммасини асоссиз равишда кўпайтирганлигини кўрсатувчи ҳолатлар бўйича текширишлар ўтказиш».
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-бандидаги «ягона божхона тўлови ва белгиланган солиқ» сўзлари «божхона тўловлари ва қатъий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 7 июлдаги 305-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 58-модда):
а) Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
5-банднинг учинчи хатбошига «(Давлат бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақаларда — Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари)» сўзлари қўшилсин;
биринчи хатбошидаги «банкка» сўзидан кейин «(ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджети ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақалардан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
б) Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий пудрат шартномасининг XVII бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Изоҳ: Ҳудудий (республика) ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси билан қамраб олинган минтақалар учун буюртмачининг банк реквизитлари ўрнига унинг ғазначилик реквизитлари кўрсатилади».
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 мартдаги ПФ-4209-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 92-модда)