1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директори
буйруғи
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2807]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор ўринбосари Д. КУЧАРОВА
Тошкент ш.,
2016 йил 20 июнь,
45-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2016 йил 20 июндаги 45-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
1. Ахборот-кутубхона ва архив муассасалари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни доимий равишда жамлаб, тўлдириб ва сақлаб бориладиган электрон нусхалари мажмуини — электрон базасини (бундан буён матнда электрон база деб юритилади) юритиши шарт.
2. Мазкур Йўриқнома талаблари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилади.
2-боб. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ахборот-кутубхона ва архив муассасаларида мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ электрон шаклда юритиладиган журналда топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан ҳисобга олиб борилиши шарт.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
4. Ахборот-кутубхона ва архив муассасаларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳисобга олиш ва журнални юритиш учун муассаса раҳбарининг буйруғи билан масъул ходим тайинланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
5. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳисобга олингандан сўнг, улар ахборот-кутубхона ва архив муассасалари масъул ходимлари томонидан 3 иш куни ичида электрон базага киритилади. Бунда ҳужжатлар ҳар календарь йил ҳамда ҳар бир давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи бўйича алоҳида-алоҳида туркумлаштирилган ҳолда жойлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари тегишли ҳудуд бўйича жамлаган электрон базаларни умумлаштириш учун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига 1 мартдан кечиктирмай тақдим этиши лозим.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
7. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар қуйи давлат архиви муассасалари томонидан жамланган электрон базалар умумлаштириш учун 20 февралга қадар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви ёки вилоятлар давлат архивларига тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ва вилоят давлат архивлари томонидан тегишли ҳудуд бўйича умумлаштирилган (жамланган) электрон базалар 25 февралга қадар Ўзбекистон Миллий архивига тақдим этилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 21 майдаги 186-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2807-1, 05.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 10/21/2807-1/0530-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
8. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Ўзбекистон Миллий архиви ҳудудий ахборот-кутубхона ва архив муассасалари томонидан тақдим этилган электрон базаларни 1 мартга қадар республика бўйича умумлаштириб, ўз электрон базаларини шакллантириши шарт.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 21 майдаги 186-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2807-1, 05.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 10/21/2807-1/0530-сон)
9. Электрон базалар тегишлича ҳудуд бўйича жамланган ҳолда 20 февралдан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоятлар давлат архивларининг, республика бўйича умумлаштирилган ҳолда эса, 5 мартдан кечиктирмай Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ҳамда Ўзбекистон Миллий архивининг расмий веб-сайтларида алоҳида саҳифада жойлаштирилиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 21 майдаги 186-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2807-1, 05.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 10/21/2807-1/0530-сон)
10. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Ўзбекистон Миллий архиви бошқа ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига республика бўйича умумлаштирилган электрон базалардан фойдаланиш учун ўз расмий веб-сайтлари орқали шароит яратиб бериши шарт.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 21 майдаги 186-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2807-1, 05.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 10/21/2807-1/0530-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
11. Электрон база калит сўзлар (кўп учрайдиган ёки ҳужжат номининг қисқача мазмунини билдирувчи сўзлар), ҳаволалар ҳамда бошқа параметрлар асосида керакли ахборотни тез ва осон қидириш ҳамда қидирилаётган ахборотларни фойдаланувчига тақдим этиш, шунингдек компьютер орқали ўқилиш имкониятига эга бўлиши керак.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
12. Ахборот-кутубхона ва архив муассасаларида электрон базаларнинг ахборот хавфсизлиги тегишлича Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Ахборот хавфсизлиги сиёсати талабларига мувофиқ таъминланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
13. Ахборотдан фойдаланувчилар электрон базалардан ўзига керакли бўлган маълумотлар билан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларида алоҳида ажратиладиган компьютерлар воситасида интернет тармоғига уланган ҳолда (онлайн) ёки электрон базанинг локал нусхалари олинган ҳолда (оффлайн) танишиб чиқиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
14. Электрон базадаги ахборотлардан нусхалар олиш фойдаланувчиларнинг буюртмаларига асосан тегишли ахборот-кутубхона ва архив муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар доирасида амалга оширилади.
15. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2154-моддаси.
16. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан келишилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
2016 йил 16 июнь
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А. ХОДЖАЕВ
2016 йил 16 июнь
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ИЛОВА
___________________________________________________________________ да
(муассасанинг номи)
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳисобга олиш
ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛИ
Юритилиши бошланди: 20 ___ йил «___»________.
Юритилиши тугатилди: 20 ___ йил «___»________.
Т/р
Ҳужжатларни тақдим этган ташкилот
Ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана
Жами қабул қилинган ҳужжатлар (ҳар бир
шакли бўйича алоҳида)
(дона)
Шундан:
Ҳужжатларни қабул қилиб олган шахснинг Ф.И.О. ва имзоси
«PDF» шаклдаги ҳужжат (варақ)
«WAV» («MP3») шаклдаги ҳужжат
(соат, дақиқа, сония)
«AVI» («MP4») шаклдаги ҳужжат
(соат, дақиқа, сония)
«JPEG» шаклдаги ҳужжат (дона)
1
2
3
4
5
6
7
8
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 27-сон, 334-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 10/21/2807-1/0530-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)