1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республикада кутубхоначилик ишларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 475-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 475-модда)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
3. Матбаа маҳсулотлари, аудио ва видеоматериалларнинг миллий фондини шакллантиришни тубдан яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар матбаа материалларининг, шу жумладан уларнинг аудио ва мультимедий вариантларининг (чиқарилишига кўра) иккита бепул мажбурий нусхаси Ўзбекистон Миллий кутубхонасига берилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши 2003 йилги Илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар давлат дастурига республикада кутубхоначилик ишларини автоматлаштириш ва ахборот-кутубхона тармоғини яратиш лойиҳаларини киритсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
5. 2002 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимлари иш ҳақига 15 фоизгача миқдорда устама белгилансин.
Миллий кутубхона Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда устама белгиланадиган кутубхона ходимлари рўйхатини ҳамда кутубхона директори ва унинг ўринбосарига иш ҳақи тўлаш разрядларини белгиласин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 февралдаги 41-сонли қарори таҳририда)
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кутубхонанинг биносини жойлаштириш бўйича бир ой муддатда таклиф киритсинлар, бунда замонавий талабларга жавоб берадиган зарур шароитлар яратилишини назарда тутсинлар.
7. Миллий кутубхона, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2010 йилгача бўлган даврда республикада кутубхоначилик ишларини ривожлантириш концепциясини ва дастурини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 2003 йилдан бошлаб ҳар йили Миллий кутубхона буюртманомасига биноан:
харид қилиш ва халқаро китоб алмашиш, шунингдек янги хорижий китобларни сотиб олиш йўли билан хорижий ҳужжатлар фондини шакллантиришга;
автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тармоғини ва электрон каталогни зарур даражада сақлаш, жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун кутубхонани замонавий компьютерлар ва махсус техника воситалари билан жиҳозлашга маблағлар ажратишни назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
9. Ўзбекистон Республикаси Илмий-техника ахбороти давлат фонди тугатилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 475-модда)
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Қ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 475-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 475-модда)